Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


14.08.2025 | 10:05

img273

НАВОИЙНИНГ ЎЛМАС ЗАФАРНОМАСИ

Буюк миллатлар дунё саҳнасида ўз маънавияти, қалб садоси, тарихий мероси ва жаҳон сивилизатсиясига қўшган улкан ҳиссаси билан танилиб келган. Улар қалбида эса бир неча авлодлар учун елкадош, руҳий камолот сари етакчи бўлган шахслар тирик маънавият тимсолига айланади. Шу маънода, ўзбек халқи учун Алишер Навоий наинки ўтмишнинг буюк шоири ёки мутафаккири, балки маънавият, адолат ва юксак тафаккурнинг тамсилчиси сифатида юраклардан жой олгани бежиз эмас. Бугунги кунда эса Навоий меросини давлат сиёсатининг маънавий таянчи сифатида талқин этиш – Янги Ўзбекистон мафкурасида алоҳида ўрин тутмоқда.

Ҳазрат Навоийнинг тафаккури ҳозирги вақтда ҳам маънавий етуклик, руҳий баркамоллик ва ижтимоий масъулият белгиси сифатида яшамоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан маънавият, адабиёт ва тарихга қаратилаётган эътиборда ҳам ана шу ўлмас руҳ устуворлигини кўрамиз.

Шу ўринда айтиш лозимки, тарихдаги ҳар қандай мустаҳкам салтанатнинг асосини икки улуғ куч – сиёсий барқарорлик ва маънавий етакчилик ташкил қилган. Амир Темур давлати ва темурийлар сулоласи ҳам айнан шу икки таянчга суянган. Бу тарихий сабоқ Навоий ва Ҳусайн Бойқаро дўстлигида янада ёрқин ифодаланган: давлат ишларида маънавий етакчиликка алоҳида ўрин берилган. Улуғ навоийшунослар таъбири билан айтганда, “Навоий сўз билан юритган сиёсат, Ҳусайн амал билан бошқарган давлат эди”.

Сўнгги йилларда илм-фан, маънавият, адабиёт ва санъатга давлат сиёсати даражасида ёндашилмоқда. Жумладан, ўнлаб фан ва санъат арбоблари давлат мукофотлари ҳамда академик илмий унвонларига сазовор бўлди. Ўқитувчилар, олимлар, ижодкорларга моддий ва маънавий рағбат кўлами ортди. Янги Ўзбекистонда маънавият давлат ривожининг стратегик устунига айланди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Алишер Навоий меросини тиклаш, халқ орасида янада кенг тарғиб қилиш борасида навоийшунослик янги даврга қадам қўйди. “Ёш китобхон” танлови, Навоий ғазалларини ёддан айтиш бўйича миллий танловлар, китобхонлик учун мукофотлар ва рағбатлантириш механизмлари давлат сиёсатининг ажралмас қисмларидан бирига айланди. Бу эса илм ва маърифатга бўлган оммавий қизиқиш муҳитини шакллантира бошлади.

Баҳолаш тизимининг адолатли, очиқ ва шаффоф тест усулига ўтиши, талабаларнинг халқаро таълим майдонига чиқиши, нуфузли чет эл университетларида таҳсил олиши одатий ҳолга айлана борди.

Алишер Навоийдек туркий тилда ижод қилган буюк адабий даҳонинг айнан бизнинг халқимиздан етишиб чиққанини ифтихор билан эътироф этиш мумкин. Ҳазрат шеърияти шу даражада ҳаётийки, “Хазойин ул-маоний” тўпламидаги тўрт девонда ўттиздан ортиқ касб эгалари, юздан зиёд тарихий, адабий, диний ва бошқа соҳа вакилларининг номи тилга олинади. Умумбашарий ғояларга бой бўлган бу ижод замонлар ўтган сари янги маънолар касб этмоқда, китобхонлар географияси эса тобора кенгайиб бормоқда.

Агар шоир ўз замонида:

“ОлибмеМўътабарфармонимға осон,
Черик чекмай Хитодин то Хуросон”,

яъни, лашкар тортмасдан Шарқий Туркистондан то Хуросонгача ўз китоблари ва ғоялари орқали ҳукм юритганини таъкидлаган бўлса, бугунги кунда унинг ижоди Хитой ва Япониядан тортиб, Россия, АҚШ, бутун Европа ва Осиёда ўқилаётганини фахр билан айтишимиз мумкин. Бу эса Алишер Навоийнинг маънавий мероси нафақат миллий, балки глобал қадриятга айланганидан далолат беради.

Даҳо шоиримиз худди шу кунлар келиши муқаррарлигини билгандай, жаҳон халқларига мурожаат этган ва уларни тинчлик ва бирдамлик сари чорлаган:

Олам аҳли! Билингизким, иш эмас душманлиғ,
Ёр ўлунг бир-бирингизғаким, эрур ёрлиғ иш.

