Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


27.08.2025 | 12:20

img233

СУВ ТЕКИН… ЭМАС

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, биз фойдаланаётган ичимлик суви қаердан келади? Хонадонимиздаги жўмраккача қандай босқичлардан ўтади? Жаҳонда ва юртимизда сувга муносабат қандай? Яқинлашиб келаётган қурғоқчи ик ҳақидаги огоҳлантиришлар қанчалар жиддий? Тизимдаги муаммо ва ютуқлар ҳақидаги саволларимизга “Ўзсувтаъминот” аксиядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовдан атрофлича жавоб олдик.

– Жамиятимиз 2019-йил 26-ноябрда “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори билан ташкил этилган.

Янги тузилма фаолиятини эски муаммоларни ҳал қилишдан бошлади. Олдимизда ўтган асрнинг 70-80-йилларидан буён ечимини кутаётган масалалар кўндаланг турарди. Деярли яроқсиз ҳолга келиб қолган минг  ҳақиримли қувурларни алмаштириш, триллионлар билан ҳисобланадиган қарздорликни ундирмелиорациян эскирган инфратузилмани янгилаш каби вазифаларнинг охири йўқдай эди. Биласизки, сув табиатда юмшоқ куч б лан барча тўсиқларни парчалай оладиган неъмат. Биз ҳам тизимда босқичма-босқич ислоҳотларни бошладик.

Бу орада аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, канализатсия хизматини намунали йўлга қўйишга оид ўндан ортиқ меъёрий ҳужжатлар имзоланди. Очиғини айтиш керак, бунгача хорижлик инвесторлар мазкур тизимга ишончсизлик билан қарагани учун етарли маблағ ажратмаган.

Бугун эса қатор давлатларнинг ўнлаб халқаро молия инстит тлари шу соҳага инвеститсия киритяпти. Сўнгги йилларда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари соҳасига 27,5 триллион сўм маблағ йўналтирилди. Шундан 16,5 триллион сўми давлат бюджетидан, 1 миллиард АҚШ доллари эса инвеститсиялар ҳисобидан қопланди.

Мазкур маблағлар эвазига 3 минг 627 та сув иншооти ҳамда 40,6 минг километрлик ичимлик ва оқова сув тармоқлари барпо этилди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу орқали 7,7 миллион аҳоли илк марта ичимлик суви билан таъминланди, 11,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланди. Шу билан бирга, 1,1 миллион истеъмолчининг хонадони осаинтизимига уланди. Натижада, ичимлик суви қамрови 63 фоиздан 80,9 фоизга, оқова сув хизматлари эса 17,2 фоиздан 20,9 фоизгача оширилди.

Диққат, қурғоқчилик!

БМТ таҳлилларига кўра, 2050-йилда Марказий Осиё аҳолиси юз миллион кишини ташкил этади. Жаҳон банки таҳлиллари эса 2030-йилга бориб дунёдаги 33 мамлакат сув танқислигига учрашини башорат қилмоқда. Афсуски, улар орасида Ўзбекистон ҳам санаб ўтилган. Бу жами истеъмолдаги сувнинг 20 фоизигина ўз ҳудудида шаклланадиган республика учун жиддий огоҳлантиришдир. Сувимизнинг 80 фоизи қўшни давлатлар ҳудудидан оқиб келаётган бир даврда сувга бўлган муносабатимиз қандай?

Яна мутахассисга юзланамиз:

– Бир йиллик сув харжимизни юз фоиз деб оладиган бўлсак, шундан 90 фоизини ирригатсия тармоғига, 4,2 фоизини ичимлик сувига йўналтирамиз. Қолгани балиқчилик ва электр таъминоти учун сарфланади.

2024-йил 16-август куни Олий Мажлис Сенатининг 55-ялпи мажлисида Сув хўжалиги вазири сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, соҳани бошқариш механизмлари ҳамда қонунчилик базасини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар ижроси юзасидан ахборот берди. Вазирлик ҳисоботида келтирилган рақамларга эътиборингизни қаратмоқчиман:

“…Жорий йилнинг ўтган даврида жами 4,4 млрд куб метр сув ресурслари иқтисод қилинди, шундан, 1,4 млрд куб метр қисми 296 минг гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш, 1,5 млрд куб метри сув кам талаб қиладиган экинлар улушини кўпайтириш ҳамда қўшимча агротехник тадбирларни амалга ошириш, 1,5 млрд куб метри эса суғориш тармоқларини таъмирлаш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш ҳисобига тежалди”.

Энди яна бир рақфильтркелтирсам, “Ўзсувтаъминот” АЖ бир йилда умумий ҳисобда 2,2 миллиард куб метр сув беради аҳолига.

