Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


26.08.2025 | 09:14

img174

“БУНДА БОР ҲАРОРАТ, МУҲАББАТ, ШАФҚАТ…”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 14 август куни имзолаган фармонини ўқиб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг “Сен етим эмассан” шеърини яна бир бор мутолаа қилиш эҳтиёжи туғилди. “Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ушбу фармон ҳақиқий инсонпарварлик сиёсатининг амалдаги ифодасидир.

Шоир ибораси билан айтганда, “Қуёшдай меҳрибон Ватан”имиз барча даврларда ўз бағрикенглиги, меҳр-шафқати ва инсонпарварлик анъаналарига содиқ қолиб, муҳтожларга қўл чўзган, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатган. “Заминдай вазмин-у меҳнаткаш, мушфиқ” халқимиз эса инсон ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматини улуғлашга қаратилган эзгу ташаббусларга меҳр билан ёндашиб, уларни бетаъма-ю бетаъна қўллаб-қувватлаб келган.

Иккинчи Жаҳон уруши даврида юртимизга 1 миллион нафардан ортиқ киши кўчириб келтирилди. Уларнинг 200 мингдан ортиғи болалар эди. Халқимиз уларга бошпана бериб, сўнгги бурда нонини ҳам баҳам кўрди, ота-онасидан ажралган болаларни ўз фарзандидек тарбиясига олиб, бутун дунёга ҳақиқий инсонпарварлик намунасини кўрсатди.

“БИР ОҒИЗ ШИРИН СЎЗ НОНДЕК АРЗАНДА…”

Конституциямизнинг 17-моддасига кўра, “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади”.

Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатида ушбу принципларга оғишмай амал қилиб келинмоқда. Шу билан бирга, жаҳон айвонида рўй бераётган муҳим масалаларга муносабат билдирилиб, глобал муаммолар ечимига доир илғор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Хусусан, Давлатимиз раҳбари 2023 йил 31 октябр куни Фаластин–Исроил низоси хусусида тўхталиб, “Биз Фаластин ва Исроил томонидан қурбон бўлган барча инсонларнинг оилаларига чин дилдан таъзия ва ҳамдардлик изҳор этамиз”, деган эди.

Президентимизнинг ҳамдардлиги фақат сўзда қолиб кетмай, “бағрикенг ўзбекнинг ўчмас имони” буюрганидай амалда ҳам ўз ифодасини топди. Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун БМТнинг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратилди. Бу қарор халқимиз ва халқаро ҳамжамият томонидан юксак баҳоланди, эътироф этилди.

Давлатимиз раҳбари халқаро минбарларда туриб, дунё етакчиларини бот-бот ушбу ҳудудда тинчлик ўрнатишга чақирмоқда. Қуйида Президентимиз нутқидан парчалар ўқиймиз:

“Глобал тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган Яқин Шарқдаги Фаластин–Исроил уруши барчамизда катта ташвиш уйғотмоқда. Биз томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, тинч музокараларни бошлаш, оқилона муросага келишга чақирамиз” (Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммити, 2023 йил 9 ноябрь).

* * *

“Энг оғриқли муаммоларга халқаро ҳуқуқнинг умумеътироф этилган меъёрлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми ва резолюциялари асосида ечим топиш муҳим, деб ҳисоблаймиз. Жумладан, Фаластин–Исроил низосининг ягона ва адолатли ечими “икки халқ учун – икки давлат” тамойилини рўёбга чиқаришдан иборатдир” (Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси, 2025 йил 7 апрель).

* * *

“Ғазода сулҳ битимининг бузилиши ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайтадан бошланиши барчамизни чуқур ташвишга солмоқда. Токи “Икки халқ учун – икки давлат” тамойили рўёбга чиқмас экан, Фаластин–Исроил низосининг адолатли ечимини топиш мумкин эмас” (Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммити, 2025 йил 21 май).

* * *

“Кўпдан буён чўзилаётган Ғазо фожиасига эътиборингизни қаратмоқчиман. XXI асрда кўз ўнгимизда кўплаб бегуноҳ инсонларнинг нобуд бўлаётганини ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди. Бу муаммонинг ягона ечими – низони халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва қабул қилинган резолюциялар асосида адолатли ҳал қилишдир. Фаластин халқи ўз мустақил давлатига эга бўлишга ҳақлидир” (Тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми, 2025 йил 10 июнь).

Кўриб турибмизки, Фаластин масаласи кўтарилган йиғинлар турли даражада ва мавзуда бўлса ҳам, заминнинг оғриқли нуқтасига бўлган Ўзбекистоннинг муносабати асло четга суриб қўйилгани йўқ.

