25.09.2025 | 09:36
336
ВОРИСЛИК МАСЪУЛИЯТИ ЁХУД ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ ЁДГОРЛИКЛАР ҲАҚИДА
Қашқадарё – қадимий ва табаррук воҳа, бу кўҳна заминдан кўплаб алломалар, саркардалар, олим-у фузалолар етишиб чиққан. 2700 йиллик тарихга эга Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарлари қадимги дунё цивилизациясида алоҳида ўрин тутади.

Амир Темур бобомиз ҳузурига Испания қироллигидан элчи бўлиб келган Руи Гонсалес де Клавихонинг: “Парижнинг энг нозик дидли зодагонлари ҳам Оқсаройни кўрганида ҳайратдан лол қолар эди”, деган сўзлари ота-боболаримизнинг юксак меъморлик, шаҳарсозлик маданиятидан далолат беради.
Чиндан ҳам, Қашқадарё вилояти тарихий ёдгорликлар, диққатга сазовор жойларга бой. Улар ёш авлодни Ватанга садоқат, ўтмишга ҳурмат, аждодларга муносиб ворислик руҳида тарбиялаши баробарида ҳудудда туризм ривожига ҳам муҳим ҳисса қўшади. Хусусан, Шаҳрисабздаги Оқсарой мажмуаси, Қарши шаҳридаги Абу Убайда ибн Жарроҳ, Қарши туманидаги Абул Муин Насафий, Касби туманидаги Султон Мирҳайдар, Косон туманидаги Қусам шайх, Китоб туманидаги Ҳазрати Башир, Ғузор туманидаги Мири Жанда, Қамаши туманидаги Лангар ота зиёратгоҳлари маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар эътиборини тортиб келмоқда.
Маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан жами 1468 та объект муҳофазага олинган бўлиб, шулардан 1197 таси археология, 208 таси архитектура, 35 таси ҳайкал ва бошқа диққатга сазовор обектлардир. Афсуски, ҳар бир ҳудудда эътибордан четда қолаётган, уй-жой қурилиши, ғишт ишлаб чиқариш, дала майдонларини кенгайтириш ҳисобига йўқ бўлиб кетаётган тарихий жойлар йўқ эмас.
Яна қайсидир тарихий бинолардан спорт заллари, сех ёки бошқа ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилган. Баъзи ёдгорликлар хароб аҳволда турибди, улар деярли унутилган. Айрим жойлар ҳолати яхши, лекин туризм йўналишларидан четда қолган.
Шу ўринда вилоятдаги энг қадимий археологик ёдгорлик – Ерқўрғон ҳақида тўхталиб ўтиш жоиз. Воҳанинг қарийб уч минг йиллик тарихини ўзида мужассам этган Ерқўрғон таниқли олим Рустам Сулаймонов тадқиқотларидан кейин деярли ўрганилмаётган манзилга айланди. Агар бирор сайёҳни ўша томонларга олиб бориб, мана, воҳамиздаги энг қадимги шаҳарлардан бирининг ўрни, шу жойдан топилган ишончли археологик манбалар асосида Қарши шаҳрининг 2700 йиллигини нишонлаганмиз, десангиз, ҳайрон қолиши аниқ. Ястаниб ётган тепаликларда археологик ўрганишларни давом эттириш, янги далиллар топишга эҳтиёж мавжуд. Айни пайтда, Ерқўрғонни келажакда юксак технологиялар асосида ўрганиш учун ҳам ўз тарихий ўрнида сақлаб қолиш, фермерларнинг дала майдонларига қўшилиб кетмаслиги учун, аввало, ёдгорлик атрофини айнан ҳозирги кунларда тўлиғича ўраб олиш долзарб вазифадир.
Худди шунингдек, темурийлар сулоласидаги улуғ сиймо Сароймулкхоним – Бибихоним таваллуд топган маскан Занжирсарой ёдгорлиги ҳам кенг кўламли ўрганишларга муҳтож. Муборак туманида жойлашган ушбу ёдгорлик марказидаги маҳобатли сарой қолдиқлари очилиб, “очиқ осмон остидаги музей”га айлантирилса, вилоятнинг туризм салоҳияти ривожи учун катта қадам бўлур эди.
