Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


04.09.2025 | 16:50

img139

“ЁЗАРЛАР АНИ АҲКОМИДАН АҲКОМ…”

Заҳматкаш олим, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Долимовнинг “Ўзбекистон мактаблари тарихи” китоби “Муҳаррир” нашриётининг “Аслият” рукнида чоп этилди. Муаллиф бу мавзуни бежиз танламаган. Ўзи устозлар сулоласидан, жадид педагогикаси бўйича докторлик диссертацияси ёқлаган, қарийб олтмиш йил олий таълим даргоҳларида дарс берган.

Ўтган асрнинг 70-йилларида Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) ўзбек филологияси факултетида салоҳиятли илмий-педагогик муҳит шаклланган эди. Ғулом Каримов, Озод Шарафиддинов каби устозлар XX аср бошидаги миллий адабиётимизга бўлган қарашларни янгилади. Дастлаб Беҳбудий, Фитрат, Абдулла Қодирий, Исъҳоқхон Ибрат, Чўлпон, Сиддиқий-Ажзий, Абдулла Авлоний, Камий, Вадуд Маҳмуд каби адиблар ижодига эътибор қаратилди. Бегали Қосимов жадидлик ҳаракати негизидаги адабиёт муаммоларини изчил ва тизимли ўрганишга киришди. Шариф Юсупов Фурқат ва маърифатчилик адабиётини, Улуғбек Долимов жадид педагогикасини, Бойбўта Дўстқораев жадид матбуотини, Шуҳрат Ризаев жадид драматургиясини, Баҳодир Каримов жадид танқидчилигини тадқиқ этди.

Бегали Қосимов ташкил этган “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” кафедраси бу ишлар кўламини янада кенгайтирди. Натижада, шу номдаги дарслик яратилди.

Қизғин ва машаққатли жараёнда Улуғбек Долимов муносиб ҳиссасини қўшди. Хусусан, Исъҳоқхон Ибрат адабий меросининг халқимизга қайтарилиши ва тарғиботи бевоси-а олимнинг илмий-ижодий фаолияти билан боғлиқ.

Кимки жадидлар ҳаёти ва ижоди тадқиқига холис ёндашса, ўзи ҳам уларнинг миллатпарварлик ва маърифатпарварлик “дарди”ни юқтириб оларди. Бу дард илмни улуғлайди, қалбни поклайди, шахсни камолот сари етаклайди. Улуғбек домланинг “дардманд” бўлганига ҳам ярим асрдан ошди. Устозимизнинг асл олимларга хос камтарлиги ва илм оламидаги виқори бизни ҳалигача ҳайрон қолдириб келади.

Аслида, бу фазилатлар фақат касб тақозосига кўра шаклланмаган, балки қондан ҳам ўтган экан-да. Устознинг “Аҳли ирфонъ (Долимовлар сулоласи) автобиографик мемуарини ўқигач, тарбиянинг маънавий-тарихий асослари ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлдим. Китобдаги айрим эпизодларни сизга ҳам илиндим.

Улуғбек домланинг катта боболаридан бўлган Хайтабек Амир Умархон даврида Қўқон маданий-маърифий муҳитини яратишда иштирок этган. Давр бўронларида Тошкентга келиб қолган бек ва унинг авлодлари бу ерда ҳам илм-у ижод билан машғул бўлади, зиёлиларни моддий қўллаб-қувватлашда давом этади. Кейинчалик мустамлакачиларга қарши курашда ҳалок бўлган шаҳидлар, қатағон этилган фидойилар орасида Хайтабек авлодларининг исмларини ҳам кўриш мумкин.

Бу сулола вакиллари советларга қарши ошкора курашиш имконсизлигини англаб, жадидлардан ўрнак олади ва маърифат тарғиботига киришади. Бор кучини халқ фарзандларини илмли қилишга, уларнинг жисмоний ва руҳий дардларига шифо топишга сарфлайди. Бу беиз кетмади, албатта. Адабиётшунос Субутой Долимов, академик Тўрабек Долимов ва тиббиёт бўйича қатор профессорлар қолдирган илмий мерос халқ мулкига айланди.

