15.10.2025 | 12:13
181
ЯШИЛ ВА ҚОРА: ТАНЛОВ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА
Биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Нурбек ҚЎЧҚОРОВ билан суҳбат

– Жаҳон миқёсида иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ҳақида илк бонг урган олима сифатида Юнис Фут номи келтирилади. Бу воқеа 1856 йилда АҚШда содир бўлганди. Минтақамизда асраш, унга алоҳида эътибор бериш қачондан бошланган? Аждодларимизнинг табиатга муносабати қандай эди?
– Замин – ягона уйимиз. У ҳам тирик организм бўлиб, бир нуқтаси зарарланса, бутун танага оғриқ беради. Табиатдаги занжир реакцияси экологик муаммоларнинг бир давлат ёки минтақа доирасида қолиб кетишига йўл қўймайди. Табиий офатлар тор доирада кечиши мумкин, лекин экологик хавф ҳар доим умумийдир. Бу ҳақиқатни англаган аждодларимиз табиатга оқилона муносабатда бўлиш ҳақида қарийб уч минг йил аввал ҳам қайғурган. “Авесто” саҳифаларида инсон ва табиатни уйғунликда яшашга даъват этувчи бутун-бутун парчаларни ўқиш мумкин. Китобда қуруқ даъват эмас, ер, сув, тупроқ, ҳаводан фойдаланиш бўйича махсус қоидалар ва жазо чоралари ҳам қайд этилган.
Минтақамизда ислом дини ёйилгач, табиатга ғамхўрлик янги босқичга кўтарилган. Хусусан, неъматларни исроф қилмаслик, тирик жонга зиён етказмаслик, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштиришга чорловчи оят ва ҳадислар одамларнинг, бугунги тилда айтганда, экологик маданияти ўсишига хизмат қилган. Айниқса, темурийлар даврида бу ўз чўққисига чиқди. Амир Темурнинг ўзи ўнлаб боғ барпо этган. Умуман олганда, ўша даврда бирор бино қад ростласа, унинг ёнида катта боғ ҳам бунёд этилган. Шу хулосадан келиб чиқиб, Темурийлар даврида яратилган боғларнинг қамровини чамалаш мумкин.
Бобур Мирзо ҳам қаерга борса, ўша ерни обод қилгани ҳақида унинг мемуарлари ва бошқа тарихий асарлардан билиш мумкин. Қўқон хонлиги даврида одамларнинг уй-жойидаги ҳашамат боғининг катталиги ва ундаги дарахтларнинг ноёблиги билан ўлчанган.
– Бугун-чи? Боболарнинг табиатга муносабати, соҳибкорлиги ва шафқат-шафоати тўлақонли намоён бўляпти, дейоламизми?
– Айтиш мумкинки, кейинги йилларда Ўзбекистонда табиатга муносабат мутлақо ўзгарди. Янги боғлар барпо этилиб, мавжудлари кенгайтириляпти. 2021 йилдан бошлаб “Яшил макон” лойиҳаси иш бошлади. Қувонарлиси, бу ташаббус фақат мамлакат ичида қолиб кетмади. Жорий йилда БМТ Бош Ассамблеяси “Барқарор ўрмон хўжалиги асосида ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича Ҳаракатлар Декадаси” номли резолюцияни қабул қилди. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг асосий ташаббуслари, жумладан, “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили” дастури, “Яшил макон” миллий лойиҳаси ва “Марказий Осиё Яшил камар” дарахт экиш акцияси асосида яратилган. Резолюция 2027–2036 йилларни Ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни тиклаш бўйича Ҳаракатлар Декадаси деб эълон қилади, куч ва ресурсларни сафарбар қилишга чақиради, шунингдек, давлатлар ва ташкилотларни тегишли чора-тадбирларни кучайтиришга тавсия этади.
