Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


17.09.2025 | 09:33

img227

ВАҚФ – ИЛМДАН ВОҚИФЛИК

Муштдек бола вақтимиздан кузда пахта теримига мажбуран ҳайдалган авлод вакилимиз.

1-сентябрда ўқиш бошланар, ҳафта ўтмай мактаблар ёпилар ва қора қишгача отиздан чиқмасдик. Шундай замонлар эди. Ҳозир гап бу ҳақда эмас.

Элатимиздаги бригадага тегишли ер майдонларининг ўз атамалари бўларди: “Човдур карта”, “Трактор сурган отиз”, “Шавак”, “Чўплик” каби. Яна икки ерда “Вақф карта” аталмиш отизлар бўлиб, у ерда пахта теришга навбат келганида онам: “Бу отизда соялама! У ердан чўп ҳам олиб бўлмайди”, деб қулоғимга қуйганлари ёдимда. Оналаримиз такрор-такрор таъкидлайдиган бу насиҳат маъносини ангспектакльда? Бизга “вақф” сўзи “ваҳм” бўлиб туюлар, шундан кўпинча ўша отизларни “Ваҳм карта” атардик ҳам.

Ўтган асрнинг 70-йилларига келиб, янги оила қурганлар, турар-жойлари эскирган оилаларга иморат учун ер майдони ажратишга қарор қилинади. Ўша вақтда амакимиз Рийимбой бригадир эди. У киши ер учун ариза берган ўн чоғлиқ одамни олдига солиб, “Месит” ариғига ёндош отизга олиб боради. Ариза ёзганлар орасида энг кексаси Қобул бувага: “Қани, Қобул бува қозиқларни олинг! Сизга биринчи бўлиб ўлчаймиз”, деб ўлчов таёғини пахтаси т рилиб, ғўзапоядан тозаланган отиз филмикасига суқади. Қобул бува: “Мен бу ерда уй қуролмайман – бу вақф ери. Илм ўргатилган жойни тепкилаб яшамайман”, деб туриб олади. Қобул буванинг гапидан сўнг бошқалар ҳам ортига тисарилади. Бригадир амаким нима қилсин, кеча бошқарув раиси шу ердан ўлча, деган топшириқ берган. У жаҳли чиққанча, ўлчов таёғини елкасига ташлаб, кетиб қолади.

Кечқурун бўлиб ўтган воқеани эшитган раис тумандаги йиғилишда гап эшитиб қайтган, асаблари ўйнаб турган экан, “Ирим қилишдими, ўзларидан кўрсинлар! Ҳаммасини колхоз марказига кўчираман”, дейди. Қобул буванинг бир оғиз гапидан сўнг элатимизнинг ярмидан кўпроғи қишлоқ марказидаги посёлкага кўчиб кетишган.

Элатнинг “бийлар” уруғи яшайдиган қисмида олти-етти сотихча келадиган яйдоқ ер экилмасдан ётар, ҳатто у ерга одамлар мол-қўйларини боғламасди. Қариялар: “Бу ерда Бийлар масжиди бор эди, болаларни ўқитишарди, ўрислар келгач бузишди”, деганлари қулоғимда. Онам тенгқурларим билан шу ерда ўйнаб юрганимни кўриб қолса, қувиб соларди. Ер 80-йилларгача бўш ётди, кейин колхоз раиси унинг устидан йўл солди…

Қўшни қишлоқлик Одамбой муллага икки марта жаноза ўқилганини одамлар ҳали ҳамон эслашади. Одамбой мулланинг отаси уламо инсон ўтган – масжидда болаларга сабоқ берган, ўзи ҳам бир муддат отаси қатида эски мактабда ёшларнинг саводини чиқарган экан. Салкам тўқсон ёшга кирган Одамбой мулла бува омонатини топшираётган вақти ўғлига васият қилади: “Мени Саййид Алижон қабристонига, отам ёнига қўйинглар. Йўлнинг қабристонга бурилиш жойида майитимни ерга қўйиб, яна бир карра жаноза ўқилсин!” У кишининг васияти бажарилган. Майитга иккинчи марта жаноза ўқилган ер отаси ва ўзи болаларни ўқитган масжиднинг ўрни бўлган…