Бу мисралар шунчаки бадиий ибора эмас – бу инсонийлик, бағрикенглик ва умуминсоний ҳамжиҳатлик фалсафасининг ёрқин ифодасидир. Ҳозирги замонда, айниқса, дунё саноати тобора ҳарбий характер касб этаётган, давлатлар ўртасида кескин зиддиятлар ва қуролли тўқнашувлар авж олаётган бир пайтда бу байт замиридаги маънони янада теран англаймиз.

Айни шу маънода, Навоийнинг ушбу сўзлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти биноси пештоқига зарҳал ҳарфлар билан ўзбек тилида ёзиб қўйилгани бежиз эмас. Чунки жаҳон халқлари тақдирида урушдан даҳшатлироқ фожиа йўқ – бу ҳақиқатни бутун инсоният тарихи тасдиқлаб келмоқда. Уруш ҳалокат, уруш кўз ёши, уруш келажакни тўсувчи, тараққиётни издан чиқарувчи иллатдир.

Бундай даҳшатли оқибатлар “Сабъаи сайёр” достонида яна бир бор бадиий тасвир билан очиб берилади:

Шоҳким мулк очарни қилса насақ,
Юз туман қон тўкар бари ноҳақ.

Яъни, агар бир ҳукмдор янги юртларни зўрлик билан эгаллашга уринадигкомпозицияларнингнлаб инсонларнинг беҳуда қон тўкилишига сабабчи бўлади. Бу – ақл, адолат ва маънавиятга зид йўл. Бу – шоҳлар ва ҳукмдорлар учун чуқур огоҳлик ва масъулият даъватидир.

Президентимиз халқаро минбарларда ҳамиша тинчлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамкорлик ғояларини илгари сурар экан, бевосита Навоий сингари улкан маънавий фигуралар ижодидаги юксак қадриятларга суянади. Хусусан, “Навоий – буюк шахсият, аммо бугун биз уни фақат ўтмиш рамзи сифатида эмас, балки янги тафаккурнинг маънавий асоси сифатида қабул қилишимиз керак”, деган фикрлар Шавкат Миромоновичнинг нафақат тарихга, балки келажакка ҳам бағишланган сиёсий дунёқарашини кўрсатади.

Шу маънода, Навоий руҳияти бугунги Ўзбекистон сиёсий-маърифий ҳаётида янгича мазмун касб этмоқда. Давлат ташаббускорлигида ҳар йили Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган кўплаб илмий-амалий анжуманлар, халқаро форумлар, танловлар ташкил этилаётир. Бу жараёнда нафақат адабиётшунослар, балки дипломатлар, сиёсатчилар, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ҳам фаол иштирок этмоқда. Зеро, Навоий фақат ўтмишнинг шоири эмас – у бугуннинг ҳам, эртанинг ҳам маънавий маёқларидан биридир.

Ўрта асрларда деҳқончиликка асосланган халқнинг ҳаёт тарзи осон эмас эди. Эл-улуснинг ғам-алами ва ташвишларини Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Абдураҳмон Жомий каби маънавий раҳнамолар, Алишер Навоий каби сиёсат ва адабиёт вакиллари қалбан ҳис этиб, жон фидо этиб енгиллатишга уринаётган эди. Амир Алишер халқ хизматидаги фаолиятини шундай ифода этган:

Ваҳки, умрум барча зоеъ бўлди эл коми била,
Бодаи ноб ўрниға хуноба ошоми била.

Мазмуни: мен бутун умримни элнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришга сарф этдим; тоза май ичиш ўрнига, қон-зардоб ютдим.

Мўтабар манбаларда келган хабар арда қайд этилишича, эл учун хизмат қилиш ва эҳсон энг улуғ савобдир. Шу боис Алишер Навоий ўз бойлигининг 95 фоизини халқ эҳтиёжига бағишлаган: ҳар йили икки мингга яқин муҳтож кишига кийим-бош улашган, юздан ортиқ хайрли иншоотлар – масжид, мадраса, кўприк ва шифохона барпо этган ҳамда уларнинг барқарор фаолияти учун вақф маблағлари ажратган.

Бугунги кунда давлат томонидан кам таъминланган, моддий эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” каби тизимли ёрдам механизмлари жорий этилган. Бу ҳам улуғ шоир анъаналарининг янги даврдаги мукаммал давомидир.

Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк зотларнинг таваллуд саналари давлат раҳбарининг махсус қарорлари билан юртимизда кенг нишонланиши халқ ва зиёлиларга кучли таъсир қилиб, қалбида чуқур эҳтиром ҳиссини уйғотди.

