05.09.2025 | 15:35
269
ИНСОНИЙ ИШДАН ЧЕТДА ҚОЛМА!
Менимча, одамзоднинг чекига тушган энг даҳшатли фожиа Ватанни ҳимоя қила билмасликдир. Бундай кўргилик ҳеч бир банданинг бошига тушмасин.

Аллоҳга шукр, бизда чегараси мустаҳкам, манзиллари обод она Ватан бор. Барчамиз унинг меҳри, тафти, ардоғи ва сийлови билан хушвақтмиз. Пешонамизнинг олти қаричлиги ҳам шундан. Дунёда ҳамма учун ўз ватанидан яхши жой топилмайди.
Ватан йиқилганингда тоғдек елкасини тутади, озор чекканингда онанг каби беминнат меҳр кўрсатади. Ватанинг бўлса қаддинг букилмайди, қиличдек тик ва кескир бўлиб яшайсан. Шундай ватанни севмай, қизғонмай, асрамай бўладими?
Унутма! Ватан бу… Унда эркин ва эркаланиб яшайсан, мол-давлатинг бўлмаса, ундан нажот кутасан. Соғлигинг кетганда, муродингга етолмаганингда унга мурожаат қиласан. Уй-жойинг бўлмаса, беминнат бошпана сўрай оласан. Янглишсанг, у тўғри йўлга солиб қўяди, онанг каби кечиради. Суринсанг, Ватан тупроғига қулайсан. Ғолиб бўлсанг, мукофотларнинг энг зўрини оласан, мағлуб бўлсанг, руҳлантиради. Дарахт эксанг, Ватан ичида бетакрор Ватан бунёд қиласан. Кимлигингни Ватанингга қараб англайдилар ва тушунадилар.
Кўрдингми, Ватанинг бор – шунча нарсанг бор. Дунёда сендан бахтли одам топилмайди. Шунинг учун Ватанни авайла, асра, сев, керак бўлса, жонингни фидо қил. Ўзингни ўтга, сувга ур. Ватан билан тирикмисан, ҳар қачон Ватан учун ўлишга ҳам ҳозир бўл. Бу мардларнинг, чин инсонларнинг ишидир. Сен ҳам инсоний ишдан четда қолма!
Нормурод МУСОМОВ,
журналист
“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
828
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



