12.12.2025 | 15:13
361
“…КЎНГИЛ БОҒИМДА…”
Муаллифи айтилмаса ҳам сатрлари аллақачон халқ мулкига айланган, яъниким, мангуликка муҳрланган шоирлар бор. “Алпомиш”ни ким ёзганини биламизми? “Қаттиқ ердан қаталаб чиққан бойчечак”ка ким муаллифлик ҳуқуқини даъво қилади?

Баъзан китобхонлик савияси паст деб гоҳ катталардан, гоҳ ёшлардан ёзғириб қоламиз. Лекин адабиётдан сўз очсангиз “билмайман” деб елка қисадиганлар ҳам “Водийларни яёв кезганда” деб бошласангиз, албатта, “Бир ажиб ҳис бор эди манда” дея давом эттириб кетади. Худди шу ҳол қуйидаги сатрларда ҳам такрорланишига аминман:
Энг гуллаган ёшлик чоғимда,
Сен очилдинг кўнгил боғимда…
* * *
Деразамнинг олдида бир туп
Ўрик оппоқ бўлиб гуллади…
* * *
Хаёлимда бўлдинг уззу-кун,
Сени излаб қирғоққа бордим…
Энди, холисанилло айтганда, бир шоирдан башариятга ва абадиятга қолса, уч-тўртта шеър қолади. Шуям кимга насиб қилади, кимга йўқ. Ҳамид Олимжон ана шундай бахтли ижодкорлардан.
“Шодлик ва бахт куйчиси” деб шарафланадиган шоирни мураккаб даврнинг пўртаналари беаёв исканжага олганини биламиз. Гёте “Ҳатто қабр ёқасида ҳам умид яшайди”, деб ёзганди. Ҳамид Олимжон XX асрнинг 30-40 йилларида ўзбек шеъриятида ана шу умид шамини тутган ижодкорлардан бўлди. У шахсий дардларини, ғам-аламларини элга достон қилмади. Ўзи шундоқ ҳам кулранг ва қора рангларга бурканган ҳаётда эзилаётган халқи қалбига тоза нур таратди.
Чўлпон “Муҳит кучли экан, эгдим бўйнимни”, дея қоғоз қоралагани бор гап. Аммо ёлғизмиди у? Ойбек, Ғафур Ғулом, Миртемир, Мақсуд Шайхзода… ҳам шу сафда эди. У пайтлар замон шундай эди.
Эрих Мария Ремаркнинг “Қайтиш” романида кичик эпизод бор: урушдан қайтган аскарларни фронтортида юрган ўсмирлар калака қилиб, уларга ҳужум қилади. Мустамлака даврида қалам тебратган шоир-ёзувчиларнинг ижодини, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлигини бугундан, омон-омон замондан туриб тўғри баҳолай оляпмизми? Уларга ижтимоий тармоқларда, ҳатто, асарларида очиқчасига тош отаётганларнинг маънавий ҳаққи борми бунга? Агар ўшаларнинг ўзи ўша даврда яшаганда қандай йўл тутарди?
Устозлар айтадики, “Ижодкорга унинг ҳаёти ва фаолиятига қараб эмас, асл ижод маҳсулларига қараб баҳо бериш керак. Ижодкорнинг юраги, ҳақиқий қиёфаси ўша ерда очилади. Қолаверса, аслида нима бўлганини ҳеч ким билмайди. Қоғозларга келсак, уларни тўлдирганлар ҳам мустамлакачиларнинг ўзи эди”.
Шоир шеърларини синчиклаб қарасак, Ҳамид Олимжоннинг бахт ва шодлик куйчиси эканига ҳам ишонгинг келмайди. Деярли ҳар бир шеърида ички мунг, изтироб ётади. Бу худди юзи кулиб, кўзида ёш айланиб турган одам қиёфасини эсга солади:
Кўзи ёшлиқларнинг бордир йўлдоши…
* * *
Қанча тиришсам ҳам у беор
Еллар мени алдаб кетади.
* * *
На бўлғай бир нафас мен ҳам
яноғинг узра хол бўлсам…
Ҳамид Олимжон қиш фаслида туғилди. Шоирнинг умри мустамлака зулмати ва қаҳратонида ўтди. Лекин шоир буларни ижодига йўлатмади. Агар Ҳамид Олимжон ижоди суратга солинса, албатта, баҳор манзараси ҳосил бўларди. Кўкламнинг неъматларидан баҳра олиш баробарида унинг сели, тошқини, кўчкиси, гулдуракларидан ҳам юз ўгирмаслик керак. Алишер Навоий лутф этгани каби: “Анингдек қиш ичра мунингдек баҳор”.
Ўктам ҲАМРААЛИ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 декабрдаги 50-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