Ўзим гувоҳ бўлган ёки эшитган воқеаларни келтиришимга сабаб, аждодларимизнинг илмга бўлган ҳурмат-эътибори, илм берувчи инсонлар у ёқда турсин, илм даргоҳлари ва ҳатто шу даргоҳлар илкига берилган ер майдонларини асрларки гўё мўжиза бир маскан ўлароқ ҳис қилишганидир. Бу одат советлар вақф ерларини аввал ерсиз одамларга бўлиб бергач, сўнг колхозлар ихтиёрига ўтказгач, яна ярим асрлар давом қилгани ҳайратланарли ва эътиборга лойиқдир.

Хонликларда ёшларга билим бериш тизими анча мукаммал бўлиб, бу нафақат толибларнинг илм эгаллаши, балки тирикчилиги ҳам эътиборга олиниб, таълим олаётган толиблар ва домлалар сонига қараб ҳар бир мадрасага алоҳида ер майдони ажратилиши қонунийлашганида кўринади.

Хива хонлари архив ҳужжатларида шундай ёзувларга гувоҳ бўламиз:

“1275-йилда (милодий 1858–1859-йиллар) Муҳаммад Мурод иноқ мадрасаси 1800 ботмон буғдой олди…
…Шерғозихон мадрасасига қарашли ерлардан 1960 ботмон буғдой ундирилган…”

Бу ўринда гап мазкур мадрасаларга хон томонидан ажратирольэрилган ер майдонларидан олинган ҳосил ҳақида кетяпти. Мадраса (ва ўз ўрнида болалар ўқитиладиган катта-кичик масжидларга ҳам) толиб-у ўқувчилари сонига қараб ажратиладиган “вақф” ерларини стационаргаш мадраса мутаваллиси ёки масжид имоми ихтиёрида бўлган.

Мадраса мутаваллиси ёки масжид имоми рациясизилган вақф ерларини вақфкорларга маълум миқдор ҳосилга эгалик қилиш эвазига беришган. Вақфкорлар эса ерларни корандаларга ижарага бериб, деҳқончилик қилишган. Яъни, бир йиллик сарф-харажатларни қоплайдиган даражада ҳосил кўтариладиган вақф ерларига на мутавалли, на имом қадам босишмаган. У ерларда “текин ишчи кучи” сифатида толибларни ишлатиш таъқиқланганини айтиб ўтирмайлик.

Вақфкорлар корандаларга ерларни ижарага берар экан, уларнинг ўз вақтида буғдой экишлари, озиқлантиришлари, суғоришларини назорат қилиб тспектакль. Ёз бошида буғдой ўриб олингач, 3/1 қийматда корандалар билан бўлишиб, асосий ҳосилни мадрасага элтиб топширишган. Буғдойдан бўшаган майдонларга тезпишар бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам экилиб, кеч кузда улардан иккинчи хирмон кўтарилганида ҳам тақсимлаш юқоридаги сингари бўлган.

Аҳоли адади саккиз юз минг атрофида бўлган хонликда XIX асрнинг ўрталарида давлат ерлари масжид ва мадраса ерларига қараганда анча кам бўлгани юртда илм масканлари сони кўплигини кўрсатади. Давлат ерлари деганда хон ва унинг амалдорлари ихтиёридаги ерлар тушунилади. Вақф ерлари миқдори қанчалигини тасаввур қилиш учун хонлик чор ҳукумати томонидан босиб олинган даврда дарёнинг чап қирғоғида хоннинг амакиваччаси илкида 20 минг таноб ер бўлганини эслатиш кифоя.

Вақф ерини корандаларга ижарага берадиган вақфкор унинг неча таноблигидан келиб чиққан ҳолда маълум миқдорда солиқ тўлаганини ҳам эслаб ўтиш жоиз.