Маълумки, Қарши шаҳри қадимий ва бой тарихга эга. Шаҳарда давлат муҳофазасига олинган 25 та архитектура ёдгорлиги мавжуд. Бу ерда қадимдан шаҳарсозлик ривож топгани, йирик муҳандислик иншоотлари, бозорлар, боғ-роғлар бўлгани манбалардан маълум. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам бизгача етиб келмаган. Сақланиб қолганлари эса Кўкгумбаз, Одина жоме масжидлари, Бекмир, Қиличбек, Хожа Абдулазиз мадрасалари, сардоба, Абу Убайда ибн Жарроҳ зиёратгоҳи, қадимий кўприк, ҳаммом ва яна бир нечта маданий мерос обектларидир. Албатта, уларнинг ҳар бири беқиёс тарихий аҳамиятга эга. Аммо неча-неча асрлар тўфонларида омон қолиб, бизгача етиб келган бу маданий мерос обектларининг аксарияти бугун ачинарли аҳволга келиб қолган.
Масалан, шаҳарнинг Ҳарамжўй маҳалласида жойлашган беш асрлик масжиднинг тарихий қисмидан биргина хона, унинг шифт қисми ҳамда ёғоч эшиги сақланиб қолган, холос. Ана шу қисмларнинг ўзидаёқ бинонинг такрорланмас услуб ва ноёб архитектура ечимларга эга бўлгани кўзга ташланади. Масжид меъморий ёдгорлик сифатида давлат муҳофазасига олинган бўлса-да, бугунги кунда сифатли таъмир, эътибор ва қаровга муҳтож. Акс ҳолда, тарихий обида яқин йиллар ичида йўқолиб кетиши ҳеч гап эмас.
Қарши шаҳрининг Чақар маҳалласида жойлашган Кулол масжиди эса XVIII асрда бунёд этилган. Кейинги йилларда бу тарихий жой устахона вазифасини бажарган. Кўп йиллар давомида эътиборсиз қолиб, ўта таъмирталаб ҳолга келган масжид биноси бир томонга оғиб қолган ва атрофдагилар учун ҳам хавфли ҳолатда турибди.
Шарифбой мадрасаси XVIII асрда пишиқ ғиштдан барпо этилган бўлиб, икки сотихдан ортиқ майдонни эгаллаган. Ҳовли сатҳи жуда кичик, тўрт томонида 12 та ҳужра мавжуд. Ўз даврида бу ердан кўплаб зиёли кишилар етишиб чиққан. Маълумотларга кўра, шўролар даврида мадрасада бир муддат рентгенхона фаолият юрирельефиэйин бу жой тери-таносил касаллик ари бўйича шифохона филиалига айлантирилган. Яна бир муддат омборхона вазифасини ҳам ўтаган. Табиийки, шу йиллар давомида тарихий бино таъмирталаб ҳолга келиб қолган.
Мадраса давлат муҳофазасига олинганида, кўпчиликда унинг таъмирланиб, меъморий ёдгорлик сифатида асраб-авайланиши, шаҳар тарихининг узвий бир бўлаги сифатида келажак авлодларга ҳам етиб боришига ишонч уйғонган эди. Аммо орадан йиллар ўтмоқдаки, бу ерда бино пештоқига давлат муҳофазасида эканини англатувчи ёзув илинганидан бошқа иш кўзга ташланмади. Қаровсиз қолган тарихий иншоот эса тобора нураб бормоқда.
Бир неча йил илгари оммавий ахборот воситаларида Ҳарамжўй ва Кулол масжидлари 2021 йилги таъмирлаш дастурига киритилгани, Шарифбой мадрасаси эса 2022 йил дастурига киритилиши ҳақида эълон берилган эди. Афсуски, орадан шунча вақт ўтган бўлса-да, бу ёдгорликлар сайёҳларни бошлаб борса бўладиган манзилга айланмади.
