16.12.2025 | 15:33
294
ЮРАКДАН ГАПИРАМИЗ!
Нодира ШАРИПОВА, олий тоифали кардиолог:
– Баъзан одамларимизнинг соғлигига бефарқ ва ишонувчанлиги мени ҳайрон қолдиради. Дейлик, кўкрак қафасининг чап соҳасида оғриқ ёки безовталик бошланди. Тушунган одам бундай вазиятда оилавий поликлиникага чиқади ёки бошқа шифохонага йўл олади. Биз кўпинча нима қиламиз? “Қўлбола” ташхис қўйишга ўтамиз: “Ўпкам шамоллаган”, “Нервдан бўлса керак”, “Буйрак приступ бердимикан”, “Юрак ҳам бўлиши мумкин”… Етмаганига, уй шароитида муолажа ҳам бошлаймиз. Жуда ҳафсала қилсак, дорихонага бориб, “аптекачи қиз”нинг рецептини ихлос билан қўллаймиз.

Афсуски, бу жуда хавфли. Юракнинг чин ва сохта оғриқлари бўлади. Буни аниқлаш учун ЭКГ текшируви бор. Энг ишончли восита шу. Битта ишончли текширув бу оғриқ юракданми, асабданми, ўпкаданми, аниқлик киритади. Аслида, “кўксимизни чангаллаб” қолишни кутмай, йилда бир марта бўлса ҳам ЭКГ текширувидан ўтиш тавсия этилади.
Бугун касаллик ёш танламай қўйди. Олдин юрак санчиғи 50, 60, 70 ёшда ишора берган бўлса, ҳозир 20 ёшдан кейин ҳам инфаркт аломатлари сезилмоқда. Сабабини “экология бузилиб кетган”ига йўйиш билан чекланамиз. Лекин кундалик ҳаёт тарзимиз ҳам бунда асосий “айбдор”дир. Ҳар куни жуда катта миқдорда керакли-кераксиз информация қабул қилиб, асаб ва юрак қон-томир тизимига босим берамиз. Кам ҳаракат қиламиз, бир жойда ўтириб ҳамма ишни ҳал қилгимиз келади, икки бекат пиёда юришга эриниб, автобус, метро ё автомобилга осиламиз. Вақтимизни қизғаниб, тўғри овқатланиш қоидасини бузиб, тез тайёр бўладиган таомлар истеъмол қиламиз. Натижада, ҳаракатсизлик оқибатида қон-томир деворларида юқори калория тўплана бошлайди, қонни қуюқлаштиради. Қарабсизки, вақт ўтиб, “Инфаркт, инсульт, стент қўйдир, шунт қўйдир”… Худо сақласин!
Юрак қон-томир касалликларига чалинмаслик учун биринчи галда соғлом турмуш тарзига амал қилиш керак. Овқатланишда кантсероген, икки марта қайта ишланган маҳсулотлар тавсия қилинмайди. Кунлик рационимизда табиий маҳсулотлар улуши ошсин. Шакар, углеводдан узоқлашишни тавсия қиламан. Яна муҳими: меъёридаги уйқу. Агар у олти соатдан кам бўлса, инфаркт хавфи ошади. Юрак соғлом бўлиши учун осойишталик, қалб хотиржамлиги керак.
Ҳар бир инсон йилда икки марта шифокор назоратида бўлиши лозим. Қон топшириб, қонимизнинг қуюқ-суюқлиги, холестерин, қанд миқдори, гемоглобин, жигаримиз ва буйрагимизнинг ҳолатини назорат қилиб туришимиз шарт.
Баъзиларнинг оёқ-қўли муздай бўлади. Аксариятига сабаб – юрак етишмовчилиги. Чунки қон яхши айланмайди ва органларга кислород яхши етиб бормайди.
Руҳий зўриқишдан қочиш керак. Ҳар ким оиласига, ишига бир хил вақт ажратсин, айниқса, ўзига. Шундагина стресслар, руҳий босимлар, юрак хасталигига чалиниш эҳтимоли камаяди.
Бугун давримиз одамларига энг керакли муолажа – хотиржамлик. Ҳар қандай оғир муаммоларни четга суриб, соатлаб ёлғиз юришга ҳаракат қилинг. Шунда нерв ҳужайралари қайта тикланади. Ҳамма нарсанинг ечими, касалликларнинг олдини олиш йўли – ҳаловатда.
Зарнигор ИБРОҲИМОВА ёзиб олди.
“Жадид” газетасининг 2025 йил 5 декабрдаги 49-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



