04.09.2025 | 09:17
311
ОТАМ ҲАЁТИНИНГ МАЗМУНИ
Мен профессор Бегали Қосимовнинг кенжа фарзандиман. Отамнинг ўзбек адабиёти олдидаги, хусусан, жадидлик тадқиқоти борасидаги хизматларини аста-секин англаб бормоқдаман. Чунки Бегали Қосимовнинг айнан ўзбек матбуотидаги адабий-ижтимоий мақолалари юзасидан тадқиқот олиб бориб, диссертация ҳимоя қилдим.

Отам 60-йиллар аввалида ҳали атрофлича ўрганилмаган, жуда чигал бўлган даврдаги бир адабий сиймо, яъни Сиддиқий-Ажзий ҳаёти ва ижоди бўйича диплом ишини ёзади. Кейин эса, “Мирмуҳсин Шермуҳамедов (Фикрий) ва унинг адабий муҳити” мавзусида номзодлик диссертатсиясини ҳимоя қилади. Шу-шу жадидлар даври, адабиёти, театри, маданияти, тили, сиёсати отам учун умр мазмунига айланади.
Ўтган асрнинг 80-йилларида ҳимоя қилган докторлик ишининг мавзуси “Ўзбек инқилобий поэзиясининг майдонга келиши ва тараққиёти” деб номланади. Авроранинг тўплари ҳақида ташбеҳлар битилаётган, етти отасини унутаёзган даврлар… Табиийки, бундай даврда жадидлик, янгилик, миллий ўзлик каби атамаларни қўллаб бўлмас эди. 1983 йилда отам “Излай-излай топганим” китобини чоп этади. Бу асарда янги номлар, тўғрироғи, унутилган, миллатимиз гуллари бўлган 86 нафар маърифатпарварнинг ижоди ва биографияси ҳақида илк маълумотлар берилади.
Кечагидай эсимда, Ўзбекистон мустақилликка эришганда раҳматли отам жуда суюнган. Отам ўрганган даврни шундан кейин ўз номи билан атайдиган, қўрқмасдан катта аудиторияга мос материалларни тайёрлайдиган, энг асосийси, истиқлол, ҳурлик, озодлик туйғулари ота-боболаримиздан мерослигини тортинмай айта оладиган бўлган эди.
Аммо шундай даврлар бўлдики, “жадид” сўзини тилга олиш имкони бўлмади, Бегали Қосимов номи матбуотда тақиқланди. Шу боис баъзан онам номидан ва кўпинча “Бек Муҳаммад Мурод”, “Б.Қосимбеков” имзолари билан мақолаларини нашр қилишда давом этди. Чунки у киши учун шахсий обрўдан кўра манфаатли материалнинг халққа етиб бориши муҳим эди.
Отам қийинчиликлардан бирон марта нолиганларини эслолмайман. 60 йиллик юбилейида дунёдаги энг бахтли инсонлардан бири эканини таъкидлаган. Негаки, шундай Ватанда туғилганидан, ўзи севган касбда ишлашдек бахтга мушарраф бўлганидан бахтиёр эди. Ҳатто, қийин дамларда хорижда, тўкис шароитда ишлаш таклифлари тушганда ҳам юртини, университетини, севимли талабаларини кўзи қиймади. Таниқли шоиримиз Абдулла Орипов дўсти Бегали Қосимов тақдири ҳақида шундай деган эди: “Бегали унутилаёзган, тупроқ ва лойга қоришиб кетган жадид боболаримизни артиб, тозалаб, авЙодимдаммага либ чиқди…”
Отам вафотига 21 йил бўлди. Ҳақиқат юз очди, бугун отамизнинг меҳна лари эъзоз топаётганидан бағоят мамнунмиз. Бутун оиламиз, қариндош-уруғлар, ҳамкасблар ҳам хурсанд.
Юртбошимиз томонидан “Фидокорона хизматлари учун” орденининг тақдим этилгани отамнинг умр мазмуни учун берилган сийлов, албатта. Оиламиз номидан муҳтарам Президентимизга самимий миннатдорлигимизни билдирамиз.
Шоҳруҳ ҚОСИМОВ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
829
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
822
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
857



