08.09.2025 | 16:16
207
АЛЛОМАНИНГ БОҚИЙ ТИМСОЛИ
Туркистонда бир неча йиллар давомида совет большевиклари томонидан “Босмачилик ҳаракати” деб абольшевикларда эса миллий истиқлолчилик руҳидаги ҳаракатлар ҳамда “Миллий иттиҳод” деб номланган айблов ишлари натижасида – 1917–1924 йиллар оралиғида Усмон Хўжа (1878–1968), Садриддинхон МуфтиБольшевикларев (1878–1946), Закий Валидий Тўғон (1890–1970), Тоҳир Чиғатой (1902–1987), Абдулваҳоб Ўқтой (1904–1962) ва бошқа зиёлилар ватанни тарк этиб, хорижда ҳам ижтимоий-сиёсий фаолият олиб боришга мажбур бўлдилар.

Улар Туркистон халқининг мустақилликка оид талабларини жаҳон жамоатчилигига етказиш, дунё бўйлаб тарқалиб кетган муҳожирларни умумий фикр ва мақсад атрофида бирлаштириш йўлида катта саъй-ҳаракатлар қилиб, эзгу мақсадлари и амалга большевикларнинган ютуқларга эришдилар.
Бу йўлда “Янги Туркистон”,”Ёш Туркистон”, “Миллий Туркистон”, “Туркистон саси”, “Садойи муҳожирин” каби кўплаб журнал нашр этилди. Уларда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар ва мулоҳазалар ҳам мунтазам эълон қилиб борилди.
Хусусан, Мунаввар қорининг Тошкентдаги “Намуна” мактабида таҳсил олган Абдулваҳоб Ўқтой ўзининг “Ёш Туркистон” журналида чоп этилган “Турк газетачилиғи” номли мақоласида Беҳбудийнинг матбуотчилик фаолияти хусусида қуйидагиларни ёзади: “Қозоқ”дан сўнгра чиқарилғон газета “Самарқанд”дир ва Самарқандда чиқарилмишдир. Бу газетани чиқарғон зот Туркистон жадидлик ҳаракатида ўзига хос ўрин тутғон ислоҳотчиларимиздан марҳум муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудий афандидир. “Самарқанд” газетаси ўз сўзлари ила айтганда “Маҳаллий туркий ва форсий ўрта шевада илм, фан, адабиёт, тижорат, ҳунар ва зироатдан, Русия аҳволи ва маданияти ва хорижия мамлакатлари ҳолидан ва олами ислом тириклигиндан ёзғувчи мусаввири жарида” эди. Мамлакатдаги сиёсий вазиятни кўп яхши англағон ва газетачилик ишларида анчағина тажрибага эга бўлғон Маҳмудхўжа Беҳбудий ўз газетасини сензура балосиға учратмаслик учун сиёсий масалаларга оз мурожаат этмишдир. Мурожаат этганда ҳам эътидол ва эҳтиёт бўлган ҳолда қилган. “Самарқанд” газетаси энг кўп маданий, иқтисодий ва тирикчилик ишларига оид масалалар ила машғул бўлиб, ҳафтада икки маротаба чиқмишдир. Бироқ бора-бора моддий жиҳатдан сиқилиб 45-сони дунё юзига чиққондан сўнг ўз-ўзидан тўхташга мажбур бўлмишдир. Муфтий Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг бош муҳаррирлиги остида чиққон бу газетага Саййид Ризо, Ҳожи Муин, Рожий, Сиддиқий, Нурмуҳаммадбек, Нусратуллоҳ Мулло, Мулла Иброҳим Саййид Камол ўғли ва бошқалар қатнашғонлар”.
“Миллий Туркистон”да чоп этилган Боймирза Ҳайитнинг “Миллий ҳуқуқ ва Туркистонда совет давлати аппарати” номли мақоласи ҳам долзарблиги билан алоҳида ажралиб туради. Муаллиф мақоланинг кириш қисмида Чор Русияси Туркистон халқини истаганича эксплуататсия қилиш учун барча йўлларни қидирганлигини, у халқимиз у тидан ўзининг ҳарбий диктатурасини ўрнатиб, колониал-империалистик сиёсатини очиқдан очиқ юритганлигини, Чор Русияси ўрусларнинг устунлигини бошқа халқлар устида ўрнаштириш учун барча диққат-эътиборини бу ишга аратганлигини, гарчи кейинчалик Чор ҳукумати ағдарилган бўлса-да, унинг ўрнига “болшевизм” деган иккинчи бир бало Туркистонга олиб келинганлигини, бироқ бу билан эч нима ўзгармасдан, ўтмишдаги колониал сиёсат илгаригидан ҳам кескинроқ тус олганлигини ёзади.