“Ўзбекистон мактаблари тарихи” китоби бугунги таълим тизимининг мустаҳкам илдизлари қай даврларга бориб тақалишини кўрсатади. Тарихнинг қайси даврида маориф оқсади, бунга нималар сабаб бўлди, маориф юксалган даврларда қандай янгиликлар содир бўлгани ҳаётий мисоллар билан далилланади.

Тасаввуримиздаги мактаблар минтақамизда бевосита Исмоил Ғаспраобъективуркистонга бўлган ташрифларидан кейин юзага келган. Жадидлар янги усул мактабларини оча бошлади. Бунга хонлар, вазирлар ва зодагонлар ҳам хайрихоҳлик билдирди. Хусусан, Хива хони Муҳаммад Раҳимхон ҳамда вазир Исломхўжа қўллови билан Хоразмда 1891 йилдаёқ дастлабки жадид мактаби очилди. Шаҳзода Исфандиёр таълимни шу мактабдан бошлаган.

Ғаспрали томонидан илгари сурилган мадрасалар ислоҳоти ўрта асрлар анъаналари билан қотиб қолган таълим сиёсатини янги босқичга олиб чиқди. Аммо ўқув йилини олти ойдан тўққиз ойга узайтириш, бир марталик имтиҳон, мударрис, ошпаз, хизматчиларга тизимли маош тайинлаш, дунёвий фанлар улушини ошириш, ўқувчиларни газета ва театрга ошно қилиш чор ҳукуматига маъқул бўлмади. Чор Россияси мустамлакачилик сиёсатига зид жадид мактабларини ёпа бошлади.

Советлар даврида ҳам иш силлиқ кўчгани йўқ. Гарчи бироз эркинлик берилган бўлса ҳам бу вақтинча эди. Тез орада жадидлар бошида қора булут тўпланди ва уларнинг таълим сиёсати кескин танқид остига олинди. Китобда ана шу давр ҳақида ҳам қимматли маълумотлар берилган. Улуғбек Долимов ҳар бир масалага холис ёндашишга, ҳиссиётга берилмасликка, олим кўзи билан қарашга ҳаракат қилади ва буни уддалайди ҳам. Масалан, совет таълим сиёсатининг ижобий ва салбий томонлари, бу тизимнинг миллий маориф анъаналарига зид жиҳатларини ҳам кўрсатиб беради.

Китобнинг сўнгги қисмида Мустақиллик даври таълим сиёсатида амалга оширилган ислоҳотлар таҳлил қилинади. “Ўзбекистонда мактаблар тарихи” китоби ўзбек мактаблари тарихининг вужудга келиш омиллари, шаклланиши, таълим методологияси ҳақида ўқувчида ёрқин тасаввур ва аниқ тушунчаларни шакллантиради. Шу пайтгача нашр бўлган таълим хрестоматияси ва таълим методлари тарихига оид дарсликлардан фарқли равишда китобга ижодий ёндашилган, матн кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

Ушбу китоб маорифшунослигимиз учун фундаментал асарлардан бири сифатида келгуси тадқиқотларга ишончли ва бой манба бўлиб хизмат қилади. Ёш олимлар бу асар орқали йўлни бошидан босиб ўтишга мажбур бўлмайди, улар келган жойидан ривожлантиради. Навоий ҳазрат Улуғбек “Зиж”и ҳақида “ёзарлар ани аҳкомидан аҳком” деб ёзганди. Маорифшуносларимиз учун ҳам Улуғбек Долимов китоби маёқ вазифасини ўтаса, не ажаб.

85 ёшини қаршилаётган Улуғбек Долимов ҳамон ўзбек маорифи тарихи, таълим услубларини ўрганиш ва тадқиқ этишдан тўхтагани йўқ. Бу ҳам бўлса жадид устозларининг имкон бор экан, Ватанга ва халққа хизмат қилиш керак, деган сабоқлари маҳсулидир. Сўз якунида Улуғбек домлага сиҳат-саломатлик, янги илмий изланишларида куч-қувват, китобхонлар ва илмсеварларга эса устоз китобларидан кўпдан кўп манфаатлар етишини тилаб қоламиз.

Улуғбек СУЛТОН,
филология фанлари номзоди

“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855