Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 12°C

TAVSIYA QILAMIZ


19.08.2025 | 12:35

img243

КУЧ – ИЛМДА

Гуласал Бўтаева – “Келажак бунёдкори” медали соҳибаси, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетининг 2-босқич талабаси:

– Жорий йилнинг 30 июнида ҳаётимдаги энг унутилмас ҳодиса рўй берди – давлатимиз раҳбари қўлларидан “Келажак бунёдкори” медалини олдим. Назаримда, бу менинг шахсий ютуғим бўлса-да, у минглаб ёшларга илҳом улашди. Чунки биз, минг шукурлар бўлсинким,  ёшларга беқиёс имкониятлар яратилган шундай тинч юртда яшаётган авлодмиз. Бугун дунёда турли урушлар, низолар ва таҳдидлар авж олаётган пайтда, бизга кўпроқ ҳаракат қилиш, замонавий илм-фандан яхши хабардор бўлиш, олға интилиш ва юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиш вазифаси юклатилган.

ДАВЛАТ РАҲБАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Ҳеч эсимдан чиқмайди, ўшанда Президентимиз мен ҳақимда эшитганларини таъкидлаб, доим олға интилишимни маслаҳат бердилар. Шу заҳоти нутқ сўзлашга таклиф этилдим – бу ҳар қандай инсонни ҳаяжонга солиб қўядиган вазият эди, чунки давлат раҳбари олдида гапириш масъулияти катта.

Айни лаҳзада яна бир ҳақиқатни англадим: Президентимиз ёшлар ҳаётига чексиз эътибор ва меҳр билан қарайдилар. Айниқса, қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълими ва раҳбарлик салоҳиятини ошириш масаласини доим кун тартибида ушлайдилар. Ўша куни минбарда айтган сўзлари ҳануз йодимда: “Агар биз қизларни ўқитсак, бутун жамиятни ўқитган бўламиз”.

Шу нутқларидан илҳом олиб, келажакда юртимизда етакчи раҳбар аёллардан бири бўлишни мақсад қилдим. Чунки раҳбар аёллар сони дунёда ҳам, юртимизда ҳам кам. Президентимиз берган ишончни оқлаш учун бор куч-ғайратим ва билимимни сафарбар қиламан.

ИЗЛАНИШЛАР ҲАМДА ИМКОНИЯТЛАР

Ёшлигимдан технология ва IT соҳасига қизиққанман. Дадажоним ҳам шу соҳада фаолият юритади. Олти ёшимда биринчи компьютеримни совға қилишгани қизиқишимни янада кучайтирди. Шу билан бирга, чет тилларини ҳам фаол ўргандим.

15 ёшимда Американинг TechGirls халқаро дастурига танлаб олиндим. Бу дастурда дунё бўйлаб 36 мамлакатдан тўрт нафар қиз танланади ва мен Ўзбекистондан, шуларнинг бири бўлдим. Виржиния штатидаги “Виргиниа Tech University”да уч ойлик ёзги мактабда таҳсил олиб, молекуляр моделлинг ва дастурлаш бўйича илк тажрибалар-имни бойитдим.

Шундан сўнг АҚШда дастурчи ва технологлар ўртасида ўтказиладиган турли мусобақаларида иштирок этдим. Жумладан, “CйберСтарт America” дастурлаш ва киберхавфсизлик бўйича мусобақада яхши натижага эришдим. Шу сабаб, киберхавфсизлик соҳасига қизиқишим янада ортди. Ҳозир  халқаро “Wестминстер University”да давлат гранти асосида таҳсил оляпман ва ахборот тизимлари  соҳасида изланишларимни давом эттиряпман.

КИБЕРХАВФСИЗЛИК ВА АМАЛИЙ ИШЛАР

Ўзбекистонда киберхавфсизликдаги энг муҳим масалалардан бири – телеграмда тарқалган АПК-файллари орқали банк ҳисоблари ва пластик карталардан ноқонуний равишда пул ечиб олиш ҳолатларидир.

Шу сабабли мен Ўзбекистондаги Киберхавфсизлик маркази билан ҳамкорликда мамлакатдаги кибертаҳдидларни таҳлил қилиш ва уларга қарши инновацион чоралар ишлаб чиқишда фаол қатнашяпман. Шунингдек, “Cйбер University” билан биргаликда ахборот хавфсизлиги бўйича курслар ва тренинглар ташкил қилиб, ёшларнинг бу соҳадаги билим ва малакасини оширишга ёрдам беряпман. Рақамлаштириш вазирлиги билан ҳамкорликда эса миллий киберхавфсизлик стратегияларини ишлаб чиқиш ва кибергигиена дастурларини жорий этиш бўйича лойиҳаларда иштирок этяпман.

