29.08.2025 | 09:00
333
ТУЯ ЙИЛДАН ҚОЛСА ҲАМ, ЭЛДАН ҚОЛМАГАН
Халқимизда “йилдан қолган туя” дея нақл бор. Бу нақл иши унмайдиган, зарур ишларга кечикиб қоладиган, эътибордан четда турадиган одамларга нисбатан қўлланади. Бу нақлнинг пайдо бўлиши қадимда йил номлари ҳайвонларга тақсим қилинаётганда, туя тадбирга кечикиб борганлиги билан боғланади. Гап шундаки, жимитдай бўлган сичқоннинг номида мучал йили бор, лекин тоғдай туя бу насибадан қуруқ қолган. Шундай бўлса-да, тилимизда туя билан боғлиқ атамалар кўп. Бу жонивор йилдан қолган бўлса-да, элдан қолмаган, доимий эътиборда бўлган, шунинг учун унинг оти кўп.

“Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” китобида бўра сўзи туяни, карк сўзи эса, ёввойи туяни билдирган, бир ўркачли туя – нор, йирик гавдали басавлат эркак туя – лўкча сўзида ифодаланган. “Ат-туҳфа” луғатида қари туя – шўршак (шÿршӓк), урғочи туя – моя сўзида маъноланган.
Қадимги тилимизда туя сўзи тева шаклида бўлган. Кейин туяга ўзгарган. Теванинг кўнгли кичикдур гар эрур пайкари чўнг (Навоий).
Тилимизда туя билан боғлиқ булардан бошқа атамалар ҳам кўп. Ўзбек тилида “Камбағални туянинг устида ҳам ит қопар”, “Туя ҳаммомни орзу қилибди”, “Туя кўрдингми, йўқ”, ”Нонини туя қилган”, “Туя гўшти еган” каби кўплаб мақол ва иборалар яратилган. Туяқорин, туяқуш, туядарахт каби ўсимлик ва ҳайвонларга оид рамзий номлар ўйлаб топилган. Араб тилида ҳам туя зоти билан боғлиқ минглаб истилоҳлар бор. Мен билганларимни айтиб ўтдим, холос.
Эшқобил ШУКУР
“Жадид” газетасининг 2025 йил 22 августдаги 34-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



