14.10.2025 | 15:49
264
ТАЙЁРЛАНИШИ ЕНГИЛ, АСОРАТИ ОҒИР
Ҳатто сув ҳам меъёридан ортиқ ичилса буйрак, юрак ва ўпкага зарар келтиради. Энди бошқа барча егулик ва ичимликларнинг ўлчовини унутиш нималарга олиб келишини тасаввур қилинг.

Бугун одамлар юриб эмас, “учиб” юрибди, айниқса, ёшлар. Шундай шароитда тез тайёр бўладиган овқат – “фаст food” (фастфуд) кўпчиликнинг доимий танловига айланди. XX аср бошида америкалик ишчилар ва талабалар меҳрини қозонган фастфудлар бугун миллиардлаб хўрандага эга. Сўнгги йилларда юртимизда ҳам бу тармоқ кенг ривожланди. Авваллари пойтахт ва йирик шаҳарлардагина фастфуд шохобчаларига кўзимиз тушарди. Энди чекка қишлоқларда ҳам уларни бемалол топишингиз мумкин. Талаб ва таклиф ҳам шунга яраша.
Анъанавий ўзбек ошхонасидан буткул фарқ қиладиган маҳсулотлар – гамбургер, сендвич, хот-дог, пицца, шаурма ва бошқалардан баҳраманд бўлиш яхши, албатта. Янги таъмни синаб кўриш ҳам одамга ўзгача кайфият бағишлайди. Лекин меъёрни унутиб қўйсак, тез тайёр бўладиган таомлар узоқ вақт давом этадиган касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Тадқиқотларда фастфуд таркибидаги ёғ, туз ва шакар вақт ўтиб, ортиқча вазн, юрак-қон томир касалликлари, диабет чақиради.
Бизни кўпинча уларнинг рекламаси ўзига жалб қилади. Ёрқин баннерлар, қулай қадоқ, тезкор етказиб бериш, шунингдек, кафеларнинг ноодатий архитектураси ва дизайни одамларни беихтиёр ўзига жалб этади. Айниқса, болалар бундай рекламанинг асосий иштиёқманди ҳисобланади. Афсуски, фастфудлар ўсаётган ёш организм талаб қиладиган қувватни бера олмайди.
“Фастфуддан воз кечиш керакми?!” Йўқ, албатта. Масалани бундай узил-кесил қўйиш керак эмас. Тезпишар таомларни кунлик эмас, ҳафталик менюга киритиш тавсия қилинади.
Аёл сифатида бир масалани эслаб ўтмоқчиман. Оилани бирлаштирадиган, бир-бирига меҳр-муҳаббатни зиёда қиладиган омил – кечки овқат дастурхони. Бу дастурхон фақат буюртма фастфудлар, ярим тайёр маҳсулотлар билан тўлдирилмай, оналик меҳри, ёр севгиси, жигарлик ғамхўрлиги қўшилган овқатлар билан безатилса, нур устига нур бўлади. Одам жисми еган таомлари ҳисобидан ўсиб, ривожланади. Бегона қўллар тайёрлаган таомларнинг доимий истеъмоли яқинларингизни ҳам бегоналаштириб қўяди.
Бу масалага ҳар бир ота-она масъул!
Феруза РАҲМАТОВА
Facebook
“Жадид” газетасининг 2025 йил 10 октябрдаги 41-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



