Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


23.09.2025 | 09:29

img272

ЭЛ-ЮРТИМ МЕНГА “ТАНКА” БЎЛДИ

Биллура ИКРОМОВА,
Ромитан туманидаги 38-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси

Одатда, биз – ўқитувчи ва мураббийлар йилда бир кун – 1 октябрда касб байрамини нишонлаймиз. Бу йил эса шодиёналар 9 сентябрдан бошланди. Шу куни Давлатимиз раҳбари раислигида мактабгача таълим ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ҳамда келгусидаги инвестицияфалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Орадан икки кун ўтиб, таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармон эълон қилинди. 15 сентябрь куни Президентимиз давлат мукофотларини эгаларига топшириб, педагоглар билан мулоқот қилди. Бу учрашув ёш ўқитувчи сифатида ҳаётим ва фаолиятимда туб бурэлектромобильини бошлаб берди.

Президент билан мулоқот имконидан фойдаланиб, Бухоро вилояти студиясидан кўпдан буён ўйлаб юрган таклифимни билдирдим.

Мен халқаро донор ташкилотидан 120 минг АҚШ доллари грант маблағини жалб қилиб, Ўзбекистондаги давлат ва нодавлат ташкилотлари учун грант таклифларини тайёрлаш лойиҳасини амалга оширдим. Лойиҳада иштирок этган 112 нафар тингловчи 6 ой ичида мен жалб қилган маблағдан 10 баробар кўп, яъни 1 миллион 200 минг доллар халқаро грантларни мамлакатимизга олиб кирди. Бу мамлакатимизда халқаро донорлар билан самарали ишлаш мумкинлигининг ёрқин намунасидир.

Аммо ҳозирги кунда грантлар асосан ОЎЙ доирасида жалб этилмоқда. Университетларда грант ёзиш кўникмасига эга кадрлар кўп, аммо мактабларда бундай мутахассислар етарли эмас. Шу билан бирга, айнан мактабларни ривожлантириш учун халқаро донорлар ажратадиган маблағлар катта, имкониятлари эса кенг.

Маълумки, Президентимиз ташаббуси билан барча мактабларда маслаҳатчи лавозими жорий этилди. Агар мактаб маслаҳатчиларини грант ёзиш ва халқаро инвестиция жалб қилиш бўйича махсус курсларда ўқитсак, улар мактаблар доирасида ҳам халқаро инвестицияларни жалб қилиш имкониятига эга бўлади. Бу эса таълим тизимининг барча бўғинларда тенг ва изчил ривожланишига хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбарига агар шундай курслар ташкил этилса, маслаҳатчилар учун маҳорат дарслари ўтказишга ваъда бердим. Бош вазир ўринбосарига мен билан ишлашга кўрсатма берилганидан бошим кўкка етди.

Грантларнинг аҳамияти ва фойдасини шахсий тажрибамда кўрганман.

Мен “Эл-юрт умиди” жамғармаси кўмагида Буюк Британиянинг Рединг университетида таҳсил олиб, имтиёзли диплом билан қайтдим. Тўғриси, бир неча нуфузли ташкилотлардан ишга таклиф олдим. Аммо мен уйимиздан 230 километр узоқда, Хоразм вилояти ҳудудидан 5 километр масофада жойлашган чекка мактабга ҳар ҳафта қатнаб, инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида иш бошладим. Мактабда инглиз тили ўқитувчиси йўқ экан.

Мана, икки йилдан буён ўқувчиларим инглиз тили фанидан илк ютуқларга эришмоқда. Улар фан олимпиадаларида ғолиб бўлди, тил сертификатларини қўлга киритди. Ишонаманки, Худо хоҳласа, ўқувчиларим орасидан Гарвард талабалари ҳам етишиб чиқади. Ўқувчиларга билим бериш баробарида кўплаб лойиҳаларни амалга оширяпман. Жумладан, олис ҳудуд қизлари учун менторлик лойиҳасини ишлаб чиқдим.

Баъзилар “Биллуранинг “танка”си кучли бўлса керак”, деб ўйлайди. Ҳатто юзимга айтганлар ҳам бўлган. Отам новвой, онам ўқитувчи бўлиб ишлаган. Улар дунё йиғмади, менинг ўқишим учун, бугунги ибора билан айтганда, инвестиция киритди. Оила қурганимдан сўнг, турмуш ўртоғимнинг қўллаб-қувватлаши туфайли янги марраларни забт эта бошладим.

Хорижда ўқишим учун менга мана шу эл-юрт “танкалик” қилди. Мен Ватан ва халқ олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қилдим шу чоққача. Шунга қарамай, тарихий мулоқот якунида муҳтарам Президентимиз томонидан камтарона меҳнатларим юксак эътироф этилиб, менга электромобил совға қилинди. Энди узоғим яқин бўлади. Тежалган вақтимни ўз устимда ишлашга, берилган ваъдалар устидан чиқишга, ўқувчиларим билан кўпроқ игельминтозсарфлашни ният қилиб қўйдим.

Байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда республикамиздаги барча ҳамкасбларимни “Ўқитувчи ва мура бийлар куни” билан чин қалбимдан табриклайман!

Зарнигор ИБРОҲИМОВА ёзиб олди.

“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855