Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


12.12.2025 | 16:54

img272

БУЮКЛИК ОДДИЙЛИКДАДИР

Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, филология фанлари доктори, профессор Наим Каримов умри давомида Ватан мустақиллиги учун курашган жадид намояндаларининг машаққатга тўла ҳаёти ва серқирра ижоди ҳақида қатор илмий-адабий тадқиқотлар яратди.

Олим “Китоб дунёси” газетасида 2015 йил 25 ноябрда чоп этилган “Отам, болалик ва илк мақола…” номли хотирасида: “Шеъриятга меҳрим кўпроқ бўлгани учун яхши кўрган шеърларимни бир ўқишда ёдлаб олиб, уйда ҳеч ким бўлмаган пайтда бор овоз билан ўқиб, роҳат қилардим”, деб ёзади. Адабиётга муҳаббати кейинчалик уни Чўлпон, Ҳамза, Усмон Носир, Элбек, Боту, Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон, Зулфия, Миртемир, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов сингари йирик шоирлар ижодини чуқур ўрганиш ва тадқиқ этишга ундади.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида адабиётшунос олимнинг илмий фаолияти юксак поғоналарга кўта­рилди. У бу даврда XX аср ўзбек адабиётининг ҳали қўл урилмаган жиҳатларига эътибор қаратиб, салмоқли илмий-адабий тадқиқотлар яратишга эришди. “XX аср ўзбек адабиёти­нинг тараққиёт тенденциялари ва миллий истиқлол мафкураси” мавзусида доктор­лик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Турли йилларда “Маърифат­пар­вар­лар жамияти”, “Мустамлака­чи­лик даври қурбонлари хотирасини абадий­лаш­тириш” бўйича жамоатчи­лик комис­сияси, “Шаҳидлар хотираси” хайрия жамғармаси раёсатига раислик қилди, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейини бошқарди.

Фидойи олимнинг қатағон қурбонлари хотирасини абадийлаштириш мақсадида олиб борган муҳим хизматларидан бири “Қатағон қурбонлари хотираси” давлат музейига асос солишдаги ҳиссасидир. У экспонатларни бойитиш, қатағон қурбонларининг ҳаёти ва фаолиятига оид манбаларни йиғишга самарали улуш қўшди.

Наим Каримов бадиий таржима соҳасида ҳам баракали ижод қилиб, хусусан, арман шоирлари Шушаник Кургиняннинг “Қандилларни ўчиринг”, Аветик Исаакяннинг “Хастаман, азизам”, беларус шоири Якуб Коласнинг “Талаш бобо”, тожик шоири Абдусалом Деҳотийнинг “Ферузахон ухлайди” асарларини ўзбек тилига маҳорат билан ўгирди.

Олимнинг йирик тадқиқотларидан бири – “XX аср адабиёти манзаралари” номли биринчи китобида жадид адабиётининг етук вакиллари, уларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил илмий маълумотлар берилган. Олим мазкур китобга тартиб беришда умри давомида олиб борган изланишларидан келиб чиқиб, мавзунинг тадқиқотчиларга кам маълум бўлган жиҳатларини ёритишга, шу билан бирга, ҳар бир ёзувчининг ҳаёти ва ижодига назар ташлаш орқали XX асрдек мураккаб давр манзарасининг энг муҳим сиёсий-ижтимоий, маданий ва маърифий лавҳаларини ёритиб беришга муваффақ бўлган.

Муаллиф тадқиқот жараёнида шоир-ёзувчиларнинг турк адабиёти намуна­ларидан таъсирланган жиҳат­лари, адабий алоқалари ҳақида ҳам маълумот бериб ўтади. Хусусан, Фитрат ижодининг шаклланишида Туркия сафарининг таъсирини шундай ёза­ди: “1909 йилда Бухорода ташкил этилган “Тарбияйи атфол” жамиятининг ёрдами билан бир неча бухоролик ёшлар билан бирга Туркияга бориб, Истанбулдаги дорулмуаллиминда ўқиди. Айрим маълумотларга қараганда, шу даврда ҳатто унинг ўзи ҳам Истанбулдаги ўқув юртлардан бирида дарс берган. Фитрат айни пайтда “Бухоро тамими (умумий) маориф жамияти”ни ташкил этиб, Туркияга ўқишга келган ватандошларининг шу жамият атрофида уюшиши ва таҳсил кўришига раҳбарлик қилди. Энг муҳими, сафар таассуротлари ва ёш усмонлилар ҳаракати таъсирида Фитрат дунёқарашида кескин ўзгариш юз берди”.

Академикнинг Ойбек ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий-адабий изланишлари ҳам диққатни тортади. Ойбек хасталик туфайли ётиб қолганда ҳам ижоддан тўхтамаганини, адиб учун истеъдод баробарида ирода ҳам нақадар зарур эканини ибрат маъносида таъкидлайди.

Ойбек сатрларида акс этган кучли изтироб ва қалб туғёнлари, келажакка бўлган умид ва ишонч олимга ҳам битмас-туганмас илҳом бағишлайди. “Илҳом чашмасининг ажиб мавжлари (Ойбек ижодхонасига бир назар)”, “Ойбек гулшанида қолган ғунчалар (Ойбекнинг тугалланмаган асарлари тўғрисида)”, “Ойбек (Машҳур ўзбек адибининг ҳаёти ва ижодидан лавҳалар)”, “Ойбек ва Зарифа” сингари йирик тадқиқотлар шулар жумласидан.

Заҳматкаш олим Маҳмудхўжа Беҳбудий, Хислат, Мискин, Тавалло, Ҳожи Муин, Ғулом Зафарий, Абдулла Қодирий сингари ўзбек жадид адабиётининг дарғалари ҳамда ўша даврлардаги адабий ҳаракатлар, уларнинг мақсад ва вазифалари ҳақида ҳам жиддий изланишлар олиб борди. Бу изланишлар унинг “Чўлпон”, “Мақсуд Шайхзода”, “Ҳамид Олимжон”, “Усмон Носир” сингари маърифий романларида ҳам акс этиб турибди.

Атоқли олим Озод Шарафиддиновнинг: “Ҳой, яхшилар, теварак-атрофингизга қаранг – оддийлик қиёфасида юрган улуғларга бефарқ бўлманг! Уларнинг қўлини олиб, суҳбатидан баҳраманд бўлинг!” деган гаплари бор. Биз учун Наим Каримов шундай – оддий қиёфада юрган буюк инсон эди. Устозимизнинг ўз касбига мисл­сиз садоқати, фидойилиги ҳаммамиз, айниқса, ёшларимиз учун ўрнак бўлиши зарур.

Пошшажон КЕНЖАЕВА,
Тошкент давлат шарқшунослик университети профессори, филология фанлари доктори

“Жадид” газетасининг 2025 йил 12 декабрдаги 50-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img857