…Энди юқорида тилга олинган Муҳаммад Мурод иноқ мадрасаси вақф ерларидан олинган 1800 ботмон буғдойнинг нима мақсадларда ишлатилганига тўхталамиз. Бу миқдор буғдойнинг бир қисми мадраса мударриси, мутаваллиси, бошқа хизматчилари учун ўқиш йилидаги иш ҳақлари бўлса, бир қисми толибларнинг кундалик озиқ-овқати учун ишлатилган. Хива хонлигида бир ботмон 36 килограммга тенг бўлганидан келиб чиқсак, демак, мадраса бир мавсумда салкам 70 тонна буғдой олган. Тиббий меъёрларда бир киши учун йилига 220 килограмм буғдой озуқа сифатида етиши белгиланган. Агарда фақат озуқа сифатида ишлатилганида ҳам, бу миқдордаги буғдой салкам уч юз кишига етади. Мадрасаларда ўша вақтда ўртача 100–150 талаба сабоқ олган. Домлалар ва бошқа хизматкорлар сони йигирмага яқин бўлган. Бундан келиб чиқсак, мадраса мутаваллиси буғдойнинг ортиқча қисмини сотиб, толиблар овқатланиши учун зарур бошқа маҳсулотларни олгани маълум бўлади.

Қишлоқ жойлардаги масжидларда фаолият юритган эски мактаб аталувчи ўқув даргоҳларига ҳам болалар сонига қараб вақф ерлари ажратилган. Одатда, овул ва элатлардаги масжидларда йигирма нафаргача бола таҳсил олган. Вақф ҳосилининг бир қисми болаларга сабоқ берадиган имом ёки хатиб маошига, бир қисми ўқув қуроллари харид қилиш учун сарфланган. Болалар масжидда тушгача сабоқ олгани учун уларга иссиқ овқат берилмаган. Имомлар сабоқ билан машғул бўлганидан деҳқончилик қилишга вақти бўлмаганки, уларни рағбатлантириш учун айнан вақф ерлари ажратиш усули қўлланилган.

“Ўзбекистон ССР тарихи” номли кўп томли асар ёзган “билағон” тарихчилар “халқ маорифи” бўлимида асрий тамойилда бўлган вақф тизимини ўрганиш, таҳлил этиш ўрнига уни “тошбўрон қилиш”ни мапремьераларни “Вақф мулкларининг кўп ёки озлигига қараб мадрасаларнинг мудаспектакль ва муллаваччалари турлича таъминланганлар, лекин кўпгина мадрасаларда таъминот оз эди”. Асрларки амалда бўлган тизимга тош отишдан олдин, ҳеч бўлмаганда, ўша “таъминоти оз эди” луқмасини бирор мисол билан кўрсатиб беришмаган. Аслида кўрсатиб берадиган мисол топа олишмаган.

Вақф усули таълим тизимининг давлат томонидан молиялаштирилганини билдиради. Ҳар қандай тузумда ер давлатнинг бош бойлиги саналади. Тарихда барча урушлар айнан ер учун бўлган. Демакки, тахт сўраган ҳукмдорлар вақф тизимини яратиб, ҳамиша уни сақлаб, такомиллаштиришга бош бўлган экан, улар юртдан билимли уламолар, олимлар етишиб чиқиши тарафдори бўлган. Советлар “зулмкор, илм-фандан йироқ хонлар” ҳақида тўқиган чўпчаклар шу ўринда ўз-ўзидан кўпикдек ёрилиб кетади.

Арабийдан тилимизга ўтган “вақф” сўзининг огоҳлик маъносини берувчи “воқиф” сўзи билан ўзаги бир. Қарангки, вақф инсонларга билим олиш, дунёни таниш, фаровон турмуш пойдевори бўлишидан огоҳ қилган, билимсизлик жаҳолатга олиб келишидан огоҳлантирган.

Яна бизда қадимдан китобларни вақф қилиш амалда бўлганки, бу энди алоҳида мавзу.

Рўзимбой ҲАСАН

“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 сентябрдаги 37-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859