Аслида, тежашни анча аввал бошлашимиз керак эди. Вазирлик тахминларига кўра, “2030-йилга қадар 50 фоиз майдонларда томчилатиб суғоришга” ўтилар экан. Жаҳон банкининг таҳлилларидаги фикрлар қарама-қаршилигини ўзингиз кўриб турибсиз. Сувга бўлган муносабатимизни шу бугундан, ҳозирдан бошлаб ўзгартиришимиз керак, қарорларга қатъий амал қилишимиз шарт. Кимгадир ёқса-ёқмаса, жазо чораларини кучайтириш зарур.

Аслида, вазият қандай?

Юқоридаги масала бўйича Сув хўжалиги вазирлиги трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш бошқармаси бош мутахассиси Асилбек Турсуналиевга мурожаат қилдик. Мутахассис жавоби холис хулоса чиқаришга ёрдам беради:

– Тўғри, юртимизда сувнинг деярли 90 фоизи қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Лекин, эътибор қилинг, 2023-йилда сувни тежаш учун замонавий ахборот технологиялари жорий этилди, суғориш ва мелиоратсия иншоотлари таъмирланди, ақлли сув қурилмалари ўрнатилди ва каналлар бетонлаштирилди. Шу ишлар туфайли 2024-йилда 8 миллиард куб метр сув тежалди. Эндиги мақсадимиз – 10 миллиард куб метр сувни тежаш. Бу йўналишда тизимли ишлар давом этмоқда.

2030-йилга келиб, глобал иқлим ўзгариши натижасида Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг сув захираси 5–15 фоизга қисқариши мумкин. 2050-йилга бориб эса 15 миллиард куб метр сув танқислиги кутиляпти. Шу муаммони ҳал қилиш учун вазирликка ўша миқдордаги сувни тежаш вазифаси юклатилган. Бу мақсадда 2030-йилгача барча ер майдонларида сувни тежайдиган технологиялар жорий этилади, агротехник ишлар амалга оширилади, шунингдек, каналлар ва ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилади (чунки сув йўқотишнинг асосий сабаби – шу каналлар).

Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологиялар кенг жорий этиляпти. Бу усул орқали энди экинларга талабдан 25–30 фоизга кам сув бериб ҳам ҳосил ҳажмини 30–40 фоизканализацияумкин. Бир гектар ердаги экиндан кутилган ҳосилни олиш учун ўсимликка зарур сув ўз миқдорида етказилиши шарт. Шу биканализациям сув талаб қиладиган экинлар улуши йил сайин ортиб боряпти. Бу чора-тадбирлар амалиётда изчил қўлланиляпти.

* * *

Бизни қизиқтирган яна бир масала сув нархининг ошиши бўлди. “Ўзсувтаъминот” АЖ бош мутахассиси Акмал Қодировдан қуйидагича изоҳ олдик:

– Ўзбекистонда 1 кубометр сув нархи – 2600 сўм. Маълумот учун, 1 кубометр 1 тоннага тенг. Тасаввур қиляпсизми? Бу дунканализацияданарзон нарх ҳисобланади. Бу суммага сиз дўкондан ярим литр сув сотиб оласиз. Энди орадаги фарқни солиштиринг, ярим литр қаёқда-ю, минг литр қаерда? Ичимлик суви нархи кўтарилиши-а асосийканализацияири электр энергияси нархи ошишидир. Сувни насосларда айлантириш ва узун тармоқлар орқали етказишда катта миқдорда электр сарфланади. Шу билан бирга, тозалаш жараёнлканализациягаратузилмани янгилаш харажатлари ҳам ортиб боряпти. Шунинг учун нархлар бироз ошди.

Сув ёқалаб

Хонадонимизгача пофильтрҳолда етиб келадиган оби ҳаётнинг неча думалаб тоза бўлишини билиш учун ижодий жамоамиз билан сув бошига, яъни Қибрай тумани “Қодирия” сув иншоотига бордик.

Мазкур мажмуа вилоятнинг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилади. Кунлик қуввати 100 минг метр куб бўлиб, 350 минг аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлайди. Бу ернинг раҳбари Элмурод Бейсиновнинг айтишича, Бўзсув каналидан насослар орқали тортилган сув 4,8 метр баландликдаги, 2 минг 700 куб метрли ҳовузга қуйилади ва шу ерда тозалаш бошланади.

Аввало, унга чиқиндиларни чўктирувчи регитний моддаси қўшилади. Бироз тиндирилгач, ёнидаги 34 минг кублик ҳовузга, яъни иккинчи босқичга ўтказилади. Ундан сўнг филтрланади. Ниҳоят, 12 та филтр аппаратдан эсон-омон ўтган тоза ичимлик суви йиғиш ҳавзасига келиб тушади. Жараён охирида сувга ош тузидан олинадиган гипохлорид натрий эритмаси қўшилади.

