15.07.2025 | 16:16
373
САБЗ – ЯШИЛ, САБЗИРАНГ-ЧИ?
“Сабз” сўзи форс тилидан кириб келган ўзлашма сўз бўлиб, унинг ўзагидан ясалган бир қанча сўзлар ўзбек тилида фаол ишлатилади. Масалан: сабзи, сабза, сабзиранг, сабзавот, сабз урмоқ каби сўзлар тилимизда кенг қўлланилади.

“Сабз” – асосан яшил, яшил рангли, ғўр, янги, ёш маъноларини билдиради. Баъзи ҳолларда бу сўз буғдойранг ёки қорамағиз тусни ифодалашда ҳам ишлатилган. Адабий манбаларда “сабзак” шаклида ҳам учрайди. Алишер Навоий “Хамса”сида шундай келтирилади:
Ўзи сабз-у табассуми шакарин,
Хушдурур сабз гар эрур ширин.
(Ҳайрат-ул аброр, 46-1)
“Сабзи” – сабзавотлар турига мансуб маҳсулот. Тилимизда бу сўз ошкўк маъносида ҳам ишлатилади. “Сабзавот” – “сабза” сўзининг кўплик шакли бўлиб, полиз ва резавор экинлар, уларнинг овқатга ишлатиладиган қисми маъносини билдиради.
“Сабзиранг” эса бугунги ўзбек тилида тўқ сариқ ранг маъносида тушунилади. Аслида эса бу сўз тарихий жиҳатдан сабзоранг, сабзранг шаклида келиб, яшил рангни англатган. Бундай ифодани мумтоз адабиётда ҳам учратиш мумкин:
Яна бирнинг мақоми хазроранг,
Тўни ахзар, узори сабзоранг.
(Сабъаи Сайёр, 912)
Бу мисрада уч сўз – “хазроранг”, “ахзар” ва “сабзоранг” – барчаси яшил ранг синоними сифатида қўлланган. Аммо бугунги кунда “сабзиранг” дейилганида, сабзининг ташқи кўриниши, яъни тўқ сариқ ранг назарда тутилади. Демак, сўзда семантик силжиш рўй берган.
Семантик силжиш дегани бу – сўзнинг асл маъноси вақт ўтиши билан ўзгариб, бошқа маъно касб этишидир. “Сабзиранг” сўзида ҳам айнан шундай: дастлаб, у яшил рангни билдирган. Кейинчалик халқ тилида сабзавот – сабзи пўстлоғи ранги билан боғланиб, тўқ сариқ ранг сифатида ишлатила бошлаган. Бу каби сўзларни ўзбек тилида кўплаб учратиш мумкин.
Ирода РАҲМОНАЛИЕВА
“Жадид” газетасининг 2025 йил 11 июлдаги 28-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



