15.12.2025 | 15:00
2251
ЧИВИНМИ Ё ПАШША?
Ўзбек халқини, турфа бўлинишлардан ташқари, яна икки катта гуруҳга бўлиш мумкин: бири чивин деб атайдиган ҳашаротни иккинчиси пашша дейди ва пашшани чивин. Тўғрироғи, бир ҳашаротни Ўзбекистоннинг ярми – пашша, иккинчи ярми – чивин дейди ва аксинча.

Маълумки, Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийсидаги баъзи шеваларда “чивин” деганда – кичкина, қон сўрадиган ҳашарот, русча айтганда, “комар”; “пашша” деганда – қора, каттароқ ҳашарот, русча айтганда, “муха” тушунилади, бошқа ҳудудларда эса бунинг тескариси: “чивин” – бу “муха”, “пашша” – “комар” (Икки гуруҳдан бирига устунлик бермаслик мақсадида русча сўзлар ҳам ишлатилгани учун узр сўраймиз).
“Чивин” сўзининг энг қадимги кўринишлари: “чигун”, “чибун”, “чибин” шаклларида бўлиб, Х–XI аср обидалари: “Олтин Ёруқ” ёдгорлиги, Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асари орқали бизгача етиб келган. Иккала манбада ҳам бу ном ҳозирги адабий тилдаги чивин (комар) маъносида эмас, балки вилоятлардаги сўзлашув тилига оид деб қараладиган “чивин” (муха) маъносида ишлатилган (“Чибун болди душман яғанқа бедуг” – “Чивин филга катта душман бўлди”. “Қутадғу билиг”).
Буни қарангки, кейинчалик XIV асрда Хоразмда яшаган адиб ва шоирлар ҳам “чибин” (чибин) деб ҳозир вилоятларда “чивин”(“муха”) дейиладиган қора ҳашаротни аташган экан. Бунга атоқли олим Эргаш Фозилов ўзининг “Староузбекский язык. Хорезмийские памятники XIV века” китобида қатор мисоллар келтиради. Ўша даврда Хоразмда яшаган шоир Қутбнинг “Хисрав ва Ширин” достонида бу сўз шундай қўлланган: “Чибинсиз болса sá bal”– маъноси: “Бол чивинсиз (без мух) бўлса, софроқ бўлади”.
Навоий бобомиз ҳам “чибин” деганда ҳозирги адабий тилимиздаги чивинни эмас, балки олис ўтмишда аждодларимиз бу ном билан қайси ҳашаротни аташган бўлса, худди ўшани тушунган. Хусусан, “Садди Искандарий” достонида Навоий айланувчи фалак, яъни осмонни тегирмон уйига, Зуҳал (Сатурн) сайёрасини ўша уйдаги қора чивинга ўхшатади:
Қаро юз била чархи гардуннишин,
Нечукким, харос уйи ичра чибин.
Илми нужумда илгари Зуҳал – ёмонлик, наҳс келтирувчи, қора сайёра, деб ҳисобланган.
Шунингдек, Навоий қора эмас, кўк рангли чивинни “олтунлуғ чибин” деб атайди.
Шу ўринда бу ҳашарот (муха) қардош тилларда қандай аталишига эътибор берсак: қозоқча: шибин; туркманча: ҫйбйн; уйғурча: чивин; қирғизча: чимин; татарча: чебен; бошқирдча: себен. Яъни, аксарият туркий халқлар “чивин” деб атайдиган ҳашарот фақат ўзбек адабий тилида “пашша”га айланиб қолган.
“Пашша” эса форс тилидан ўзлашган бўлиб, Шавкат Раҳматуллаев ўзининг “Ўзбек тилининг этимологик луғати” III томида унга шундай изоҳ беради: “Пашша форсча, тожикча луғатларда: “қўш парда қанотли, узун мўйловли, танаси ингичка, қон сўрувчи майда ҳашарот (чивин)” маъносини англатиши айтилган. Алқисса, нарсани ўз номи билан атаб, “чивин”ни аждодларимиз, қардошларимиз ўтмишда ва бугун қайси ҳашаротга нисбатан қўллаган ва қўллаётган бўлса, шундай қўлласак, пашшани ҳам аслияти маъносига мосласак, тилимиз бир қусурдан қутулган бўлур эди.
Абдувоҳид ҲАЙИТ
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



