Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


13.08.2025 | 15:43

img320

“ЖОНОН” БЎЛАМАН ДЕБ…

Кеча бир укамиз шундай деб қолди:

– Опа, ҳозир 17-18 ёшида турмушга чиқаётган қизларнинг кўпчилиги ажрашиб кетяпти. Туғруққа тайёрлаш бўлимида ётган ёш жувонлардан аксарининг боши очиқ. Бу дегани тинч-омон, тўкин-сочин замонда қанчадан қанча гўдак туғилмасидан отасидан ажралиб қоляпти. Шу қизларга нима экан, балоғатга етган заҳоти оила қуриб?! Ўқимайсанми институтларга кириб, тил ўрганиб олмайсанми…

Бу гапларни эшитиб, бунинг илдизи қаерга бориб тақалиши ҳақида ўйлаб қолдим. Ёшларга ёқмаса ҳам гап инстаграм-у тик-токка бориб тақаляпти.

Тармоқлар бизга шундай авлодни “тарбиялаб” беряптики, ҳали бели оғриб бир сўм топмаган ойимтиллалар маҳрга “Гелик” сўрайдиган бўлди. Сўрасангиз на маҳрнинг, на никоҳнинг қоидасини тушунади кўпи. Тўғри, маҳр сўраш қизнинг ихтиёри, унга лойиқ бўлиш эса мажбурияти.

18–24 ёшдаги ўғилларимиз, укаларимизнинг ҳамёнига бир қараб қўйинг. Унда қимматбаҳо буюмлар олиб беришга етадиган пул борми? Ўқиётганлари майли-ку, ишлаётганлари ҳам шахсий харажати, рўзғорга теккан фойдасидан орттирадими?

Вақти келса йўлкирага ҳам уйдагилардан пул олиб юрган бўйдоқлар геликпараст, романтикахўр, алоҳида яшашга иштиёқманд ҳурлиқоларга нима бера олади? Ўзини маликадай тутадиган (чет элдаги баъзи маликаларнинг сиполиги маълум ва машҳур) қизларнинг орзусини амалга ошираман деб йигитларнинг силласи қуриб қолмаяптими? Эгри қадам қўйишига ҳам шу нарсалар сабаб бўлиб қолмаётганига ким кафолат беради?

Айб фақат қизларда эмас, улар осмондан шу дунёқараш билан тушмаган. Уларни тарбиялаган (ёки тарбияламаган) ота-оналар, пул ишлаб қолиш учун тармоқларда ёшларнинг кибр-у ҳавосини кўпиртираётган блогер-у вайнерлар-у вайсақилар ҳам бунда баробар айбдор.

Йигитлар ҳам куёвкўйлакдеккина оппоқ эмас. Эркаклар орасида жуда яхши гап бор: оёққа туриб олиш. Буни китобий қилиб, йигитларни ҳам руҳан, ҳам жисмонан оилага тайёрлаш деймиз. Бўлажак эрга ҳалол меҳнат, оилага фидойилик, аёлига садоқат билан бирга орият, ғурур, жасоратни ҳам ўргатиш керак. Фақат тўйга пул топиб, уйланишни эмас, оилани сақлаб қолиш, уни мустақил бошқариш кўникмасини ҳам сингдирсин отаси, амаки-тоғалари.

Акс ҳолда нима бўлади? Келинпошшо умрида юзма-юз кўришмаган вайнерларнинг ҳашаматли, бахтли кўринган ҳаётини орзулаб эридан шуни талаб қилади. Бу талабга эрнинг киссаси-ю истаги қандай жавоб қайтаради? Ҳамма бало шунда. Кейин ҳомиладор бўлиб, “Гелик”ка бошқоронғи келин уйда нақ учинчи жаҳон уруши оловини ёқиб, музаффар генералдай онасиникига йўл олади ёки йўлланади. Чунки оналаримиз фарзандларининг ҳадди аълосига етган инжиқликларининг бош раҳнамоси ва режиссёри…

Агар шу йигит-қизлар 17-18 ёшда эмас, қўлига диплом олиб оила қурганида,  бефойда ҳою-ҳаваслари босилган, ҳаётга совуққон ақл билан қарайдиган, бахтни ҳам, нақдни ҳам қадрига етадиган жуфтликка айланарди.

Ҳа-я, тармоқларда ўзларини бахтиёр эр-хотин қилиб кўрсатаётганлар кунора уйига “участкавой” чақириб туришини, у уйлар, у дабдабалар ялтироқ, кўргазмали бир декоратсия эканини англаган бўларди.

Ўша машҳур қўшиқда айтилгандай, жонон бўламан деб, ҳаммани куйдираман, деб ўзингиз куйиб қолманг яна, қизларжон.

Мадина МЎМИНОВА
Facebook

“Жадид” газетасининг 2025 йил 8 августдаги 32-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img829

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img822

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img857