Халқаро Алишер Навоий мукофотининг таъсис этилишида ҳам айнан Юртбошимизнинг ташаббуси ҳал қилувчи ўрин тутди. Бу мукофот нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида Навоий меросини тадқиқ этиш ва тарғиб қилишда катта руҳий кўтаринкилик бағишлади. Яқинда Огаҳий мукофотининг таъсис этилиши ҳам Президентимизнинг маънавият аҳлига яна бир самимий эътибори сифатида халқимиз қалбида илиқ қабул қилинди.

Айниқса, Адиблар хиёбонида Алишер Навоий ва ул зотнинг маънавий шогирдларига бағишлаб барпо этилган йирик ёдгорликлар адабиёт ва санъат аҳли учун мислсиз ҳавас ва ифтихор манбаига айланди. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида бундай кенг қамровли, эзгу ғояга асосланган маданий-маърифий композитсияларнинг мавжуд эмаслиги, албатта, бу ташаббуснинг илғорлигини яққол кўрсатади.

Айнан шу каби ташаббуслар орқали мамлакатимизда адабиёт ва маънавият ислоҳотлари фақат шиор даражасида эмас, балки амалий, моддий ва маърифий ҳаракатларга айланиб бормоқда. Айниқса, Навоий ҳаёти ва меросини ўрганиш, унинг асарларини асли, табдили ва таржималарида нашр этиш ишлари тизимли равишда амалга оширилаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Камина “Мумтоз сўз сеҳри” номли китобимда Алишер Навоийни теран ўрганиш ва халқ орасида кенг тарғиб қилиш бўйича бир қатор амалий таклиф ва режаларни илгари сурган эдим. Ушбу режанинг энг муҳим бандларидан би и сифатида шундай мулоҳаза билдирилган эди: “Алишер Навоий асарларининг сюжетли қисми (яъни, достонлари), шунингдек, унинг диний, илмий, тарихий ва бадиий мероси бугунги адабий тилда табдил этилмоғи лозим”.

Бугун эса айтиш мумкинки, ушбу таклифлар давлат сиёсати даражасида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Жумладан, “Лисон ут-тайр” достонининг ҳозирги ўзбек тилидаги насрий ва шеърий табдиллари, “Хамса” достонларининг икки услубдаги баёнлари, “Ғаройиб ус-сиғар” девонига бағишланган ўнта китобдаги шарҳлар, “Ҳайрат ул-аброр” достонига бағишланган учта изоҳли нашр ҳамда “Навоий насрий асарлари”нинг соддалаштирилган табдиллари бу йўналишда амалга оширилаётган изчил ишлар қаторидадир.

Ушбу жараёндаги илмий фаолият ва ниятларнинг юксак мақсадларга йўналтирилганини халқаро Алишер Навоий фонди ижрочи директори Олимжон Давлатов ҳам ўз сўзбошисида зукколик билан таъкидлайди: “Ёшларимиз учун Алишер Навоий асарлари тилининг мураккаблиги бизга яхши маълум. Аммо бу йўлдаги саъй-ҳаракатларимиз буюк мақсадларимизга нисбатан ҳануз етарли эмас”.

Президентимиз ташаббуси билан 2025-йил Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили” деб эълон қилинди. Бу қарор фақат бир ҳудудга хос тадбир эмас, балки шоир меросини чуқур ўрганиш, унинг илмий-адабий фаолиятини жаҳон миқёсида тарғиб этишда янги босқпозициясиаб берувчи улкан сиёсий-маданий ташаббусдир.

Алишер Навоийнинг бой илмий меросини бугунги авлод савияси ва қизиқишига мос равишда соддалаштириш ва шарҳлаш вазифаси ҳам мазкур қарорда аниқ баён этилди. Бу эса мутахассис олимлар, навоийшунослар, тилшунос ва адабиётшунослар зиммасига маънавий масъулият юклади. Айни пайтда эса, юрт равнақи ва маънавият юксалиши учун зарур ижтимоий эҳтиёжга айланди.

Ушбу вазифаларнинг юқорида қайд этилган ижросига таниқли олим ва шоирлар, жумладан, академик Шуҳрат Сирожиддинов, шунингдек, Қосимжон Содиқов, Дилнавоз Юсупова, Олимжон Давлатов, Баҳодир Қобилов, Абдумурод Тилавов, Иброҳимжон Сайдуллаев, Юсуф Турсунов, Абдуҳамид Пардаев сингари таниқли олим ва ижодкорлар камарбаста бўлди.

