26.11.2025 | 14:31
246
“ЖИГИ-ЖИГИ” НИМА ДЕГАНИ?
Эшқобил ШУКУР

Болалигимда хотинларнинг эчки боласини эркалаб “жиги-жиги” деб чақирганини кўп эшитганман. Бундан сал илгарироқ халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам “жиги-жиги” деган қўшиқ айтиб чиқди. Ҳазрат Лутфий ғазали билан айтиладиган бу қўшиқда шундай қуйма мисралар бор:
Фурқатинг ўлтурур мени тутма раво, жиги-жиги,
Кўнглум олиб ёшунмағил, баҳри Худо, жиги-жиги.
Қуш тили андалибидек Лутфийи хаста ёлборур,
Гул киби чеҳрадин они тутма жудо, жиги-жиги.
Хўш, Лутфийдек буюк шоир ғазалга олиб кирган жиги-жиги сўзи асли қандай маънони англатган?
“Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” китобида бу сўзга шундай изоҳ берилган: “Жиги-жиги – эркалаш ҳайқириғи. Болаларнинг қулоғини чўзиб ўйнаб, жиги-жиги деб эркалаш, жиги-жиги қилиш. Достонларда ёрнинг қаҳрамонга ноз-у карашмасини ифодаловчи, ҳар банднинг охирги мисраси таркибида келувчи қийқириқ, ундов сўз”.
“Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да жиги-жиги ундов сўзи эчкиларни чақиришда қўлланади дейилган ва бу сўзнинг яна бир изоҳи жикжик сўзига ҳавола этилган. Жикжик сўзи “чумчуқсимонлар туркумининг сариқ мойқутлар уруғига мансуб қушча” деб изоҳланган.
Лутфийда ишлатилган бу сўз негадир Навоийда учрамайди.
Хуллас, жуда халқона, ўйноқи жиги-жиги сўзи чорлаш, чақириш, эркалаш маъноларида кўриниш беради.
“Жадид” газетасининг 2025 йил 21 ноябрдаги 47-сони
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



