Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 12°C

TAVSIYA QILAMIZ


16.09.2025 | 18:35

img429

“КАЙФ”НИНГ АЙБИ НИМА?

Тилимизда кайф ва кайфият сўзлари бор. Қизиғи шундаки, кейинги даврларда кайф сўзи айтилиши билан салбий маънода кўриниш беради. Масалан: кайф қилиб ётибди, ғирт кайфда, кайф қилдик кабилар. Бу гапларнинг бирортасида яхшилик аломатини сезмайсиз. Нуқул маишатпарастлик, бемаънилик, ҳаром-харишлик мазмуни чиқиб келаверади.

Лекин, кайф сўзидан пайдо бўлган кайфият сўзи бунинг акси. Кимни кўрсангиз аввало унинг кайфиятини сўрайсиз. Аъло кайфият тилайсиз. Кайфияти яхши деганда одамнинг чиройи очилади, кайфи яхши деса, бурун жийрилади. Ҳолбуки, буларнинг иккиси ҳам битта сўз. “Ўзбек тилининг этимологик луғати”да арабча кайф сўзи “роҳатланди”, кайфият сўзи эса, “руҳий ҳолат” маъносини билдиради. Бунда кайф сўзига –ийятун қўшимчаси қўшилган холос. Битта сўзнинг икки қиёфада намоён бўлиши тилдаги қизиқ ҳодисалардан. Кайфият сўзи фалсафий маъно ҳам касб этиб улгурган. Нодирабегимда шундай мисралар бор:

Мақсад не эди жаҳона келдинг,

Кайфиятингни баён этиб кет.

Тасаввур қилинг, агар шу шеърдаги сатр “кайфингни баён этиб кет” шаклида айтилганда нима бўларди? Расво бўларди. Лекин кайф ҳам, кайфият ҳам аслида битта сўз. Фақат шўрликкина кайф ёмонотлиққа чиқиб бўлган.

В.Радлов кайф сўзини “соғлиқ”, “шодлик” маъносида изоҳлаган. Кайфсиз сўзини “соғлом эмас”, “касал”, кайфсизлик сўзини эса, “касаллик” деб шарҳлаган (В.Радлов. “Опыт словаря тюркских наречий” 2-том).

Эшқобил ШУКУР

“Жадид” газетасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 36-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855