Натижада “Хамса” достонларининг такрорий насрий баёнлари, “Маҳбуб ул-қулуб” ва “Муҳокамат ул-луғатайн” асарларининг янги табдиллари, шунингдек, “Насойим ул-муҳаббат”, “Вақфия”, “Муншаот”, “Муножот”, “Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарларининг замонавий услубдаги талқинлари, “Лисон ут-тайр” ва “Хамса” достонларининг шеърий талқинлари нашр этилди. Ушбу табдиллар нафақат адабий муҳитда, балки таълим муассасаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Бу жараён Навоий меросини жонли ўқиш в  англа ҳ имкониятини янада кенгайтирмоқда.

Давлат р ҳбарининг шахсан мазкур йўналишни доимий қўллаб-қувватлаётгани, мутахассисларнинг фидокорона меҳнати билан уйғунликда, буюк навоийшунослик мактабининг келажаги равшан эканини англатади. Чунки бу ҳаракатлар орқали буюк адибнинг асарлари нафақат илм-фан учун, балки халқ маънавияти учун ҳам бебаҳо бойлик сифатида тикланмоқда.

Мендай мўйсафид ҳам бу табаррук хизматдан четда қолганим йўқ. “Лайли ва Мажнун”, “Лисон ут-тайр” достонлари ҳамда “Муҳокамат ул-луғатайн” асарининг табдил ишларида баъзан ҳамкорликда, баъзан мустақил равишда фаол иштирок этдим. Шунингдек, “Хамса” достонларининг шеърий таржимасига масъул муҳаррир сифатида амалий кўмак кўрсатдим.

Айниқса, “Хамса” достонларининг табдили ва аслият нашрини 2006, 2009, 2014, 2018 ва 2020-йилларда беш маротаба чоп эттиришга муваффақ бўлдим. Шунингдек, “Хамса”нинг алоҳида мукаммал насрий баёни нашрига ҳам масъул муҳаррир сифатида ҳисса қўшдим.

Халқаро Бобур жамоат фонди (раиси Зокиржон Машрабов) раёсати аъзолари сафида, ҳазрат Алишер Навоий қабр-мақбарасига эътибор ва эҳтиром ифодаси сифатида Ҳирот шаҳрига махсус сафар уюштирилиб, у ерга Ғозғон мармарларидан ишланган сағана ва шарқона ўймакорлик билан безалган эшик олиб борилиб ўрнатилди. Бу эзгу амал тарихий хотира ва маънавий меросга бўлган юксак ҳурмат ифодасидир. Шу билан бирга, фонд хизматчилари Навоий мақбараси атрофидаги  удудни ободонлаштиришга ҳам улкан ҳисса қўшиб, у ерга 2 минг тупдан ортиқ манзарали дарахт ва гул кўчатларини экишди.

Алишер Навоийнинг юксак сиймосини дунё миқёсида муносиб тарғиб этиш йўлида ҳам улкан ишлар амалга оширилди. Жаҳоннинг бешта йирик давлати – Россия, АҚШ, Япония, Озарбайжон ва Қозоғистонда буюк мутафаккирга бағишлаб барпо этилган ҳайкаллар бу йўналишдаги ислоҳотларнинг ёрқин самарасидир.

Ушбу йирик ютуқлар нафақат Ўзбекистонда, бал и халқаро миқёсда ҳам Алишер Навоий илми ва адабиётига бўлган муносабатни тубдан ўзгартирди. Албатта, бундай улкан маънавий тараққиётнинг замирида Президент Шавка  Мирзиёевнинг маънавият соҳасидаги оқилона, стратегик позитсияси, ташаббускорона ислоҳотлари ва илм-фан, маданият, адабиёт аҳлига кўрсатаётган беқиёс эътибори мужассамдир. Бу ҳақиқат халқимизнинг турли қатламлари, хусусан, зиёлилар ва ёшлар орасида яхши англанмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг ҳозирги пайтда маънавият соҳасига қаратган алоҳида эътибор ва ғамхўрлиги юксак таҳсинга лойиқ. Зеро, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, ташаббуслар ва амалий чоралар мамлакатимизда маънавий юксалишнинг янги босқичини бошлаб берди.

Ҳурматли Президентимизнинг адабиёт ва маънавият соҳасидаги қарор ва фармонлари шу зайлда изчиллик билан амалга оширилар экан, биз ҳам даҳо шоиримиз Навоийнинг жаҳонга зафарли юришига гувоҳ бо ламиз, иншаоллоҳ.

Навоий – фақат бир миллат ёки бир макон учун эмас, балки туркий халқларнинг умумий ифтихори, жаҳон маданиятининг беқиёс бойлиги эканини қайд этиш жоиз. Мен бу ҳақиқатга бутун қалбим -илан ишонаман.

Ваҳоб РАҲМОНОВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими

“Жадид” газетасининг 2025 йил 8 августдаги 32-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img856