Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


14.10.2025 | 09:41

img280

ШУҲРАТНИНГ “ОЛТИН ЗАНГЛАМАС” РОМАНИДАН ИҚТИБОСЛАР

Асарда урушдан олдинги ва кейинги даврда мудҳиш қатағонга дучор этилган ҳалол, имон-эътиқодли кишиларнинг фожиали қисмати бадиий тасвирланган.

Олам нақадар чиройли! Ҳар нарсанинг ўз ҳаёти, ўз ҳусни, ўз камолоти бор. Ўз кўрки, ўз фазилати билан бир-бирини тўлдиради, бир-бирининг ҳуснини очади, бир-биридан ажралмас бир бутунлик ташкил этади.

Кўпчиликка суянинг, кўпчилик қўллайди. Лекин мутолаани сусайтирманг. Мен сизнинг ҳаракатингизга ишонаман.

Одатда нотаниш ерга кириб келаётганингда илк учраган одамдан, айниқса, у очиқ юз билан сенга боқса кўнглинг сув учгандек бўлади, ўзингдан унга яқинлик сезасан.

Одатда ичкиликнинг бир пиёласи кишиларни бир-бирига таништиради, иккитаси тилини ечиб, қулфи-дилини очади; учинчиси ҳасрат бошлатади; ундан кейингилари эса, ё мақтанчоқликни учига чиқаради, ё алам булоғининг кўзини очиб, йиғлатади, ниманидир қасам ичириб, дўстлигини пеш қилдиради.

Қайғу умидсизликка етаклайди.

Ҳозир эркак-авра, хотин-астар, деб турган пайти. Яъни авра ҳеч қачон астардан юқори бўлмагандек, эркак хотиндан ақл ўрганмайди.

Ёлғоннинг тахтида шоҳ бўлгандан, ростгўйнинг чорбоғида гиёҳ бўл.

Мен ҳайронман, наҳот ўша одамлар “ёлғон гапирганимни ҳеч ким билмайди” деб ўйлашади? Дунёда ёмон кўрганим ёлғон билан қўрқоқлик! Ёлғонлари кўзларидан шундоқ кўриниб туради.

Вақт – севги дояси.

Мен бахтнинг юрак топилганинигина тан оламан. Бу чин бахт.

Яхши яхшига ёндаштиради, ёмон йўлдан адаштиради.

Тарбиясиз киши бошқани тарбиялай олмайди. Ахлоқдан лоф уриши пуч.

Меҳнат… меҳнат… Меҳнат билан топгунча белларингиз қайишиб кетади. Ҳозир кишилар сердастурхон, серсовға бўлиб кетган.

Баҳорни ёмон кўрган одам қалдирғоч уясини бузади!

Минг йил яшаган чинорлар ҳам ҳар йили бир барг ёзиб, илдиз отади.

Китобсиз уй – чироқсиз тун. Ҳар уйга бир эмас, бир неча чироқ керак, чироққа чироғбон керак. Ҳали ёритилиши лозим бўлган бир талай уйлар бор.

Улар оталар кўрган қийинчиликларни фақат китобдан билажаклар. “Босмачи” нима? Ёт унсур қанақа махлуқ? “Нега нонни тарозида тортиб беришган?” деб сўраб қолишса ажаб эмас! Улар ноҳақлик, туҳмат, ёлғон, манманлик, лаганбардорлик, мунофиқлик нима эканини билмайдилар. Булар бари у вақтгача баҳор қоридек эриб битади, тонг уфқидаги тумандек йўқолиб кетади.

Қиз бола – қуш. Қанот чиқаргунча қўлингда, кейин тузоқ қўйиб ушлаб ололмайсан.

Дунёда қизиқ одамлар бор: сигири урғочи туғса севинади-ю, лекин хотини қиз туғса энсаси қотади. Қиз туғилмаса, сенга она-ю хотин қаёқда!

Халқ нима эканини биласизми? Довул! Ҳар қандай тўсиқни йўлидан олиб ташлашга қодир!

Сокинликнинг ҳам ўз товуши бор. Бунинг нималигини қалин деворли, темир эшикли, дераза ўрнида кичик туйнукли камерада ўтирган одамгина яхши билади, бу шунақа товушки, қулоғингдан зинғиллаб ўтиб, бутун асабларингни қақшатиб, қалбингга электр токидек чирсиллаб тегиб туради.

