Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


20.08.2025 | 09:22

img292

ИШДАН ЗАВҚЛАНАДИГАН ДАВР КЕЛДИ

Яхшиликнинг қаноти бор, деган гап тўғри экан. Газетамизнинг 25 июлдаги 30-сонида урганчлик тадбиркорлар – ота-бола Абдуллаевларнинг замонавий кутубхоналар ва китоб дўконлари очгани ҳақида мақола чоп этилган эди. Уни ўқиган самарқандлик муштарийларимиз “Биз томонга ҳам бир қараб қўйинг, опагинам, Пахтачидаги кутубхонани кўрсангиз, баҳри дилингиз очилиб, сиз ҳам бир мақола ёзиб юборасиз”, деб қўнғироқ қилишди.

Дарҳақиқат, Пахтачи туман маркази – Зиёвуддин шаҳарчасида маърифатли тадбиркор Шавкат Мирзаев томонидан муҳташам кутубхона қурилиб, фойдаланишга топширилган экан. Бошида ишбилармон юртдошимиз жадид боболар изидан бориб, “Халқ кутубхонаси”ни ташкил этишни орзу қилган. Янги бино битгач, бир муддат хусусий кутубхона ва китоб дўкони сифатида фаолият кўрсатади. Шу пайтда туман раҳбарияти марказлашган кутубхона учун бино қидираётганидан хабар топади. У шахсий манфаатидан воз кечган ҳолда бинони туман Ахборот-кутубхона маркази тасарруфига топширади.

Замонавий услубда қад ростлаган бинога кирар экансиз, кутубхоначиларнинг мамнун чеҳраси, самимий муомаласи кўнглингизни ёритади. Кўзингиз беихтиёр ўн уч қатор қилиб терилган китоб жавонларига тушади. Улар атрофида китобхонларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган юмшоқ мебеллар, сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари, стол-стулларни кўриб, пойтахтдаги Миллий кутубхонага кириб қолдимми, деб ўйлайсиз. Бу ерда 20 мингдан ортиқ ўзбек тилидаги китоб фонди борлигини эшитган ҳар қандай китобсевар “замонимдан айланай” деб юбориши аниқ.

– 1983 йилдан буён шу соҳада ишлайман, – дейди Пахтачи тумани АКМ директори Дилором Ўткирова. – Ўтган йиллар мобайнида кутубхоналар оғир шароитда фаолият юритди. Уларни турли ташкилотларга қўшиб-айириб, сарсон этишди. Бинолар ўзгариши, тез-тез кўчиши китоблар сифатига жиддий таъсир кўрсатди. Энг кераксиз соҳа бўлиб қолганди-да кутубхоначилик. Ўн мингдан зиёд китоб фондимиз кўча-кўчда йўқ бўлиб кетди. Эсласам, ҳали-ҳамон ичим ачишади. Зах, қоронғи хоналарда қават-қават иссиқ кийимлар кийиб ишлаганмиз. Китоб ўқийдиганлар жуда кам эди. Баъзан бирор китобхон келармикан, деган умидда кун бўйи эшик қарардик. Шундаям фидойи кутубхоначиларимиз бошқа ишга ўтиб кетмади. Сув келса симирди, тош келса кемирди. Кейин барчаси тубдан ўзгариб кетди. Кутубхоналарга янги нафас кириб келди. Маошлар оширилди, янги китоблар тақдим этилди.

Туман масъуллари билан марказлашган кутубхона учун жой излаб юрган кунларимизда Шавкат Мирзаев мушкулимизни осон қилди. 2024 йилнинг апрелида 4345 дона китоб билан янги бинога кўчдик. Энди ишламасак уят бўлади. Ҳозир нафақат ўқув зали, тадбирлар учун ҳам алоҳида хонамиз, стол-стулимиз бор. Катта йиғинларда ҳам ҳеч ким тик туриб қолмайди.

Кутубхонада ахборот-компьютер технологиялари бўлими ташкил этилган бўлиб, бу ердаги барча китоб, газета ва журналлар, ўқув қўлланмалари шу бўлим орқали электрон дастурга киритилади, китоблар аннотацияси тузилади. Шунингдек, бадиий ва илмий адабиётлар кутубхона сайтига номма-ном жойланади.

Ўн бир нафар ходимнинг қўли-қўлига тегмайди бугун. Китоблар сони ошгани саин китобхонлар ҳам кўпайган. Эшик тушлик пайтида ҳам беркитилмайди.

– Китоб жавонлари оралаб ишлаш завқ берадиган замонлар келди, – дейди Дилором опа. – Туманимизда туғилиб, ижод йўлидан кетган шоир ва ёзувчилар эса янги нашр этилган китобларининг тақдимотларини шу ердан бошлашади. Қизиқ бир гап: илгари одамлар олган китобини, “боламни қўлига тушиб қолибди”, деб чизиб ташланган, йиртилган ҳолатда қайтариб келаверарди. Ҳозир унақа гап йўқ. Кутубхонанинг салобатига қараб китобхонларнинг муносабати ҳам ўзгараркан. Бунга узоқ йиллик фаолиятимда амин бўлдим.

Кутубхонадаги саккиз мингдан ошиқ жаҳон адабиёти дурдоналарининг танлаб келтирилгани марказий кутубхона раҳбарининг адабий диди баландлигини кўрсатиб турибди. У иш жараёнида китобхонларга ҳам сара асарлар ўқишни тавсия қилади, мижозларининг ижодий тафаккурини ривожлантирадиган китоблар билан таъминлайди. Зеро, кутубхоначиликнинг асл санъати ва моҳияти ҳам ана шунда.

Муҳайё РУСТАМОВА

“Жадид” газетасининг 2025 йил 15 августдаги 33-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img858