Боймирза Ҳайит ушбу мақоласида худди Маҳмудхўжа Беҳбудий сингари совет сотсиализмининг асл юзи ва қиёфаси хусусида ўткир мулоҳазалар юритган ҳолда, болшевиклар “доҳийси” Ленин томонидан илгари сурилган “шов-шув”га бой бўлган таълимотларнинг таги пуч экани, бу ҳақда ўз пайтида болшевиклар ҳали ҳокимиятни эгалламасларидан аввал Беҳбудий ҳам огоҳлантирганлигини қайд этиб, болшевиклар томонидан илгари сурилаётган ғоя ва таклифлар Туркистон халқининг миллий қадрият ва урф-одатларига мутлақо зид эканлигини очиб ташлайди.
Жумладан, муаллиф қуйидагиларни ёзади: “Ленин: “Биз миллий ўз-ўзини белгилаш ҳуқуқини, яъни миллатларнинг мустақил бўлишлигини истаймиз, бироқ майда бўлиб ёки кичик давлат қуришни эмас, балким биз улкан давлат ва ҳақиқий демократик ва интернатсионалчилик принсипидаги миллатлар ҳуқуқини истаймиз”, дейдир. Лениннинг бу сўзлари марксизмнинг миллат масаласидаги башарасини [очиқ] кўрсатиб турмоқда: Агар миллат ўз ҳуқуқига, қонунига, эркинлигига ўзи эга бўлмаса, унинг нима фойдаси борки, “миллатни ўзини ўзи белгилаш ҳуқуқи ва унинг мустақил бўлишлиги” ҳақида сўз юритадир? Бунинг биз учун ҳеч бир фойдаси йўқдир. Миллат ўзининг ҳуқуқини, эркинлигини интернатсионалликдан ёки демократизмдан излаб топа олмайди. Миллатнинг миллий ҳуқуқи ёки мустақил бўлиб яшаши буларга боғлиқ эмасдир. Лениннинг фикрича, миллатнинг мустақил бўлиб чиқиши катта бир давлат қуришликдан иборатдир. Худди мана шундай принсип асосида СССР қурилган – ташкил этилгандир”.
“Миллий Туркистон” журналининг 1950 йил 66-сонида “Эртурк” тахаллуси остида эълон қилинган “Маҳмудхўмўъжазбудий” мақоласи ҳам катта аҳамиятга эга бўлган илмий материаллардан биридир. “Эртурк” ўз мақоласида Беҳбудийнинг фаолиятига доир янги ва қизиқарли маълумотларни келтириб ўтади. Унинг ёзишича, Беҳбудий Самарқанд шаҳрининг буюк бир диний оиласида туғилиб, ул биринчи таҳсилни Самарқандда, юқори таҳсилни эса Бухоро мадрасасида кўрган эди. Ул ўзининг мадраса ўқуви даврида Туркистон “қоронғу кечаларининг ёруғ юлдузи бўлган” Аҳмад Маъзум (1816–1896)нинг қўлёзмаларини кўпроқ мутолаа қилар эди. Бундан ташқари, у Бухоро уламоларидан Икром Домланинг тараққийпарвар тушунчаларига тарафдор бўлган. Шунинг учун ҳам Беҳбудийда 1910 йилдаёқ Туркистонда ўсаётган жадидлик ҳаракатига қизиқиш бошланган. Шу боисдан у шу йилнинг ўзида “Бухоро маориф жамияти”га бориб қўшилган.
Шу билан бирга мақолада Беҳбудийнинг рус тилини яхши билганлиги сабабли Абдурауф Фитратнинг Истанбулда 1911 йилда форс тилида ёзилиб чоп этилган “Сайёҳи ҳинди” номли асарини 1912 йилда русc ага таржима қилгани, 1913 йилда “Самарқанд”, 1913–1915 йилларда “Ойина” нашрларини чоп эттирганлиги, Убайдуллахўжа томо идан асос солинган “Садойи Туркистон” газетаси саҳифаларида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб борганлиги қайд этиб ўтилган.
Мақолада Беҳбудий энг олдинги сафларда туриб Туркистон халқи ҳақ-ҳуқуқларни талаб қилган фидойи ва халқпарвар инсон, зулмга қарши тоғдек туриб берган алпқомат шахсият, Туркистон Мухториятини энг кўп тарғибот қилган журналист, миллий истиқлолчилик ҳаракатининг сиёсий ва маънавий йўлбошчиси сифатида тасвир анган.