Эътибор берсангиз, ривожланган давлатлар, халқаро ташкилотлар ва йирик сармоядорлар экологик лойиҳаларни мунтазам қўллаб-қувватлайди. Бу ҳатто оч ва бошпанасиз одамларга ёрдам бериш улушидан ҳам ошиб кетади. Чунки иқтисодий муаммолар аслида ўша давлатга тегишли. Лекин бир давлатдаги экологик муаммо кўп ўтмай бошқа жойда ҳам акс садо бера бошлайди. Шунинг учун ҳар бир давлат ҳудудидаги экологик муаммоларга қарши курашда ташаббускор бўлиши керак. Беморнинг танаси касалликка қарши тура олмаса, ички иммунитет мустаҳкамланмаса, ташқаридан берилган дори-дармон таъсири кесилади. Бу борада Ўзбекистон бугун дунёга намуна кўрсатмоқда. Табиийки, ҳамюртларимиз ҳам бу борада ўз фуқаролик бурчларини адо этишга баҳоли қудрат бел боғлашган.
– Албатта, асрашда илм-фаннинг муҳим ўрни бор. Жаҳон тажрибасида ҳам олимлар билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳаларнинг самарадорлигига гувоҳ бўляпмиз. Бу борада Сиз фаолият юритаётган Ўзбекистон Миллий университетининг биология факультетида қандай лойиҳалар амалга ошириляпти?
– Ҳозирги кунда факультетимизда ўқув жараёнларини илмий-тадқиқот ишлари билан баробар олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Экология кўплаб йўналишларга бўлинади. Биз айнан ўсимликлар экологияси билан шуғулланамиз. Қурғоқчил кунлар давомийлиги ортиб бораётганини инобатга олиб, тадқиқотларимизни айнан шу шароитда етиштириладиган ўсимликларга қаратганмиз.
Иссиқ ҳарорат ва сув етишмовчилиги оқибатида айрим ўсимликлар стресс ҳолатига тушиб қолади. Бу уларнинг физиологик ҳамда биокимёвий жараёнларига таъсир этиб, ривожланишини издан чиқаради. Талабалар билан биргаликда ўсимликларнинг бундай шароитларга қай тариқа мослашишини чуқур ўрганяпмиз. Бу жараён “сув режими” деб аталади. Ўзбекистондаги энг катта муаммо экинларни тўлиқ суғориш билан боғлиқ. Шунинг учун биздан талаб қилинаётган асосий вазифа – кам сув истеъмол қиладиган, лекин юқори ҳосил берадиган ўсимликларни аниқлаш ва илмий асослашдир.
Фанда “тупроқ қурғоқчилиги”, “ҳаво қурғоқчилиги”, “ўсимликнинг физиологик қурғоқчилиги” каби атамалар мавжуд. Биз айнан тупроқ ва ҳаво қурғоқчилигига ўсимликларнинг қандай мослашишини ўрганяпмиз. Бунинг учун сув режимини бешта кўрсаткич бўйича ўлчаш усулларини қўллаб, илмий асосда амалиёт учун тавсиялар ишлаб чиқяпмиз.
Бугунги кунда изланиш олиб бораётган илмий мавзуларимиздан бири – семизакдошлар (Cрассулаcеаэ) оиласи вакилларининг иқлим ўзгаришига мослашув хусусиятларини тадқиқ этишдир. Бу ўсимликларнинг айримлари доривор ҳисобланади ва тиббиётда муҳим аҳамиятга эга. Изланиш орқали нафақат ички эҳтиёжимизни таъминлаш, балки керакли хомашёни етказиб бериш имконияти ҳам юзага келади.
Бундан ташқари, тупроқ ва ҳаво қурғоқчилиги ҳамда шўрланиш шароитларига бардош бера оладиган, толерантлиги юқори ўсимликларни танлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Шу йўналишда жамоамиз томонидан ҳозиргача қатор ишлар амалга оширилди. Айни пайтда учинчи лойиҳа якунланиш арафасида турибди. Барча лойиҳалар асосан Оролбўйи ҳудудида олиб борилмоқда. Миллий университетимизнинг бу ердаги ўқув базасида кўплаб ўсимлик плантациялари ташкил этилмоқда.
– Гоҳида инсоният табиат билан курашга кирганга ўхшайди. Бунинг оқибати қандай бўлади?