Ҳарамжўй ва Чақар маҳаллаларидаги ушбу масжидлар ҳамда Шарифбой мадрасасининг қадимий кўринишларини сақлаб қолиш, таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун археологлар ва меъморчилик тарихи соҳалари мутахассисларидан иборат республика гуруҳи ташкил этиш ва бу ишларни улар иштирокида амалга ошириш зарур.
Меъморчиликнинг ноёб намунасчорбоққаҚарши ҳаммоми Абдуллахон II даврида, 1592–1593 йилларда қурилган. Мазкур обида тарҳи аниқ, пухта, тўғри тўртбурчак шаклида. Унда бўйламасига бешта, энига учта хона жойлашган. Хоналар йирик гумбазли (баландлиги 5,6 метр) марказий зал атрофида уюшган. Ҳаммом доим иссиқ бўлиши учун ердан 3 метр пастда қурилгани ҳам эътиборга молик. Деворлар сув ўтказмайдиган қир қоришмаси билан сувалган. Ер ости каналлари ҳам қир қоришмасида пишиқ ғиштдан бунёд этилган. Ҳаммомда тагхонадан ёқилган олов туфайли қизитадиган иссиқ тош бўлган. Бел, суяк оғриғига дучор бўлган кишилар шарқона табобат усулида даволаниш учун шу иссиқ тош устига ётган ва шифо топган.
Кўриниб турибдики, бу тарихий иншоот ўз даврининг йирик меъморлари томонидан тайёрланган мукаммал тарҳ асосида, қурилиш соҳаси усталари томонидан катта маҳорат билан барпо қилинган. Энг муҳими, ҳаммом бизнинг давримизгача сақланиб қолган. Ва, афсуски, бизнинг давримиздан нарига ўтадиганга ўхшамаяпти. Замонавий қурилишлар ҳар томондан қисиб келгани етмагандай, қадимий ҳаммом қаровсиз, эътибордан чет жойга айланиб қолган.
Қарши туманидаги Хожа Шамсиддин Ҳалвоний мангу қўним топган манзилгоҳ ҳам хароб аҳволда. Бу шахс Ҳанафия таълимотининг минг йиллар бурун Мовароуннаҳр заминида кенг ёйилишида биринчилардан бўлиб хизмат қилган. Манбаларга кўра, у киши Сарахсий, Паздавий, Заранжий сингари машҳур олимларнинг устозидир. Али Паздавий машҳур фиқҳ олими Нажмиддин Умар Насафийга, у киши эса ислом фиқҳшунослиги намояндаси, “Ҳидоя” асари муаллифи Бурҳониддин Марғинонийга устозлик қилган. Бу ҳам Ҳалвоний илмий салоҳияти нечоғлик, юқори бўлганини тасдиқлайди. Эътиборлиси, бу ердаги мақбарада ўзининг тузилиш тарҳи бўйича ноёб бўлган қадимий қабр мавжуд. Бу қабр қурилишида ишлатилган маёликали, ўта ноёб сирланган қопламалар Самарқанднинг Шоҳизинреставрацияги Қусам ибн Аббос қабри қопламалари билан тенглаша олади.
Қарши туманидаги Муҳаммад ибн Ато ан-Насафий ас-Сокабадиёзий қабри, шунингдек, Кўчкак маҳалласидаги ХIII-XIV асрларда қурилган тўрт гумбазли тош масжидга ҳам эътибор қаратилса, мақсадга мувофиқ бўларди. Шуниси қизиқсубъектилмон масжидлари қурилиши қарийб ўн икки асрдан буён давом этаётган ва минглаб масжидлар қурилган бўлса-да, тўрт гумбазли масжидлар меъморчилиги фақатгина Қашқадарё, хусусан, Қарши воҳаси учун хосдир. Бу каби тўрт гумбазли масжидлар намуналари Қарши туманининг Каҳлак, Потрон қишлоқларида, Касби туманининг Қатағон, Пандирон қишлоқларида, Косон шаҳрида сақланиб қолган. Лекин Косондаги ХV-XVI асрларга оид Чоргумбаз масжиди Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейи арафасида негадир бузиб ташланиб, ўрнигрельефигаасжид қурилган. Ислом оламида ўхшаши йўқ, ўзига хос меъморий хусусиятларга эга бўлган бу масжидлар вилоятда зиёрат туризмини ривожлантириш учун бебаҳо манбалардир.
