Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


22.09.2025 | 10:49

img319

ПАХТА – КЕЧАГИ АЗОБ, БУГУНГИ ИМКОНИЯТ: ОҚ ВА ҚОРА

Пахта – ўзбек халқи учун яқин тарихимизда фақатгина мажбурий меҳнат ва азоб рамзи бўлиб келган экин. Юз йилдан ортиқ давом этган бу заҳматдан эндигина қутулдик. Аммо шуни англаш керакки, пахтадан бутунлай воз кечиш эмас, балки уни ислоҳ қилиш, инновацион технологиялар ёрдамида ҳосилдорликни ошириш ва чидамли навларни экиш орқали янги марраларга эришиш зарур.

Жорий йилги пахта мавсумида республика бўйича 280 минг гектар майдонга хорижий, 395,6 минг гектарга маҳаллий навлар экилди. Бундан ташқари, Хитойнинг Шинжон минтақаси тажрибаси асосида 76 сантиметрли қўшқатор схемада 181,2 минг гектар ерга чигит қадалди. Қолган 694,4 минг гектар майдонда эса анъанавий усул қўлланди. Айниқса, соҳага илғор агротехнологиялар, илм-фан ва инновация ютуқлари кенг жорий этилаётгани ижобий натижа бермоқда. 2024 йили 100 минг гектар майдонда касаллик ва зараркунандаларга чидамли серҳосил ғўза навлари экилиб, улардан мўл ҳосил етиштирилгани бу фикрни яққол тасдиқлайди.

Ваҳоланки, сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгаришлари, табиий офатлар, ер ва сув ресурслари тақчиллиги қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам жиддий муаммоларни келтириб чиқараётгани ҳеч кимга сир эмас. Ана шундай мураккаб шароитга қарамасдан, ўтган йили фермерларнинг машаққатли меҳнати билан юртимизда 9 миллион тонна дон, 3 миллион тоннадан ортиқ пахта, 16 миллион тоннадан зиёд сабзавот ва полиз маҳсулотлари, 5 миллион тонна мева ва узум, 4 миллион тонна картошка, 15 миллион тоннадан кўп гўшт ва сут, 30 минг тонна пилла етиштирилгани – чинакам қаҳрамонлик намунаси, десак тўғри бўлади.

Албатта, бундай улкан ютуқларга эришишда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги ривожига берилаётган юксак эътибор, тармоқда туб таркибий ўзгаришлар амалга оширилиб, ишлаб чиқариш муносабатлари замон талаблари асосида йўлга қўйилаётгани ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлмоқда.

Бугун пахта деса одамларнинг юраги зириллайдиган кунлар ортда қолди. Мана, ўқувчи-ю талабасиз, ўқитувчи, бюджет ташкилотлари ходимларисиз ҳам пахта нес-нобуд қилинмасдан териб олиняпти. Бунинг сабаби оддий – пахтада манфаат бор. Деҳқон меҳнати қадр топмоқда. Ушбу манфаат ва қадр эса пахтачиликда яратилган ҳуқуқий асос туфайли таъминланяпти.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳам пахтачиликни мажбурий меҳнатдан холи, сердаромад соҳага айлантириш, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилувчи муҳим ҳужжатлардан бири бўлди.

Аслида, пахта бизга бегона эмас. Манбаларда келтирилишича, пахтанинг юртимиздаги тарихи қарийб икки аср қуйига бориб тақалади. Кейинчалик пахта собиқ иттифоқ таркибида бўлган республиканинг асосий экини даражасига кўтарилиб, уни етиштириш тартиби, нархи ва бошқа жиҳатлари марказдан белгилаб бериладиган бўлди. Лекин унинг самараси-чи? Ушбу стратегик экин оддий деҳқонга,  дамларга, умуман, Ўзбекистонга қанчалик наф берди?

Афсуски, бу саволларга ижобий жавоб бера олмаймиз. Чунки яқин ўтмишимиздан маълум: оқ пахта биз учун фақат қора меҳнат ва машаққат келтирди. Қанча-қанча одамлар, оилалар бошига ана шу оппоқ пахта туфайли қора кунлар тушди. Ҳосилни йиғиб олиш учун қимирлаган жон борки, далага сафарбар қилинди. Одамлар ҳатто жанозалардан пахта даласига ҳайдаб кетилди. Тўй-у маросимларга пахта мавсумида қатъий чекловлар қўйилди. Ҳосилни териб олиш ишлари қаҳратон қишгача чўзилиши оддий ҳолга айлан и.