– Хоҳлаймизми-йўқми, инсоният қонуниятлари табиат қонуниятларидан кейин пайдо бўлган. Биз эса табиат қонунлари доирасида яшаймиз. Антропоген таъсир йиллар асрлар давомида табиатда ўз изини қолдириб келди. Шу жараёнда тўпланган салбий оқибатлар бугун рўёбга чиқиб, экологик муаммоларга сабаб бўлмоқда. Бизнинг вазифамиз – бу муаммоларни бутунлай йўқота олмасак-да, ҳеч бўлмаганда, уларни юмшатишга, оқибатларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Келажакда табиат ўзини қай даражада тиклай олишини унинг ўзи ҳал қилади. Ҳозирча инсон онги, тафаккури ва технологиялари табиат ресурсларидан фойдаланишга қаратилган, бироқ унинг қонуниятларини чуқур тушунишга ҳали етиб бормаган. Шунинг учун табиат ва жамият қонуниятларини мувофиқлаштиришимиз керак. Табиат билан ҳамкорлик қилишимиз зарур. Бугунги экологик муаммоларнинг кўпи мана шу уйғунлик йўқлигидан келиб чиқмоқда.
– Кўп бор чет давлатларда ўтган семинар ва тренингларда қатнашгансиз. Орттирган тажриба ва хулосаларингиз ҳақида ҳам гапириб ўтсангиз.
– Яқинда Хитойнинг Юнчуан шаҳрида тупроқ шўрланишига қарши йирик семинарда қатнашдим. Мени ҳаваслантирган жиҳат шуки, у ерда ёш-у қари табиатга бирдек меҳр қўйган. Айниқса, талабаларнинг табиатга бўлган эътибори, интилиши ва меҳнаткашлигига қойил қолдим. Ўрнак бўладиган томонлари жуда кўп. У ерда талабалар лабораторияларда тун бўйи навбат билан ишлашади, тажрибалар ўтказиб, изланишлар олиб боришади.
Бизда ҳам замонавий технологияларга эга лабораториялар бор, лекин меҳнат қилишга бел боғлаган ёшларимиз етарли эмас. Имкониятларимиз жуда кенг, фақат меҳнат ва изланиш етишмаяпти.
– Бугун ижтимоий тармоқларда иқлим ҳавосини тозалаш учун дарахт экиш ёки турли сув ўтларини кўпайтириш кераклиги ҳақидаги видеоконтентлар кўпайиб бормоқда…
– Бутун дунёда атмосфера ҳавосини асосан денгизлар, уммонлар ва тропик минтақа ўсимликлари, айниқса, сув ўсимликлари таъминлайди. Лекин хомашё сифатида ўрмонлар кесилиши оқибатида кислород ишлаб чиқарадиган ўсимликлар дунёсини йўқ қиляпмиз, шу билан бирга, атмосферани карбонат ангидрид билан тўлдиряпмиз.
Баъзилар битта ё ўнта дарахт билан нима ўзгаради, дейиши мумкин. Тор ўйламаслик керак. Дарахтларни бутун республика, минтақа ва дунё миқёсида ҳисобласак, ана шунда ҳақиқий аҳвол маълум бўлади. Масалан, битта дарахт бир кунда тахминан 10 литр кислород ишлаб чиқара олади. Биз шу муддат ичида 100 литр истеъмол қиламиз.
Шунинг учун ҳам, юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Энг муҳими, уни интенсив ва узлуксиз давом эттиришимиз зарур. Биз табиатга шу йўл билан кўмак берамиз. Бу жараён келажакда табиат ўзини қайта тиклаб олиши учун имкон яратади. Бугун қўл қовуштириб ўтиришга ҳаққимиз йўқ. Табиат ресурсларидан фойдаланяпмизми, унга муносиб жавоб қайтариш, асраб-авайлаш – инсонийлик бурчимиз.
Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, дунё одатда оқ ва қора рангда талқин қилинади. Келгусидаги дунё қиёфаси эса яшил ва қора рангларда акс этади. Қайси минтақа қайси рангни танлаши эса бугунги ҳаракатларга боғлиқ.
– Суҳбат учун миннатдорлик билдирамиз. Ўйлаймизки, зукко ўқувчиларимиз ўзларига керакли хулосалар чиқариб олишди.
Васила ҲАБИБУЛЛАЕВА суҳбатлашди.
“Жадид” газетасининг 2025 йил 10 октябрдаги 41-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



