Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


15.08.2025 | 15:19

img273

ҚЎШ ТАШЛАГАН ЧЎПОНМИ Ё МЕҲМОН?

Агар фаҳми калтароқ меҳмон мезбонникида беш-олти кун қолиб кетса, унга нисбатан халқ “бу меҳмон фалончининг уйига беш кундан бери қўш ташлаган” деган гапни қўллайди.

Хўш, қўш ташлади ибораси нимани англатади-ю, қўш сўзи қандай маънога эга?

Биз қўш сўзини икки хил маънода, “жуфт, қўша” ва “қўшиш” маъноларида тушунамиз. Масалан: Эр-у хотин қўш ҳўкиз ёки Қўшгани билан қўша қарисин.

Лекин бу ерда қўш сўзи бошқа мазмунда келади. “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” китобининг 2-томида қўш сўзига шундай изоҳ берилган: “Сафар ёки жанг пайтида вақтинчалик қўниб дам олинадиган жой”. Демак, бир жойда қўшиннинг қўш ташлаши қўш сўзи билан ифодаланган.

Шунингдек, чўпонлар яшайдиган уч оёқли капа ёки чўпдекорацияаси ҳам қўш сўзида маъноланган. Бунга чўпонларнинг доим яйловдан яйловга, қишловдан ёзловга кўчиб юриши сабаб бўлган. Қайда ўт мўл бўлса,  чўпонлар ўша ерга қўш ташлаб, сурувларини тўйдириб олгач, яна бошқа адирларга кўчиб кетаверишган.

Эшқобил ШУКУР

“Жадид” газетасининг 2025 йил 8 августдаги 32-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img826

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855