21.01.2026 | 15:59
831
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!
– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?
– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.
– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.
– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.
– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?
– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”.

Бугун ижтимоий тармоқларда ҳар қандай мавзуни ёритиш мумкин, аммо журналистика – бу фақат ахборот тарқатиш эмас, балки билим, масъулият ва мактаб демакдир. Ана шу мактабнинг бардавомлиги эса устозга боғлиқ.
Ёшлигимдан журналист бўлишга қизиққанман. Уйда алоҳида хонада ойнага қараб, ўзимга ўзим худди телевизорда бирор кўрсатувни олиб бораётгандек, матн тузиб, гапириб машқ қилардим. Журналист бўлиш орзуим борлигини бир устоз ижодкорга айтдим. Устоз бироз ўйга толиб турди-да, “ўйлаб кўр, журналист бўлсанг, косанг оқармайди”, деди. Шошиб уйга келиб косага қарадим. Коса оқ эмас, оппоқ! Ҳайрон бўлганман.
Журналист фаолияти давомида малака ва тажриба орттириши табиий. Ўрганиш, суриштирув, таҳлил, пресс-турлар орқали у кўплаб соҳаларни ўзлаштиради, фикр доираси кенгаяди. Ана шу жараёнда ёшларга шароит яратиш, тўғри йўл кўрсатиш катталарнинг муҳим вазифаларидан биридир.
Бугун, айниқса, босма нашр журналистикасида танқидий, таҳлилий ва мулоҳазали мақолалар ёза оладиган ёшлар сони кам. Ёши улуғ, тажрибали журналистларда бу муаммо деярли йўқ. Чунки улар катта мактабдан ўтган, катта устозлар қўлида тарбия топган. Бироқ устоз кўриш – бир масала, мактаб яратиб, шогирд етиштириш – мутлақо бошқа масала. Бунинг учун касбий билимнинг ўзи етарли эмас. Одамийлик, бағрикенглик, сабр ва масъулият ҳам зарур. Ҳазрат Навоийнинг “Ҳунарни асрабон нетгумдир охир” деган сўзлари бежиз айтилмаган. Бу фикр – ўрганганингни келажак авлодга ўргат, деган улуғ даъватдир. Чунки ўргатилган илм, ҳунар, устоз номи ва ижоди шогирдлар орқали бардавом. Яхши устоз кўп шогирд тарбиялайди, яна ҳам муҳими – яхши шогирд тарбиялайди.
Афсуски, бугун айрим устоз мақомидаги инсонлар ёш ҳамкасбларига билмаганини ўргатиш ўрнига, улардан нуқсон излаш билан овора. “Билмайсан, тушунмайсан, қила олмайсан”, деган гаплар эса ёшларда ишончни синдиради. Оқибатда улар “менинг қўлимдан келмас экан”, деган хулосага келади. Бировнинг хатосини топиш осон. Аммо ўша хатодан тўғри хулоса чиқаришга ўргатиш ҳақиқий устозликдир. Устоз – шогирд анъанасининг узлуксизлиги ҳам айнан шу ерда намоён бўлади.
Шу боис, устозликнинг мақоми бошқа барча мақомлардан баланд. Чунки устоз фақат билим берувчи эмас, балки йўл кўрсатувчи, ишонч уйғотувчи ва келажакни яратувчидир.
Баҳром БОЙМУРОДОВ,
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси
“Жадид” газетасининг 2026 йил 16 январдаги 3-сонида
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
859
БАДИИЯТ ДАРҒАСИ
Мустабид тузум иллатларини чуқур англаб етган адабиётшунос, танқидчи ва таржимон Асил ака Рашидов ҳақида гапирганда, ҳар гал ички бир тараддуд сезаман. Бу гал ҳам шундай бўлди. Асил Рашидов таваллудининг 95 йиллигига бағишланган “Эътироф” китобини ўқир эканман, бутун умрини миллий адабиётимиз, маънавиятимиз ривожига бағишлаган, чин маънодаги фидойи, серқирра ижодкорнинг бадиий-ижодий салоҳияти ва беназир шахсияти кўз ўнгимда […]
20.01.2026 | 10:46
561



