Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


29.07.2025 | 09:23

img225

КУТУБХОНА – БИРНИКИ, МАНФААТ – МИНГНИКИ

Президентимиз ташаббуси билан мутолаа маданиятини янги босқичга олиб чиқиш ҳаракати бошланганига саккиз йил тўлмоқда. Ўтган вақт мобайнида тизимли ислоҳотлар самара бериб, юртимизда китобхонлар сафи кенгайди, китоблар сони билан бирга сифати ҳам ортди. Нашриётлар ва босмахоналар ўртасида соғлом рақобат муҳити шаклланди. Ўз навбатида китоб савдоси билан шуғулланаётганларга қатор имтиёзлар ҳам берилди.

Бу ўзгаришлар тадбиркорларни ҳам бефарқ қолдиргани йўқ, албатта.  Берилган имкониятлардан унумли фойдаланаётган юртдошларимиздан урганчлик ота-ўғил Абдуллаевларнинг саъй-ҳаракати айниқса, таҳсинга сазовор.

Яшириб нима қиламиз, савдо-сотиқ соҳасига кириб келаётган аксар тадбиркорлар ишни озиқ-овқат дўконидан бошлашга ҳаракат қилади. Билади-да, тирик жон кунига уч марта овқатланишга мажбур.

Яна кийим-кечак савдоси ҳам анча фойдали – тўрт мавсумда тўрт хил либос кийиш керак. Бу ёқда одамлар иморат қуриш, эски уйларини оврўпача услубда таъмирлашга роса зўр беришяпти. Демак, қурилиш моллари бозори ҳам яхшигина даромад келтиради. Тўртта соябон тиклаб, стол-стул қўйиб ошхона очганларнинг-ку ошиғи олчи. Жисм-у жоннинг вақт-бевақт оғриб туришидан “қайғурган” тадбиркорлар баҳсма-баҳсига дорихона очаётир, устига устак, хусусий шифохоналар сони ортиб бормоқда. 

Аммо одам боласининг қорни тўқ, усти бут, турмуши фаровон бўлгани билан дунёқараши ҳаминқадар, зеҳниятини моғор босган бўлса, уни бахтли атаб бўлармиди? Бахт излаган одам нафақат қорни, балки кўнгил тўқлиги ҳақида ҳам бош қотириши керак. Кўнгил тўқлиги эса китобсиз, мутолаасиз бўлмайди.

Бу ҳақиқатни чуқур англаб етган тадбиркорлар Шарифбой ота ҳамда Қувондиқ Абдуллаев сўз ва иш бирлигига амал қиладиган, умрини қалбларга зиё сочишга бағишлаётган одамлардан. Ўтган йили тўнғич фарзанд Қувондиқ Урганч шаҳрида ҳашаматли кутубхона очган эди. Ўшанда у ердаги китоб фонди, яратилган шарт-шароитларни кўриб, вилоятда бу масканга ўхшаши бошқа йўқ, деган хулосага келган эдик. Сал шошган эканмиз.

Яқинда фарзандларига ҳар соҳада ўрнак бўлиб келган Шарифбой ота ҳам шаҳарнинг гавжум мавзеларидан бирида юз мингдан ошиқ китоб фондига эга “Устоз” номли кўркам хусусий кутубхонага асос солди. Китобсеварлар учун бу ерда қулай шарт-шароитлар яратилган: излаган китобини топиб, мутолаа қилиши ёки уйига олиб кетиши мумкин. Агар асар ёқиб қолса, харид қилиш имкони ҳам бор. Шундай қилиб, янги зиё маскани бир вақтнинг ўзида уч вазифани бажаради: қироатхона, кутубхона, китоб дўкони.

Очилиш маросимида таъкидланишича, ота-бола шу кунгача вилоятда еттита китоб дўкони ва кутубхона фаолиятини йўлга қўйишга муваффақ бўлган. Вилоятнинг узоқ ва яқин тарихида ҳали бирор ишбилармон еттиталаб китоб дўкони очмаган, кутубхона қурмаган.

Буни эшитиб, мозий қатида ётган бир аср олдинги маълумот йодимга тушди. 1913 йилда Хива хонлиги ҳудудида 11 та китоб дўкони ва 2 та хусусий кутубхона (бири Хивада, бири Урганчда)  фаолият юритган. Улардаги китоб фонди ўн саккиз мингдан ошиқ бўлган. Бу савобли ишлар бошида эса хоннинг бош вазири, маърифатпарвар ислоҳотчи, жадидлар ҳомийси Исломхўжа турган. Ўз даврида ушбу рақамлар ўлкада катта интеллектуал силжиш сифатида қабул қилинган. Бу хоразмлик жадидлар саъй-ҳаракати билан рўй берганини алоҳида қайд этиш ўринли.

1870 йилда Тошкентда ҳам илк халқ кутубхонаси очилади, аммо 1883 йили генерал-губернатор Черняев буйруғи билан ёпилади. Шаҳарлик зиёлилар талаби билан кутубхона бир йилдан сўнг қайта очилган.

Шунингдек, 1864 йилда Китоб ҳокими Жўрабек додхоҳ шаҳарда йирик кутубхона очган, аммо чор маъмурлари ҳудудни босиб олгач, бу кутубхона талон-торож қилинган. Жўрабек додхоҳ Тошкентга келгач, ўзи яшайдиган Қорасув мавзесида яна ноёб китобларга эга шахсий кутубхонасини ташкил қилади.

Ушбу мисолларни келтиришдан мақсад, барча замонларда элга зиё тарқатишни ҳаёт дастурига киритган инсонлар бўлганини эслатишдир.

Бугун Хоразм вилоятида фаолият юритаётган китоб дўконлари ва кутубхоналар сони бир аср илгариги рақамлардан уч баробар кўп. Эътиборлиси, ушбу зиё масканларининг бешдан бири Абдуллаевлар оиласига тегишли.

Шарифбой ота каби инсонлар бор экан, яқин йилларда вилоятдаги китоб дўконлари ва хусусий кутубхоналар сони яна ошади. Энг асосийси, бунга талаб ва эҳтиёжнинг борлиги, китобсеварлар саноғи кундан-кунга кўпаяётганидир. Шу эзгуликлар сабаб, “Ёш китобхон” танловининг навбатдаги бош соврини Урганчга келса, не тонг…

Рўзимбой ҲАСАН

“Жадид” газетасининг 2025 йил 25 июлдаги 30-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855