19.09.2025 | 12:27
431
НАҚШ НИМА? ПЕШРАВ-ЧИ?
“Мусиқада ҳам яхши оҳанглар яратган. Яхши нақшлари, пешравлари бор…”
Бобур Мирзонинг ҳазрат Навоий таърифида айтган ушбу гапларини “умуман, тушунгандек” ўқиб кетаверардим. Яъни, тушунишим бўйича, Навоий бобо мусиқани ҳам яхши билган, ҳатто куйлар ҳам басталаган.

Хўш, мазкур жумладаги “нақш” ва “пешрав” сўзлари асли қандай маънони англатади? Бу саволга Абдурауф Фитратнинг “Ўзбек классик мусиқаси ва унинг тарихи” рисоласидан жавоб топиш мумкин.
Унда изоҳланишича, нақш билан пешрав ҳар бири алоҳида мусиқий асарлардир. Яъни, ўша замон истилоҳига кўра, ашулали куйлар – нақш, ашуласиз оҳанглар эса пешрав деб аталган.
Элмурод НИШОНОВ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 сентябрдаги 37-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
831
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
859