Касби туманидаги Султон Мирҳайдар мажмуасидан бир километр чамаси шимоли ғарбда, XVI асрда бунёд этилган Намозгоҳ сақланиб қолган. Бундай иншоотлар, одатда, аҳоли ҳайит намозларини ўқиши учун шаҳар ташқарисида бунёд этилган. Пештоқи ва бир қатор гумбазлари маҳорат билан бунёд этилган бу иншоот ҳам ҳозирда ташландиқ аҳволда. Атрофидаги кенг майдон янтоқзорга айланган.
Қарши туманидаги Потрон қишлоғида Етти туғ ота зиёратгоҳи мавжуд. Бу ерда шажара жиҳатидан Ҳазрати Алининг ўғиллари Ҳасан ва Ҳусайнга бориб туташиши айтиладиган авлиё Мирсаййид Фатҳуллоҳ ва унинг авлодлари дафн қилинган. Бугунги кунда ушбу манзи бир қадар обод, бироқ айрим таъмир ишларига муҳтож, қолаверса, туристик маршрутдан четда қолган.
Қарши шаҳрига бирор маҳаллий ёки хорижлик сайёҳ келса, уни дарҳол Шаҳрисабзга, Оқсарой мажмуасига олиб боришга интиламиз. Ваҳоланки, Қарши ва унинг атрофидаги ҳудудларда ҳам туристлар эътиборини ўзига тортадиган меъморий обидалар бисёр. Дейлик, Қарши туманидаги Абул Муин Насафий мажмуасига борадиган меҳмон йўл-йўлакай Етти туғ ота, Шамсиддин Ҳалвоний зиёратгоҳларида ҳам бўлса, таассуротлари бойиши аниқ.
Китоб туманидаги қадамжолардан бири – Соҳибқирон Амир Темурнинг пири Шоҳ Саид Неъматуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон (1330–1431) номи билан боғлиқ. Бу зиёратгоҳ туман марказидан 23 километр узоқликдаги Мўғул қишлоғида жойлашган. Саид Неъматуллоҳ ислом оламидаги забардаст зотлардан бўлиб, сўфийликнинг “Неъматуллоҳия” йўналиши асосчисидир. Бу таълимот Нақшбандия тариқати каби машҳурдир. Саид Неъматуллоҳ араб ва форс тилларида 400 дан ортиқ турли масалалар ёритилган ёзишмалар битган ва уларнинг 110 таси бизгача етиб келган. У киши Мўғул қишлоғида 6 йил яшаган. Айни пайтда Саид Неъматуллоҳ яшаган жой зиёратгоҳга айлантирилган бўлса-да, ҳанузгача туризм йўналишларидан четда қолиб келмоқда. Сабаби, йўл таъмирга муҳтож.
Яна бир бебаҳо ёдгорлик Миришкор туманидаги Гулистон қишлоғида жойлашган Паздавийлар зиёратгоҳидир. Унга олиб борувчи 7 километр йўл яроқсиз ҳолга келган ҳамда бу ҳолат саёҳатчилар ва зиёратчилар учун ноқулайликни юзага келтиряпти. Гулистон қишлоғи яқинида ўрта асрлар ёзма манбаларида, хусусан, Истаҳрий, Муқаддасий, ибн Ҳавқал асарларида тилга олинган Пазда шаҳри харобалари бўлган Кўҳна Фазли ёдгорлиги мавжуд. Манбаларда Пазда шаҳри Насаф шаҳриданобъектлара бўлгани тилга олинади. Шаҳар мўғуллар истилоси даврида буткул вайрон қилинган ва қайта тикланмаган. Шунинг учун бу шаҳарнинг археологик релефи, тарихий топографияси 1319-1320 йилдан то ҳозирга қадар бузилмасдан келган ва Кўҳна Фазли ёдгорлиги Мовароуннаҳрнинг ривожланган ўрта асрлар даври шаҳарларини археологик жиҳатдан ўрганиш ва археологик туризм учун эталон ёдгорлик бўла олади.