Муаллифнинг ёзишича, Туркистонда бошланган миллий исти лолчилик ҳаракатининг бош лидери Маҳмудхўжа Беҳбудий эди. Жумладан, мақолада қуйидагилар келтирилади: “Туркистонда “Беклар” ҳаракати (босмачилик)нинг бошланиши Беҳбудий учун руҳий озуқ берди. У қуролли кучла билан мамлакатимизнинг озод бўлишига ишонч ҳосил қилди. Беҳбудий 1919 йил 10 январь куни Тошкентда бўлажак қўзғолонга Туркистон йигитл рини Чотқол тоғида бўлган бир бўлагини ёрдамга келишини уюштириш вазифасини олган эди. Бироқ қуролли кучлар етиб келмасдан аввал қўзғолон бошланди ва тез орада енгилди. Чотқолдаги Туркистон қуролли кучлари Беҳбудийнинг истаги бўйича ўз юришларини тўхтатдилар”.
Айниқса, “Эртурк” Беҳбудийнинг ўлдирилиши тарихига тўхталар экан, жуда қизиқ фактларни келтириб ўтади. Жумладан, шундай ёзади: “Беҳбудий Қарши шаҳрида ўз олдига қўйган вазифаларини бажаришга уринар экан, қизил Русиянинг Бухоро элчихона хизматчиси Уткин воситаси ила амир томонидан тутилди. Беҳбудий амирнинг Қарши шаҳридаги волийси Нуриддин ғалиқ томонидан 1919 йилнинг 25 мартида ваҳшиёна ўлдирилди. Бул эса бир ниқоб эди, холос. Ҳақиқатда эса Беҳбудийни амир воситаси ила ўлдириш рус болшевикларининг совет комиссарияти томонидан уюштирилганлиги аниқланди. Буни собиқ Туркистон Шўро Жумҳуриятининг ҳарбий вазири Осипов 1919 йил Бухорога келган вақтида “Ёш бухороликлар жамияти”га эрган баённомасида билдирган эди”.
Беҳбудийнинг обрў-эътибори шу даражада эдики, кейинчалик болшевиклар нинг номидан бир неча йиллар мобайнида ўзларининг чиркин мақсадларини амалга ошириш йўлида фойдаланади. “Эртурк” мақоласида бу тўғрида ҳам маълумотлар келтирар экан, ёзади: “Болшевиклар Беҳбудий номидан ғайри узвий равишда фойдаланиб келдилар. Улар 1934-1935 йилларгача Беҳбудийни Туркистонда “Коммунизм мафкурасининг бошланғич ходими” деб кўрсатиб келдилар. Ҳатто унинг адабий фаолиятини мактабларда ўз кўз қарашлари бўйича ўргатишга ам йў қўйиб бердилар. Халқни Советга тамоман хайрихоҳ қилиб боғлаб олишлик учун Қарши шаҳрини Беҳбудий деб ўзгартиришгача етиб бордилар. Шундай қилиб Беҳбудий номи 1935 йилгача болшевикларнинг оғизларида ҳар куни зикр қилиниб келинди. Қачонки болшевиклар мафкура майдонида енгиб чиққан куч бўлиб ўртага чиққанидан кейингина Беҳбудий номини сўзлашликдан воз кечдилар. Агар у ҳақида гапирсалар ҳам уни “совет душмани”, “буржуа миллатчилар мафкурачиси ва намоёндаси”, “Англия империализмининг агенти” деб сўзлайдиган бўлдилар. Бироқ Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ёш авлодга қолдирган насиҳатлар и миллатимизнинг қалбида шон ва шараф-ла ҳар доим сақланиб қолажакдир”.
Хулоса ўрнида таъкидлаганда, Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фаолияти зулм ва истибдод натижасида Туркистонни тарк этган муҳожир жадидлар учун ибратли ҳаёт мактаби ўлароқ хизмат қилди. Бу улуғ сиймонинг босиб ўтган шарафли йўли муҳожиротда яшаб, ватан озодлиги йўлида курашаётган минглаб туркистонликларнинг қалбига нур ва шукуҳ солиб турди. Муҳожир зиёлилар матбуотида чоп этилган ўнлаб мақолалар ҳам шундан гувоҳлик бермоқда.
Муслимбек АЛИЖОНОВ,
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчиси
“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