Ҳар бир давлат раҳбарининг муносабати ўша мамлакат ва халқнинг позициясини ифода этади. Гарчи Ғазога тўғридан-тўғри моддий ёрдам бериш имкони ниҳоятда чегараланган бўлса ҳам, руҳий мадад бериш қўлимиздан келади. Жаҳон ҳамжамияти эътиборини бу масалага тез-тез жалб қилиш тинчлик йўлидаги муҳим қадамдир.

Фаластин халқига бу оламда ёлғиз эмаслигини, улар ҳақида қайғурадиган, улар учун тинч кунлар бошланишини халқаро қонунчиликда мустаҳкамлашга уринаётган дўстлари борлигини ҳис қилишнинг ўзи куч-қувват бағишлайди.

“СЎНГГИ ОЙЛАР ИЧРА БИРИНЧИ ЧЕЧАК…”

Давлатимиз раҳбари 2024 йил 11 ноябрь куни Фаластин муаммосига бағишланган навбатдан ташқари араб-ислом саммитида иштирок этиб, тинчликка элтувчи бир нечта хайрли ташаббусларни илгари сурган эди. Жумладан, Президентимиз Фаластин–Исроил муаммосини тинчлик ва дипломатия йўли билан ҳал этишга қаратилган барча амалий ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватлаб, урушда жабрланган бир гуруҳ фаластинлик болалар ва аёлларни Ўзбекистон шифохоналарида беғараз даволашга тайёрлигини таъкидлаганди.

Ушбу хайрли ташаббус ортидан ўтган йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон томонидан Тошкент–Миср–Тошкент йўналишида махсус чартер рейс амалга оширилди. Уруш ҳудудларида азият чеккан 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар олиб келинди.

Ўзбекистонга келган бемор болалар ва аёллар, уларга ҳамроҳлик қилувчилар давлат томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди ва соғломлаштириш сиҳатгоҳларига жойлаштирилди.

“ВА МЕҲНАТ НОНИНИ КЎРАМИЗ БАҲАМ…”

“Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон моҳиятан туб ислоҳотларимиз изчиллиги ва назорати кафолатларини акс эттиради. Ушбу тарихий ҳужжатда реабилитация қилинган фаластинликларга кўмак беришнинг энг майда деталигача дақиқлик билан ҳисобга олинган. Ҳар бир вазифа тегишли вазирлик ва ташкилотга бириктирилган. Фармоннинг инсонпарварлик моҳияти-ю, ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатларини кенг шарҳлаш сиёсатшуносларга тан, албатта. Биз эса ундаги айрим қисмларга эътибор қаратмоқчимиз.

Фармон матни шу қадар синчковлик, инсонпарварлик, кўнгилпарварлик ва миллий қадриятларимизга хоски, фаластинликларга нисбатан “меҳмон” сўзи танланган. Бу сифат кўнгилга тегмайдиган, айни ўзбек халқи характерига мос ифода бўлганки, унинг замирида динимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиз устуворлиги ётибди.

Фармонда назарда тутилганидек, “Меҳмонларни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган таклифларни ишлаб чиқиш, жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш” ҳам очиқ мулоқот тамойилининг яна бир кўринишидир. Бунга ҳамоҳанг равишда “ҳар бир оила учун зарур бўлган ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиб”, тасдиқлаш назарда тутилган.

Фармонда яна қуйидагилар ўз аксини топган:

– меҳмонлар яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандларини давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштириш;

– таълим ташкилотларида меҳмонлар фарзандларининг мослашуви ва ҳар томонлама камол топиши юзасидан доимий мониторинг амалга ошириш;

– меҳмонларни давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январига қадар озод этиш;

– меҳмонларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида жойлаштириш;

– меҳмонларнинг фарзандларини давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида қўшимча таълимга (касб-ҳунар, ахборот технологиялари, олий таълим ташкилотларига тайёрлаш йўналишида) жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб бериш.

Фармонда тиббий ва руҳий далда олган, моддий кўмак кўрсатилган меҳмонларнинг бандлигини таъминлаш ҳам устувор масала сифатида алоҳида эътиборга олинган. Бунинг учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда меҳмонларнинг хоҳишига кўра уларнинг бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунарни эгаллашига кўмаклашиш бўйича Республика комиссиясига таклифлар киритади.

Шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган меҳмонларни оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш”, “Бизнесга биринчи қадам” ва “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурлари доирасида тадбиркорликка жалб қилиш чоралари кўрилади.

Бир сўз билан айтганда, мазкур фармон меҳмондўст ўзбек халқи ҳамда Раҳбарининг “азалий одамийлик” тамойилларига нақадар содиқлигини яна бир бор намоён этди.

Отабек БАКИРОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 22 августдаги 34-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855