Мана шу шаҳарда амолга етиб, “Исломнинг фахри” деган шарафли номни олган, умрининг катта қисмини Самарқандда ўтказган улуғ аллома Паздавий (1010–1089) Ҳанафийя мазҳабининг йирик фиқҳшунос олими бўлиб, ислом ҳуқуқшунослиги бўйича ёзган асарлари қўлёзмалари Берлин, Лондон, Париж, Деҳли, Санкт-Петербург, Қоҳира, Тунис, Истанбул каби шаҳарларда сақланади. Шундай буюк аллома номи билан боғлиқ зиёратгоҳ биргина йўл таъмири туфайли эътибордан четда қолаётгани ачинарли ҳолат.
Маълумки, XIX аср иккинчи ярми ва XX аср бошларида Ғузор беклиги Бухоро амирлиги тасарруфидаги ривожланган маъмурий бирликлардан бўлган. Ғузор беклигининг асосий қўрғони Ғузордарё соҳилидаги тепаликда жойлашган. Бу ерда бекнинг яшаш жойи, бошқарув идораси ва бошқа зарур муассасалар бўлган. Ҳозир бу тепалик ва манбаиардан харобалар қолган, холос.
XIX аср иккинчи ярмида Ғузор беги Абдумалик тўра томонидан қўрғондан бироз қуйида ёзги чорбоғ ва унинг ёнида уй барпо этилган. Шу ерлик кексаларнинг айтишича, асосий қўрғондан ёзги чорбоғга олиб келадиган ерости йўли ҳам бўлган. Катта эҳтимол билан айтиш мумкинки, бу йўл ҳали ҳам бор. Фақат унинг кириш қисмларига тупроқ тўлиб ёпилиб қолган. Бекнинг уйи архитектура жиҳатидан муҳим тарихий қийматга эга. Лекин бино эътиборсиз, қаровсиз ҳолда.
Ғузор шаҳрининг Хўжагузар маҳалласи ҳудудидаги йўл бўйида гавжум савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган. Уларнинг қаторида ҳудуддаги тадбиркорлардан бири анча йилдан буён омборхона, дўкон сифатида фойдаланиб келаётган яна бир бино бор. Усти гумбаз шаклида ёпилган ушбу бино ва унинг ёнидаги минорани кўрган киши дарҳол бу икки бинонинг тарихий обида эканлигини англайди.
Манбаларда келтирилишича, Бухоро амири Шоҳмурод Ғузор беклигида масжид ва мадраса қурдирган. Тахминларга кўра, амир қурдирган масжид худди шу ҳудудда бўлган ва мазкур обихона (таҳорат олинадиган жой) ва азон минораси ҳам унинг ёнида барпо этилган. Мустақилликдан сўнг ҳар икки обида давлат муҳофазасига олинган. Бироқ бу уларни талафотларсиз сақлаш, келажак авлодларгача етказиб бериш кафолатини бермайди. Чунки ҳар икки обида таъмирга, қаровга, назоратга муҳтож. Обихонадан савдо дўкони сифатманбаидаланилганини қандай изоҳласа бўлади? Тарихий минорани ҳам қўшни хонадонларнинг қурилишлари ҳар томондан қуршаб олмоқда.
Обихона ва минорадан ўтиб, бироз жанубда икки қаватли АвғонбогHbusдрасаси жойлашган. Бу бино Ғузор беклигининг сўнгги йилларида, аниқроғи, 1913 йилда барпо этилган. Мадрасанинг биринчи қават саҳни атрофида тўртбурчак шаклда 24 та ҳужра жойлашган, иккинчи қаватга чиқиш учун зинапоялар бор. Иккинчи қаватда 7 та ҳужра жойлашган. Ҳар бир ҳужра тепасида алоҳида анъанавий паст гумбазлар бор.
