Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 12°C

TAVSIYA QILAMIZ


22.09.2025 | 15:50

img368

ЭНДИ УСТОЗ ҚАДРИ ҲАМ АВВАЛГИЛАРГА ЎХШАМАС

– Фахрий унвон нафақат менинг, балки Олтиариқ туманидаги ихтисослаштирилган мактаб жамоаси, шогирдлар, уларнинг ота-оналари ва ҳамкасбларимнинг умумий ютуғидир.

Инсон бир ёшга улғайса ёки ҳаётид  муҳим воқеа содир бўлса, беихтиёр ортда қолган умрига бир назар ташлайди. Президентимиз қўлидан мукофотни олар эканман, мен ҳам ўзимнинг, умуман, ўқитувчиларнинг ўтган кунларига назар ташладим. 53 йилдан буён таълим соҳасида меҳнат қиляпман. Кўрган-кечирганларимдан келиб чиқиб, баъзи мулоҳазаларни айтишга озми-кўпми маънавий ҳаққим бор, деб ўйлайман.

Биласиз, ҳарбийлар 14 январь куни ҳам ўз постида собит туради. Уларнинг ишни йиғиштириб қўйиб, байрамни нишонлашини тасаввур қилолмаймиз. 1 октябрь эса тақвимда қизил билан белгиланган. Шунга қарамай, яқин-яқингача бу кунни оила бағрида, ҳамкасблар билан байрамона даврада эмас, пахта пайкаллари бошида қарши олардик. Ўзимиз бўлсак ҳам бир нави эди, атрофимизда ўқувчилар ҳам катталарга бўйлашиб пахта терарди. Айримлар “ихтиёрий ҳашар” даврига романтик кайфият беришга ҳаракат қиларди.

Лекин ўз ишинг қолиб, мутлақо бошқа иш билан “ихтиёрий-мажбурий” шуғулланишда қандайдир романтика бўлиши фантастика эмасми? Сўз устаси Аваз Охуннинг “Синф журнали табелчининг қўлида турарди”, деган ҳазили тагида зил тарих борлиги ҳеч кимга сир эмас.

Минг шукур, бугун замон ўзгарди, одамларнинг дунёқараши ўзгарди. Президентимиз томонидан устоз ва мураббийлар меҳнати юксак қадрланиб, таълимнинг барча босқичлари бирдай ривожланиш йўлига чиқди. Маошларнинг кўтарилгани, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамлангани бир бўлди, жамиятда ўқитувчининг обрў-эътибори кўтарилгани бир бўлди. Бугун “ўқитувчиман” деган сўзни елка қисмай, кўкрак кериб айтадиган бўлдик. Мен фаолиятимни оддий тарбиячиликдан бошлаганман. Йиллар давомида қилган меҳнатларим 2016 йилда илк бор давлат даражасида эътироф этилиб, “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган эдим.

Ихтисослаштирилган мактабимиз ўқувчилари республика ва халқаро фан олимпиадалари, китобхонлик танловлари, спорт беллашувларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Ютуқлар ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. Бугун устоз ва мураббийларга берилган имтиёз ва имкониятлар бу борадаги ишларга қанот бағишламоқда. Устоз сифатида шундан хурсандманки, бизнинг меҳнатимиз нафақат қадрланмоқда, балки ёшларимизнинг ҳар бир ютуғи жамият тараққиёти билан уйғун баҳоланмоқда.

Бугун юзлаб, минглаб шогирдларим турли соҳаларда меҳнат қилиб келяпти. Улар орасида шифокор ҳам, муҳандис, олима, давлат хизматчиси ҳам бор. Шогирдларим ҳар гал “Устоз, сиздан ўргандик”, деб миннатдорлик билдирса, умрим зое кетмаганига хурсанд бўламан. Ҳаётимни таълимга бағишлаб, шогирдларимнинг муҳаббати ва меҳрини топганимдан бахтиёрман.

Бугун юксак эҳтиром ва эъзоздаман. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга, халқимизга чексиз миннатдорлик билдираман.

Ҳамиджон РАҲИМОВ,
Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси

“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img833

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img827

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img861