Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


11.07.2025 | 14:34

img399

ИККИ ЎЗБЕК ЁШ ИЖОДКОРИ ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛДА ТАҚДИРЛАНДИ

Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида жорий йил 7–9 июль кунлари “Оқтов – 2025 Туркий дунё маданий пойтахти” дастури ва Абай Қўнонбоев таваллудининг 180 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Туркий дунё ёш қаламкашлари” халқаро фестивали туркий тилли давлатлар қамровида муҳим адабий воқеликка айланди.

Фестиваль ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси ва Оқтов шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда туркий халқларнинг 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган ижодкорлари иштирок этди. Мазкур тадбирнинг мақсади – туркий адабий алоқаларни кучайтириш, ёш ижодкорлар ўртасида дўстона муносабат ўрнатиш, истеъдодларни кашф этиш ва уларни халқаро миқёсда намоён қилишдан иборат.

Фестивалнинг асосий қисмини ташкил этган Адабий форум Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раҳбари Мереке Кўлкеновнинг нутқи билан очилди.  Форумда Оқтов шаҳар ҳокими Абилқайир Байпақов ҳамда ТУРКСОЙнинг Қозоғистондаги вакили Нишон- гул Қаратаевалар ўз чиқишларида фестивалнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.

ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев ўз табригида фестиваль ҳақида шундай деди: “Туркий дунёнинг турли минтақаларидан келган ёш қаламкашларни бир майдонда бирлаштирган мазкур фестиваль фақат адабий алмашинув эмас, балки умумий тил, тарих ва қадриятларга таянган ягона маданий маконни акс эттиради. ТУРКСОЙ ёш истеъдодларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашда давом этади”.

Фестиваль доирасида наср, назм ва драма йўналишлари бўйича танлов ҳам ўтказилди. Унда Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон ва Туркманистондан жами 59 нафар ёш ёзувчи ўз асарлари билан иштирок этди. Саралаш натижаларига кўра, 12 нафар қаламкаш ғолиб деб топилди.

Қувонарлиси шундаки, танловда иштирок этган икки нафар ўзбекистонлик ижодкор Жавлон Жовлиев (наср йўналишида) ва Шавкат Дўст муҳаммад (драма йўналишида) совриндорлар қаторидан жой олди.

– Фестиваль кўп жиҳатдан ўзига хос бўлди деб ўйлайман, – деди Шавкат Дўстмуҳаммад. – Хусусан, фестиваль доирасида ўтказилган ижодий танлов учун ҳеч қаерда эълон қилинмаган асарларнинг қабул қилинишида катта маъно мужассам. Бунда ташкилотчиларнинг янги адабий асарларни қўллаб-қувватлашга бўлган хайрихоҳлиги, ижодкорларни янгидан-янги асарларга рағбатлантириш мақсади акс этади. Таъкидлашим керак, драма йўналишида иштирок этишнинг алоҳида масъулияти бор. Чунки бугун замонавий ўзбек драматургияси пухта асарларга улкан эҳтиёж сезиб турибди. Ўйлайманки, бу мукофот кўпсонли ўзбек драма ёзарларининг катта илҳом олишига сабаб бўлади.

Фестиваль якунида ғолибларга махсус дипломлар, эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди. Ушбу форум, шубҳасиз, ёш туркий адибларнинг бирлашишига, ҳайрат ва ғайрат билан янгидан-янги асарлар ёзишига ижодий йўл очади.

Миржалол МАҲКАМОВ,
Болалар контентини ривожлантириш маркази етакчи мутахассиси

“Жадид” газетасининг 2025 йил 11 июлдаги 28-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img825

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859