Лабораторияда аҳолига юбориладиган сувдан ҳар соатда намунIIар олиб, махсус текширувдан ўтказиб турилади.

Навбатдаги манзил Тошкент тумани аҳолисига ичимлик суви етказиб бериш, тўплаш ва тарқатишга ихтисослашган “Келес” сув иншооти бўлди. Унинг фаолияти билан қисқача таништирган “Тошкент вилояти сув таъминоти” АЖ директори ўринбосари Аҳмад Эшпўлатов, аввало, ўтган даврда Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар ёрдамида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳақида гапирди:

– Бундан олдин Тошкент тумани аҳолисининг 78,9 фоизи жадвал асосида ичимлик суви билан таъминланган бўлса, тизимли ишлардан сўнг 90,8 фоиз аҳоли доимий равишда ичимлик сувига эга бўлди. Шундан 2 минг 443 та хонадон илк бор ичимлик сув тармоғига уланди. Барча сув кўтариш иншоотларида Германиянинг ақлли ҳисоблагичлари, замонавий электр тежамкор насос агрегатлари ўрнатилган. Бу эса тоза ичимлик сувини белгиланган тартибда аҳоли хонадонларига етказиб беришга хизмат қилади.

Таъкидланишича, 1979-йилда қурилган мазкур иншоот 13 минг кишига ичимлик суви етка иб бериш қувваирригация‘лган. Кейинчалик эҳтиймеханизациялаши кўплаб муаммолар юзага кела бошлаганкомпьютерлизоғистон билан чегарадош қишлоқларда умуман ичимлик суви бўлмаган. Маҳаллий аҳоли сувни ташиб келиш, қудуқларда сақлаш орқали фойдаланган. Мазкур сув иншооти билан танишгач, бир пайтлари тармоқларда ёйкомпьютерларга борсанг, ёмғир сувиниям қадрига етасан” каби писанда аралаш ҳазилларнинг даври ўтганига амин бўлдик.

Қайдан келиб, қайга кетар?

Мана, ичимлик сувининг қайдан келишини билдик, аммо қайга кетади ишлатилгани? Саволларимиз бизни “Салар” оқава сув тозалаш иншоотига бошлади. Тошкент шаҳар “Сувтаъминот” АЖ матбуот котиби Равшан Ёқубжонов канализатсия тармоқлари қамрови, шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва ютуқлар ҳақида маълумот берди.

– Айни пайтда республика бўйича канализатсия хизматлари билан таъминланганлик даражаси 22 фоизни ташкил этса, пойтахтимизда бу кўрсаткич 95 фоизга етган. Яқин келажакда ушбу кўрсаткич яна кўтарилади. “Салар” иншоотига келсак, у аввало, ҳаммом, ошхона ва ҳожатхонадан чиқадиган оқава сувларни тозалаш учун мўлжалланган. Сўнгги йилларда тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши, шунингдек, аҳолининг канализатсиядан нотўғри фойдаланиши тизимникомпьютерлииқишига сабаб бўляпти. Айрим корхоналарда қоидада белгиланган бирламчи тозалаш тизими ўрнатилмагани сабабли саноат чиқиндилари тўғридан тўғри канализатсия тармоқларига узатиляпти. Бу ҳолат иншоотларимизнинг техник жиҳатдан зарарланишига ва қувурлар иш қобилиятининг пасайишига сабаб бўляпти.

Шунингдек, эксплуатациян канализатсияга ташланаётган йирик ҳажмдаги чиқиндилар, гигиена воситалари ва турли буюмлар насос стансиялари ҳамда қимматбаҳо филтр ускуналарининг ишдан чиқишига олиб келяпти. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида янги технологиялар жорий этилиши, қўшимча ускуналар ўрнатилиши ва филтр тўрлари қўйилиши бўйича ишлар амалга ошириляпти.

Тошкент шаҳрининг кенгайиши, аҳоли сонининг ўсиши ва ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши мамлакат тараққиёти учун муҳим омиллар ҳисобланади. Бироқ санитария ва экология талабларига зид ҳолда ривожланишга йўл қўйилмаслиги шарт.

Хулоса қилиб айтганда…

Коинотга чиқарилган фазо тадқиқот кемалари янги сайёраларда биринчи ўринда сув бор-йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилади. Чунки сув  нафақат инсон ҳаётининг асоси, балки давлатлар тараққиёти учун ҳам энг муҳим ресурсдир. Аждодларимиздан мерос бўлган бу улуғ неъматни келажак авлодларга ҳам тоза етказиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Васила ҲАБИБУЛЛАЕВА, Шаҳриёр ИБРОҲИМОВ

“Жадид” газетасининг 2025 йил 22 августдаги 34-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img829

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img822

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img857