Жорий даврда Ўзбекистонда миллий киберхавфсизлик терма жамоаси шакллантирилмоқда. Бу жараён менторлик дастурларини ҳам ўз ичига олади ва бир неча ой давом этади. Мақсадимиз – мамлакатда киберхавфсизлик мутахассислари сонини сезиларли даражада ошириш. Октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро CTF (Cаптуре The Flag) мусобақасида ҳам ушбу терма жамоа билан иштирок этиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, кибергигиена бўйича LMS (Леарнинг Management System) ўқув дастурини ишлаб чиқяпмиз. Бу дастур боғча, мактаб ва университетларда жорий қилинса, халқимизни мавжуд кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш имкони яратилади.

Киберхавфсизлик – бугунги дунёнинг мустаҳкам “қалқони”. Ушбу соҳадаги фаолият орқали нафақат шахсий билимимни мустаҳкамлаяпман, балки Ватанимни замонавий таҳдидлардан ҳимоя қилишга ҳисса қўшяпман.

 IELTS 9.0 BALL

20 ёшимда IELTS имтиҳонида 9.0 балл олдим. Бу кўпчилик учун етиб бўлмас чўққи, мен учун эса реал натижа. Бунинг ортида катта меҳнат, қатъий интизом ва кучли ирода ётади.

Аслида, аввалроқ – 14 ёшимда биринчи тил сертификатимни олганман ва 7 баллга эришганман. Ўшандан бери турли давлатларга бордим, Америкада таҳсил олдим ва халқаро “Wестминстер University”га кириш учун талаб қилинган 8 баллга эришдим.

Университетдан ташқари вақтларда билимларимни ёшлар билан бўлишиб, IELTS инструкторлиги билан шуғулландим. Мақсадим – аёллар ҳам энг юқори натижаларга эришиши мумкинлигини исботлаш эди. Бир неча ойлик тайёргарликдан сўнг максимал 9 баллга эришдим ва ҳозир Ўзбекистондаги энг ёш “найнер”лардан бириман, соҳам бўйича аёллар орасида республикада учинчи ўринни эгалладим (“Нинер” – сўзи, худди мактабда “беш”чи дегандек, ИЭЛТСдаги “тўққиз”чи маъносида ишлатилади).

Бу йўлда энг катта аҳамиятга эга жиҳат – интизом. Университетда full-тиме таҳсил олиш (“Фулл-тиме – бу университетда тўлиқ ўқиш, яъни ҳар ҳафта барча дарсларда доимий қатнашиш ва бутун курс давомида фаол таълим олиш дегани), ИЭЛТСга пухта тайёргарлик кўриш ва Америка элчихонаси билан ҳамкорликда аёллар учун ўз-ўзини ҳимоя қилиш дастурини бир вақтда уйғунлаштириш осон бўлмаган. Камроқ ухлаб, тушлик вақтларида ҳам билим олишга сарфлаган вақтларим ҳам бўлди.

Ҳар доим йодимда тутаман: куч – илмда, бу йўлда қийналсангиз, демак, тўғри йўлдасиз. Ҳаммаси осон ва бир текисда кетаверса, бу нотўғри йўлдалигингиздан далолат. Шу орқали   нафақат ўзимга, балки тенгдошларимга   илҳом беришни мақсад қилганман.

ПРЕЗИДЕНТГА БЕРИЛГАН ВАЪДА

Президентимизга киберхавфсизликни таъминлашга ваъда берганман. Бу жараённи фақат мен бошқара олмайман, шунинг учун мамлакатимизда киберхавфсизлик соҳасини мустаҳкамлаш ва миллий терма жамоа шакллантириш учун қатъий ҳаракат қиляпмиз.

Давлат раҳбари ҳам шароит яратиб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб боришимизга кўмаклашмоқда. Бу эса мамлакатимизнинг киберфронтини кучайтириш ва киберармияни шакллантириш имконини беради.

Шу билан бирга, терма жамоадан ташқари ҳам, кибергигиена бўйича LMS ўқув дастурини ишлаб чиқяпмиз. Бу дастур боғча, мактаб ва университетларда жорий қилинса, аҳолини мавжуд кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш имкони яратилади.

Келажакдаги мақсадим – ёшлар, айниқса қизлар учун намуна бўлиб, замонавий билим ва технологиялар асосида юртимизнинг ривожига муносиб ҳисса қўшиш. Шу билан бирга, киберхавфсизлик соҳасида фаолиятимни давом эттириб, мамлакатимизнинг замонавий таҳдидлардан ҳимоя қилинишига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

Машҳура АЛИМАРДОН тайёрлади.

“Жадид” газетасининг 2025 йил 15 августдаги 33-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855