Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


28.11.2025 | 15:52

img169

ЁЗИҚЛАР ЁЗУВИ

Отабек МАХСУДЖОНОВ

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ўз тарихининг мураккаб ва фожиали саҳифаларини қайта англаш, мустабид тузум даврида ноҳақ жабр кўрган миллионлаб ватандошлар хотирасини тиклаш йўлида муҳим қадамлар ташламоқда. Ушбу кенг кўламли жараённинг ёрқин намунаси сифатида Наманган вилояти ҳудудида яшаб, турли давр қатағонлари исканжасига тушган юртдошларга бағишлаб “Хотира китоби” чоп этилди.
Ушбу асар ўтмишимизга муно­сабат, миллий ўзликни англаш ва тарихий хотирани шакллантириш йўлида­ги давлат сиёсати мазмун-моҳияти­ни ёритиб берувчи фундаментал нашрдир.
Китобнинг яратилиши Прези­ден­тимизнинг “Қатағон қурбон­ларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбир­лар тўғрисида”ги фармойиши билан бевосита боғлиқ. Унга кўра, шаҳид бўлган юртдошлари­миз хотирасини келгуси авлодларга безавол етказиш мақсадида кўп жилдлик “Қатағон қурбонлари” Хотира китобини нашрга тайёрлаш вазифаси белгиланганди.
Китобнинг бош мақсади, шундан келиб чиқиб, Россия империяси­нинг мустамлакачилиги ҳамда совет тузуми йилларида жабр-у зулм чек­кан, қатағонга учраган фидойи юртдошларимиз номини тиклаш, улар хотирасини абадийлаштиришдан иборат.
Китоб нашрга бир қатор муассасалар – Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи, “Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди, Наманган давлат университети, Исъҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти қошидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи ҳам­корлигида тайёрланди.
Китоб тарихий воқеликни қайта таҳлил қилиш орқали халқимиз ўтмиши­га янгича назар ташлашга ундайди. Унинг хронологик доираси 1860 йиллардан 1991 йилгача бўл­ган даврни қамраб олади. Шу асно 130 йилдан ортиқ давом этган озодлик курашлари тарихи яхлит жараён сифатида кўрсатилади.
“Хотира китоби”нинг тузилиши На­ман­ган вилоятидаги қатағонлар тарихини англаш учун пухта ишланган интеллектуал асос вазифасини бажаради. Муаллифлар оддий хронологик рўйхат билан чекланиб қолмасдан, қаттол сиёсатнинг ҳар бир босқичини алоҳида таҳлил этиш имконини берадиган даврий ёндашувга таянади. Кириш қисмида келтирилган умумий статистик маълумотларга кўра, 1865–1990 йилларда Наман­ган вилоятидан жами 2039 нафар ватандошимиз мустабид тузумнинг асоссиз айбловлари билан жазоланган.
Ушбу рақам ортидаги фожиа кўлами ва табиатини очиб бериш учун китоб 6 та мантиқий-тадрижий бўлимга ажратилиб, улар қатағоннинг турли босқичлари, мақсадлари, нишонлари ва услубларидаги ўзгаришларни яққол кўрсатиб беради.
Шу тариқа, китобнинг тузилиши шахслар рўйхатини мустамлака тизимининг жиноятлари ҳақидаги тарихий айблов хулосасига айлантиради. Ҳар бир қурбон ҳақидаги маълумотлар стандарт форматда – тўлиқ исм-шарифи, туғилган йили, яшаш жойи, айблови ва ҳукми тарзида берилган бўлиб, бу келажакдаги тадқиқотлар учун қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
Китобнинг даврий тузилиши фақат хронологик тартибни англатиб қолмай, чуқур мафкуравий мазмунга эга. Муаллифлар ўн йилликлар бўйича оддий тақсимлаш йўлидан бормай, совет тузумининг “Қулоқлаштириш”, “Катта қирғин”, “Пахта иши” каби аниқ сиёсий кампанияларига урғу беради. Бу ёндашув қатағонлар тасодиф ёки тартибсиз жараён эмас, аксинча, ўзбек халқининг муайян ижтимоий қатламларига қарши онгли ва мақсадли уюштирилган ҳужумлар эканини англатади.
Китобнинг ўзига хос тузилиши ундаги шахслар, қатағон қурбонлари рўйхатини оддий маълумотлар тўп­лами даражасидан истибдод тизими жиноятларини фош этувчи тарихий ҳужжат даражасига кўтаради.

“Жадид” газетасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 47-сони


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img856