02.10.2025 | 16:05
325
УСТОЗИМНИ ҚУТЛАГАНИ БОРАМАН
Иншо ёзишни ўқувчи-талабалар ҳар хил қабул қилади. Кимдир энсасини қотиради, кимдир “мендан кетгунча…” қабилида топширади. Ўзининг ақлини кўрсатиш учун ҳафсала билан ёзадиганлар ҳам йўқ эмас. Ана шу иншо ёзилган уч-тўрт варақ ҳаётимни мутлақо ўзгартириб юборган.

…Мактабни тугатиб, институтга киролмадим. Хаёлимда четга кетиш фикри айланарди. Истанбулда таниш акалар ишлаётгани учун мўлжални Туркияга қараб олдим. Бегона юртда қийналиб қолмай деб, турк тили дарсларига қатнай бошладим.
Бир куни Дилафрўз опа “Бўш вақтимни қандай ўтказаман?” мавзусида иншо ёздирди. Гапга уста эмасман, борини – онам қўли ширин ошпазлигини, менга ҳам ҳар хил овқатлар тайёрлашни ўргатганини ёздим. Кейинги дарс охирида устозим ёнига чақириб, Тошкентдаги турк ресторанларидан бири туркчани биладиган йигитларни ишга олаётганини айтди. Раҳбари билан гаплашиб, ижобий характеристика берди. Бордим.
Аввалига официантлик қилиб юрдим, бир-икки марта таомлар ҳақида фикр билдирганимни эшитган бош ошпаз мени ҳам синаб кўрди. Пиширган овқатимдан қониқди шекилли, секин-аста ўчоқ бошига яқинлаштира бошлади. Орада койигандай бўлиб хатоларимни тузатиб турди. Хуллас, икки йилда бинойидек ошпазга айландим. Орада рестораннинг Питерда ҳам филиали очиладиган бўлиб, мени ҳам олиб кетишди. Шу ерда ўқидим. Беш йилдан кейин Тошкентдаги ресторан директори Анқарадаги янги ишига мени масъул қилиб тайинлади. Кейин у кишининг дуоси билан ўз ошхона бизнесимни бошладим. Шукур, ҳозир ишлар яхши кетяпти, фаолиятимни кенгайтиряпман.
Ўтган йилларда турк тили устозимнинг рақамларини йўқотиб қўйдим. Иш жойи ўзгариб кетибди. Яқинда топдим манзилини.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистонга бориб, Дилафрўз опани табриклаб келмоқчиман. Агар у киши тил ўргатмаганида, иншомни шунчаки ўқиб ўтиб кетганда, ҳаётим қандай бўларди, билмадим.
Келдиёр МУРОДОВ
Facebook
“Жадид” газетасининг 2025 йил 26 сентябрдаги 39-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