Ҳақиқат золдир эмас, нишабга думаласа, у қирғий қўнмас қиядан ҳам ўз жойини топади!

Темирни занг, одамни ғам чиритади.

Менимча, қалб билан ёниб меҳнат қилмаган киши севинганида ҳам хандон уриб кулолмаса керак. Меҳнат самараси севинч, севинч самимий табассум ва хандон кулги туғдиради.

Кутмаган одамингиздан хат олиш нималигини биларсиз, албатта. Лекин ўша одамингиз бир маҳаллар тақдирнинг зайли билан узоқ вақт азоб чекиб юрган бўлса, бунинг устига сиз ўткинчи ҳис-туйғулар тизгинига эркингизни бериб, унга яна озор етказсангиз, уйингиздан ковзида ёш билан чиқиб кетишга мажбур этсангиз-у, у ҳаммасини унутиб, кечириб, сизнинг бошингизгаа мушкул, қора кун тушганда, баланд ҳиммат билан шафқат қўлини чўзса, бунинг устига, ўша чеккан азоблари ҳақида лом-мим демай, сизнинг соғлиғингизни сўраб, кўнглингизга тасалли берса, киши қандай ҳолатга тушишини тасаввур қилоласизми?

Киши қаҳри тишни ёргандай, меҳри темирни эритади.

Киши умри бир қултум сув, қулт этди – вассалом, адойи тамом.

Киши ўликдан қўрқади, энг яқин кишинг бўлса ҳам қўрқасан. Минг қилса ҳам жон чиққан тана-да!

Ҳар иш ниятга яраша бўлади.

Ажал соғлиқ суриштирмайди, учган ўқнинг ақли йўқ.

Одамлар ўқнинг ақли йўқ дейди, бу бекор гап. Ўқ ақлли. Ўқ аввалам қўрқоқни қидиради, кейин бошқага тегади, Боболаримиз, қирқ йил қирғин бўлса, ажали етган ўлади, деб бекорга айтишмаган. Ўша ажал ёвқурлиги, довюраклигидан, ўлимни ўйламаганидан етмаган, ҳа, ботирлигидан етмаган.

Урушга тили йўқ дов-дарахтлар, бегуноҳ ер-у паст-баландликлар ҳам қатнашади, дарё, тоғ, унгурлар қатнашади, бир умр инсон оёқ қўймаган қияликлар, эсдан чиқиб кетган сўқмоқ йўллар қатнашади, улар ҳам инсондек жароҳат топади, сафдан чиқади, бир умр ногирон бўлиб қолади. Демак, урушнинг машаққатини фақат кишилар эмас, бутун мавжудот тортади, унинг оғирлигини бутун мавжудот елкасида кўтаради, қалбида ҳис этади. Уруш пайтининг гул-у чечагидангина эмас, унинг мусиқасидан, ашуласидан ҳам порох ҳиди келади. Уруш оқбилакларни ёмон кўради. Душмандан нафратланиш мардлик ва матонатни туғдиради. Курашда душманга бешафқатлик эл-юртга меҳр-муҳаббатнинг олий босқичидир.

Фронтда душманнинг ўзини бамайлихотир тутишини ва ўқ узишини кўришдан даҳшатли нарса йўқ. Чунки ўзининг кучига ортиқча ишонганидай, қаршисидаги рақибини писанд қилмаганидагина у шундай иш тутади.

Киши душманидан қаттиқ нафратланса, кўзига ҳатто ўлим кўринмайди.

Эҳ, ҳаёт, ҳаёт! Нақадар мураккаб нарса! Мен шу ҳаёт китобига бир вергул қўёлсам жон дердим.

Ҳалок бўлаётганларни айтмайсизми?! Йигитларнинг сараси кетяпти. Начора! Биз уруш бошлаганимиз йўқ. Уришишга мажбурмиз, еримизда охирги гитлерчи автомат билан юрар экан, жанг қиламиз бу бурчимиз. Гитлерчининг бу иши семиз қўчқорнинг қутуриб, темир дарвозага калла қилишига ўхшайди, шохи синиб, боши пачоқланишини билмайди.

Эр йигит эл учун туғилади, эл учун ўлади.

Шаҳзода Орифжонова тайёрлади.


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img825

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859