Авғонбоғ мадрасаси ҳам давлат муҳофазасига олинган. Ҳукуматнинг 2013-йил 1-ноябрдаги тегишли қарорига асосан (айни пайтда кучини йўқотган) мазкур мадрасани ҳам реставратсия қилиш режалаштирилган. Бунинг учун турли манбалар ҳисобидан 100 минг доллар эквивалентида маблағ сарфлаш кўзда тутилган эди. Бироқ бу ишлар амалга ошмаган, натижада кўп йиллар давомида ушбу обида ҳам чиқиндихонага айланиб қолган. Кейинчалик ушбу мадрасага тадбиркорлик субекти вақтинча эгалик қилиб, келин-куёвлар айланадиган ва суратга тушадиган жойга айлантирилган.
Ғузор туманининг Чўғуртма маҳалласидаги Хўжа Абулайс жоме масжиди ва бошқа тарихий манзилгоҳлар ҳам чуқур ўрганилиши ва реконструктсия қилиниши зарур. Бу ерда араблар кириб келган даврларда қад ростлаган масжид ҳамда ундан аввалги даврларда мавжуд бўлган зардуштийлик ибодатхоналари ўрни борлиги эътиборга молик.
саининг қадимги меъморчилигида сардобалар алоҳида ўрин тутган. Географик жойлашуви, табиати ва релефига кўра қор-ёмғирдан, анҳор-ариқ ва ерости сувларидан тўлдирилган сардобалар тарихи IX-X асрларга бориб тақалади. Тарихий маълумотларга кўра, Мовароуннаҳрда 44 та сардоба мавжуд бўлса, уларнинг 29 таси Қарши чўлида жойлашган. Аммо бугунги кунда Қарши сардобаси сайёҳларга намойиш этиладиган эмас, гўё яшириб қўйилган манзилдай, “борми-бор” қабилида турибди. Муборак, Касби туманларидаги кўҳна сардобалар эса емирилиб, йўқлик сари юз тутмоқда. Уларни қайта таъмирлаш, атрофини ободонлаштириш, сайёҳлик йўналишлари билан боғлиқ лойиҳаларга киритиш даркор.
Нишон туманида ҳам тарихи узоқ асрларга бориб туташадиган ёдгорликлар талайгина. Жумладан, Отқудуқ қишлоғида жойлашган, XIV асрга оид Найман ота мақбараси билан боғлиқ далиллар аҳамиятли. Бу ерда жунайдия тариқати асосчиси, 910-йилда вафот этган Жунайд Бағдодий қабртоши мавжудлиги қизиқ. Тарихдан маълумки, мутасаввуф аллома Бағдодда яшаган ва ўша ерда дафн қилинган. Жунайд Бағдодийни Алишер Навоий, Шайх Шиблий юксак эътироф этишган. Амир Темур Қарши шаҳрига Абу Убайда ибн Жарроҳ хокини келтиргани каби Жунайд Бағдодий хокини ҳам келтирган бўлиши мумкин, деган тахминлар бор Нима бўлганда ҳам, аллома билан боғлиқ жой зиёратгоҳга айлантирилса, сайёҳлар оқими кўпайиши, шубҳасиз.
“Қашқадарё сўфийлик мактаби асосчиси” дея таъриф бериладиган Абу Туроб Нахшабий (806–887) абадий қўним топган манзил ҳам Нишон туманида бўлиши мумкин. Манбаларда аллома Басрада афот этгани айтилади, бироқ Нишон туманида унинг исми келтирилган қабртош топилган. Демак, бу борада ҳам ўрганишлар олиб бориш фойдадан холи бўлмайди.
Деҳқонобод туманидаги қработ маҳалласида муҳим стратегик макон вазифасини бажарган кўҳна қалъа харобалари сақланиб қолган. Мазкур харобалар бундан 2300 йил аввал юртимизга бостириб кирган Александр Македонский номи билан боғлиқ, деб ҳисобланади. Айтишларича, Марказий Осиёга юриш қилган Македонский Деҳқонободда қишлаган бўлиши мумкин, шунинг учун ўзи ва аскарлари учун грек услубидаги қалъа барпо эттирган. Аслида, бу асоссиз ривоят эмас. Чунки Сурхондарё вилоятида Македон канали бор, Афг онисто билан чегарада эса Александр Македонский қурдирган қалъа харобалари сақланиб қолган. Демак, Деҳқонободда юнон-македон қўшинлари бўлгани эҳтимолдан узоқ эмас. Бугунги кунда ушбу қалъа чўккан ва маълум қисмигина ер устида қолган. Македонский қалъаси дея тахмин қилинаётган маскан тўлиқ ўрганилмаган. Аммо бу ер Ўзбекистоннинг қадим маданият бешикларидан бўлгани а шубҳа йўқ.
