Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


09.10.2025 | 15:34

img429

ҚУТҚАРИБ ҚУТЛАШ

Тилимизда қадим-қадимги замонларда бахтли одам ибораси бўлмаган, унинг ўрнига қутли одам дейишган. Бир сўз билан айтганда, қут сўзи бахт маъносини билдирган. “Қутлуг‘ бўлсин” деган ибора шундан қолган. Бахт сўзи асли форсий бўлиб, “тақдир”, “насиба”, “улуш” маъноларини англатган. Бу сўз тилимизга кейинги замонларда кириб келган.

“Ўзбек тилининг этимологик луғати”га кўра, қадимги тилимизда қут деган феъл бўлган ва у “оғир, хавфли ҳолатдан халос қил” маъносини англатган. Шу феълга -қар орттирма қўшимчаси қўшилиб, қутқар феъли ҳосил бўлган. Лекин бундан кўра “Туркий тиллар этимологик луғати”да Ҳерман Вамберининг бир фикри менга кўпроқ маъқул келди. Вамбери қутқар ва қутул сўзларининг туб илдизини бахт маъносини англатган қут сўзига олиб бориб тақайди. Бу фаразни Ресенен ҳам қўллаб-қувватлаган. Яна баъзи олимлар қутқармоқ ва қутулмоқ сўзларининг ўзаги – қут “қочмоқ”, “тугатмоқ”, “кетмоқ” маъноларини англатади деган фаразларни илгари сурадилар.

Шу ўринда, бир жиҳатга эътибор қилиш керак. Оғир қайғудаги ёхуд мудҳиш вазиятдаги одамнинг қутқарилиши унга қут берилишидир. Қутқарилган одам қутли бўлади. Ғам-ташвишдан қутулишнинг ўзи қут.

Эшқобил ШУКУР

“Жадид” газетасининг 2025 йил 3 октябрдаги 40-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859