Катта авлод вакиллари яхши эслашади: пахта сиёсати зулмга, ўзбек халқига нисбатан қирғин қуролига айланган. Томорқаларгача мажбурлаб пахта эктиришган. “Кукуруз” дейиладиган самолёт ғўзани эмас, пахтакорларни, эрта-ю кеч даласидан бери келмаган содда деҳқонни, энг ёмони, оналарни, хотин-қизларни, болаларни дефолятсия қиларди. Ўқувчи ва талабалар сентябр ойининг бошидан пахта даласига ҳайдалар ва Янги йил байрами арафасида қайтарди. Қишда атиги уч ой ўқигандек бўларди.

Эсимда, 13-14 ёшимда қаҳратон декабрьда пахта теримига олиб чиинновациялада пахта қолибдими? Қаёқда, қоп-қора чаноқлар қорга бурканган. Пахтани териш эмас, излаш керак. Даладан чиқиш йўқ. Бу сиёсатда соғлом ақлга тўғри келадиган мантиқ бормиди? Буни ҳеч ким ўйламасди. Ўйлагандан наф йўқ эди. Аммо минглаб чақирим наридаги “тепадаги”лар, аниқроғи, “шонли партия” доҳийларининг кирдикорларини пардалаш учун теримчиларга, маҳаллий раҳбарларга мукофотлар улашиларди. Чунки ўша даврлар пахта экиш ва териш сиёсий кампанияга айланган, бу ишдан ёшу қари, аёл-у эркак, соғ-у носоғлом – ҳеч ким четда қолиши мумкин эмасди. Республикада “пахта иши”, “ўзбеклар иши” деган катта томошалар бўлиб ўтгани ҳамон ёдимизда. Қама-қама, ур-сур бошланди. Айрим раҳбарлар ўзини отди, айримлари осди, қолганлари узоқ йилларга қамалди. Қамоқда ҳам сирли ўлимлар кўпайди.

Хуллас, гапираман деса, гап кўп. Пахта деб етиб келган жойимиз шу бўлдики, сариқ, камқонлик, рахит, гипотрофия, ичбуруғ каби сон-саноқсиз касалликлар болаларнинг маъсум дунёсига кўп бошли аждарҳодай бостириб кирди. Пахтага ишлатилган дорилар, унинг қора меҳнати ҳақида ёзишга ўша вақтларда ҳеч кимнинг ҳадди сиғмади. Далада заҳарланган, касаллик орттирган хотин-қизлар озмиди? Ҳеч кимга дардини айтолмай, касаллигининг на сабабини, на даво йўлларини билмай оламдан ўтганлар қанча.

Истиқлолга эришганимиздан кейин ҳам, афсуски, 25 йил давомида пахта қутқусидан халос бўла олмадик. Энди халқаро жамоатчилик, айниқса, йирик фонд биржаларининг эгалари бўлган АҚШ ва Британия каби давлатлар ўзбек пахтасини, пилла билан бир қаторда мажбурий меҳнат маҳсули бўлган маҳсулотлар рўйхатида қолдирди. Халқаро ҳамжамият Ўзбекистонга болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш юзасидан босим ўтказиб келди.

АҚШ Меҳнат вазирлиги дунё бўйлаб “Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат натижасида етиштирилган маҳсулотлар рўйхати”ни тузишни бошлаган 2009-йилдан буён Ўзбекистон айни рўйхатдан ўрин олиб келаётганди. АҚШ ҳукумати ҳисоботида етти яшар мактаб болаларигача мунтазам равишда пахта йиғим-теримига жалб қилиб келингани тинмай танқид остига олинарди. Болалар оғир шароитларда пахта териш ва яшашга мажбурланган, уларга ҳақ тўланмаган ёки жуда кам тўланган ёхуд ишлаган ҳақлари овқат ва ётоқ учун ушлаб қолинган, деган ҳақли маломатлар ёғдирилди. Пахтага чиқмаган болалар жазоланган, дейилади ҳисоботларда.

Ўзбекистон пахта саноатида болалар меҳнатидан фойдаланиш кўлами 2016-йилдан қисқара бошлади ва 2017-йилдан болаларни пахтага мажбуран олиб чиқиш ҳолатлари бартараф этилди. Халқпарвар раҳбар Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари билан нафақат болалар мажбурий меҳнатига, балки ўқитувчи ва шифокорларни оммавий пахта далаларига ҳайдаш кампаниясига ҳам буткул чек қўйилди. АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистоннинг болалар меҳнатига чек қўйиш юзасидан кўрган чораларини эътироинновациянидентимизнинг бу борадаги қатъий ҳаракатларини бутун дунё олқишлади.