Юқорида номлари келтирилган обектлар тушунарли, уларнинг барпо этилганига узоқ давр ўтган, аммо яқин йилларда қад ростлаган ёдгорликлар ҳам кишини ўйлантиради. Бугунги кунда Қарши шаҳрида 6 та монументал санъат ёдгорлиги давлат рўйхатига олинган. Уларнинг 4 таси мустақиллик даврида барпо этилган бўлса, Кат маҳалласидаги Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиларига ўрнатилган ёдгорлик ҳамда Хўжахиёл маҳалласида жойлашган “Шуҳрат қўрғони” 1980 йилларда қад ростлаган.
Айтиш жоиз, ушбу монументал ёдгорликлар ичида “Шуҳрат қўрғони” майдон жиҳатидан ҳам, туристик салоҳияти жиҳатидан ҳам энг йирикларидан ҳисобланади. Атрофи ободонлаштирилган бўлса-да, қўрғон ва унга туташ хоналар бўм-бўш турибди. Бу ерда Иккинчи Жаҳон уруши ва фронторти билан боғлиқ кўргазмалар, музей фаолиятини йўлга қўйиш, турли тадбирлар ўтказиш мумкин. Ён-атрофда давом этаётган қурилишлар шиддати ушбу қўрғонни яқин йиллар ичида йўқотиб юбориши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Юқорида келтирилган бир нечта ёдгорликларнинг ўзиёқ воҳа тарихи нақ дар уз қ асрларга туташи, бу ерда не-не буюк зотлар мангу ором олаётганидан дарак беради. Бу ёдгорликларни белгиланган талаблар асосида сақлаш, таъмирлаш ким учундир ортиқча муасъездидаажат манбайи сифатида кўриниши мумкин. Аммо уларнинг тарихий қийматини билганлар учун бу катта бойлик.
Ҳудудларда масъуллар гоҳ у гоҳ бу обидани таъмир аш бўйича йиллик дастурларга киритиш билан овора. Аммо дастурга киритилгани билан амалий иш қилинмаса, бари бекор. Миллий маданиятимиз, халқимизнинг қадимий тарихидан сўзлайдиган ноёб ёдгорликларни асраш, ўрганиш, тадқиқ этиш ва авлодларга етказиш каби масалалар устувор аҳамият касб этаётган бугунги кунда тарихий обидалар бу қадар ўз ҳолига ташлаб қўйилмаслиги керак. Шунга кўра, маҳаллий ҳокимликлар бошчилигида тарихий ёдгорликлар қайта ўрганилиб, бугунги аҳволига қараб тегишли чора-тадбирлар белгиланиши зарур.
Вилоят маданий мерос бошқармасида воҳадаги барча тарихий ёдгорликлар, қўрғон-у қасрлар, мадраса-ю масжидлардан тортиб, ҳали ўрганилмаган тепаликларгача бўлган умумий маълумотлар базаси бор. Аммо айнан тарихий ёдгорликлар, уларнинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида маълумот берувчи сайт ёки ижтимоий тармоқ а бирор канал йўқ. Бирор тарихий иншоот бузилиб ёки йўқ бўлиб кетаётган бўлса, сентябрьа кимга мурожаат қилиш керак – бу бўйича ҳам саволлар етарли.
Тарихий ёдгорликларни тадқиқ этиш, таъмирлаш, бу ерда зарур шарт-шароитларни яратиш орқали кўҳна манзилгоҳларнинг асл қиёфасини яратиш ва сайёҳлар оқимини ҳосил қилиш мумкин. Бу эса, ҳудудга ҳар йили минглаб сайёҳлар ташрифи, даромад манбайи деганиди. Фақат бунинг учун астойдил ҳаракат қилиш талаб этилади.
Бекзод САЙФИEВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими бош мутахассиси
“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
830
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
858



