25.07.2025 | 15:47
305
АНГЛАШ ИЗТИРОБИ
Кўрдим бу оламда турфа қиёфат,
Кўрдим бу ҳаётда ҳар сон бўрини.
Сизни учратгунча ва лекин фақат
Кўрмагандим сиздек Луқмон Бўрини…
Мансур ЖУМАЕВ
Эрка инсон эди Луқмон Бўрихон. Қадрини билар, иззатини жойига қўймаган ерга қадам босмасди. Баъзида кеккайган, баъзида хоксор, хуллас, ўз дунёси билан яшаётган ўспиринга ўхшаб кетарди. Ҳамиша ожизларни ҳимоя этар, заифларнинг тарафида турар, ҳатто футболда ҳам, атайлаб кучсиз бир жамоага мухлислик қиларди. Ўзини пухта деб ишонар, лекин содда, гўдакдайин тўғри эди. Шунга бошқаларни ҳам ўзидай кўрарди.

Адибларнинг ёзгани ўзига ўхшаши бор гап. Аммо асарлари Луқмон Бўрихончалик ўзига тортган ёзувчини, камина, кўрмаганман. Дилгирлиги мўл эди асарларига ўхшаб. Ўрни келганда ҳазилни, ҳар хил кинояларни ҳам жойига қўярди. Аҳён-аҳён бўлиб қоладиган гиналари, койинишлари ҳам беғараз эди. Нолирди-ю, ҳар битта гапни Худонинг қаршисида тургандай қўшмасдан, чатмасдан чиппа-чин гапирарди. “Сўз самимиятни яхши кўради”, дерди менга доимо. Тағин бот-бот уқтирарди: “қизларнинг кўнглини олишга ўхшаган найрангларни қўй, қайтанга ошнанг билан тиллашгандай рўй-рост, дангал ёзсанг, жумлаларнинг ўзи эшилиб келаберади… Билиб қўй, адабиёт сенинг маҳбубанг эмас, ошнанг!”
Яна битта ютуғи ва камчилиги бор эди у кишининг. Ёзган ҳамма асарларини боласини яхши кўргандай яхши кўрарди. Боласини эркалагандай папаларди. Йўқ дейсизми, тирикчилик учун ёзилган асарлар – бошқалардаям тиқилиб ётибди. Бундайроқ ёзилганлари ҳам бор ҳаммада. Лекин Луқмон Бўрихоннинг ўзгалардан фарқи, ўшандай асарларини кўздан панага сурмасди. Аксинча, ўзи яхши ёзилмаган деб ич-ичдан тан оладиган асарларини ҳам доимо хуржунида олиб юрарди. Бир гал шу ҳақида гапирганимда, “оғайни, сен айтган асарларниям кампит шимиб ёзганим йўқ, тирсагимнинг яғири чиқиб ёзганман!” деган. Жон бор эди гапларида. Бу одам ҳамма асарини ёнбошлаб олиб, қўлда ёзар, ёқмаган жойини қайта-қайта таҳрир қилишдан ҳеч эринмасди. Шу туфайли Нажот Ғайбулла ҳақида, Лолахон ё Норсоат ҳақида сўраб қолсангиз, бирдан ўша ёзаётган пайтидаги завқи, ҳаяжонлари қайтиб келарди. Қаҳрамонларнинг ҳар битта гапи, ҳар бир ҳолатигача китобдаги билан “бирга бир” тарзда гапириб бера оларди. Ҳатто ҳали ёзишга улгурмаган асарларини ҳам бошдан охиригача айтиб беришга қодир эди бу инсон. Тасаввури шунчалар кенг, мисли бир механизм эди. Онгида ўнлаб асарларнинг тўла-тўкис ғояси ҳил-ҳил пишиб ётарди.
Мен тириклигида таниш бўлганимиздан, яқин бўлганимизни айтиб мақтангулик шундай одамим борлигидан жуда хурсандман. Соғинишга, қўмсашга арзигулик бир бебаҳо инсон билан узун-узун суҳбатлар қурганимиздан жуда мамнунман. Номардга мағлуб дамларимда “эсиз, устоз кетиб қолди-да, бўлмаса мени ҳимоя қиларди”, деб ўз-ўзимга таскин берадиган кишим борлигидан бахтиёрман… Ва ҳар битта одамнинг ҳаётида мана шундай инсон бўлиши зарур, деб биламан. Индамайдиган, нариги дунёларда жим туриб сени эшитадиган, ўз-ўзингга ҳисоб беришингга, тўкилиб тозаришингга, кўнглинг кирлари, ғуборларини ювиб олишингга қўйиб берадиган бир яқини бўлиши шарт деб ўйлайман ҳар банданинг…
Байрам АЛИ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 18 июлдаги 29-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
830
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
858