Юртбошимиз ташаббуси билан татбиқ этилаётган янги ғоялар, инноватсия ва ноу-хаулар аграр секторни саноатлаштириш, қишлоқ аҳлининг ҳаёт даражасини юксалтиришга хизмат қилаётгани бор гап. Хусусан, амалиётга кластер тизимсубъект этилиб, қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ва чуқур қайта ишлашнинг “занжирли усул”и яратилди. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган самарали механизм юзага келди.

Кластер тизимидан кўзланган биринчи мақсад – ердан самарали фойдаланиш ва четга хомашё эмас, қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар сотиб, даромадни ошириш орқали дала меҳнаткашларининг ҳаёт даражасини кўтаришдир. Зеро, аграр жабҳадаги натижалар биргина ҳосилдорлик кўрсаткичи билан ўлчанадиган даврлар ўтиб кетди. Олинадиган даромад ва соф фойда асосий мезонга айланиши керак.

Оддий мисол, фермерлар толанинг бир килосини 1,5 АҚШ долларига сотса, кластерлар пахта хомашёсини бундай арзон баҳога сотмайди. Уларда 1,5 долларлик хомашёни 25 доллар қийматга айлантириш имконияти бор. Мана, кластернинг асосий устунлиги қаерда?!

Кластернинг яна бир афзаллиги аҳоли бандлигини таъминлашда кўзга ташланмоқда. Чунки ҳар 100 гектарда 15–25 нафар киши доимий иш билан таъминланиши, уларга меҳнат дафтарчаси очилиб, ойлик маош берилиши керак. Афсуски, фермер хўжаликларида амалда бунинг уддасидан чиқилмагани оқибатида чекка ҳудудларда ишсизлик масаласи энг оғриқли муаммога айланганди. Кластер усулига ўтилгач,INTERNET йил – ўн икки ой иш билан таъминланди, меманбаи яраша ҳақ олиш имконига эга бўлди. Бугун улар қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар самараларини ўз ҳаётида ҳис қилмоқда.

Авваллари биз учун турган-битгани зарарга айланган пахта охирги етти йилда энг даромадли экинга айланди. Нима учунтелемедицинатта кўйлакнинг оғирлиги 85 грамм. Бир килограмм толадан ўнта яхши кўйлак чиқади. Уларни беш доллардан сотадиган бўлсак, ўнта кўйлак 50 доллар бўлади. Энди эътибор қилинг, олайлик, бизда бир миллион тонна тола бор. Бу камида 50 миллиард доллар, дегани. Агар, биз уни янаям чуқур ишлайдиган бўлсак, пахтанинг ўзидан 100 миллиард доллар даромад қилиш мумкин. Ветнам пахта экмайди, лекин ҳар йили 50 миллиард доллардан кўизоляцияқиэмоционалаҳсулотларини экспорт қмотивациянингш ҳар йили тахминан 10–12 минг гектар ерда пахта етиштириб, 40 миллиард долларлик маҳсулотларни экспорт қилади.

Шу боис, юртимизда пахтани чуқур қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чуқур қайта ишлашни йўлга қўйсак, пахтачиликдан кўра яхши даромад берадиган соҳа йўқ. Лекин ишни тизимли, тартибли амалга оширишимиз керак. Биринчидан, ерларимизни созлаш, иккинчидан, сув тежовчи технологияларни қўллашимиз керак. Учинчидан, ҳамма пахта машинада териб олиниши лозим. Буларнинг ҳаммаси эса илм, инноватсияни талаб этади.

Тан олишимиз кеидентификациянда қишлоқ хўжалиги узоқ муддат эски қолипларда қолиб кетди, соҳага янгича ёндашувлар, ноу-хаулар деярли татбиқ этилмади. Имкониятлардан самарали фойдаланмаслик оқибатида, етиштирилган маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари тушиб кетди. Бозор субектлари ўртасидаги ўзаро ҳуқуқий-иқтисодий муносабатларга, фаолият самарадорлиги ва рақобатдошлик кўрсаткичларига жиддий путур етди, фермерларда pollutionлик ҳисси йўқолди, қишлоқ меҳнаткашларининг моддий манфаатдорлиги, келажакка ишончи пасайди. Фақатгина кейинги йилларда соҳага янги ҳаво кириб, деҳқон ва саноатчиларнинг манфаатлари муштараклашди, етиштирилаётган хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳалқаси вужудга келди.

Бугун одамлар туманимиз, вилоятимиз ёки республикамиз қачон “план”ни тўлдирар экан, деб ҳар куни телевизорда бериладиган ҳисобот-жадвалини интиқлик билан кутаётгани йўқ. Энди пахта қиш кунларигача далада қолиб кетмайди. Нега? Чунки халқимиз пахта деган экин бошга бало эмаслигини англаб етди, пахта сиёсат эмас, даромад экинига айланиб улгурди.

Жамолиддин БАДАЛОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img825

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859