Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 11°C

TAVSIYA QILAMIZ


03.09.2025 | 15:40

img250

ЭЛ-ЮРТ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА БИРДАММИЗ!

Серикбай УСЕНОВ,
Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази раиси:

– Муҳтарам Президентимиз Халқлар дўстлиги куни муносабати билан йўллаган байрам табригида “Дунёнинг турли минтақаларида миллий ва диний асосда турли низолар давом этаётган ҳозирги ўта таҳликали шароитда ягона Ўзбекистон ғояси асосида энг катта бойлигимиз – юртимиздаги осойишталик ва барқарорлик, ўзаро ҳурмат ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, билим-маърифат, касб-ҳунарлар эгаси этиб тарбиялаш, инклюзивлик тамойилларини чуқурлаштириш борасидаги ишларимизни келгусида ҳам изчил давом эттирамиз”, дея таъкидлаган эди.

Дарҳақиқат, Янги Ўзбекистонимизда миллати, дини, эътиқодидан қатъи назар барча юртдошларимиз учун яшаш, таълим олиш, меҳнат қилиш, давлат ва жамоат ҳаётида фаол иштирок этиш учун тенг шароит яратилган. Мана шу жаннатмонанд юрт фарзандларининг бири сифатида қозоқ миллати вакиллари ҳам тинч-тотув, дўстлик ва биродарликда фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Давлатимиз раҳбари бошчилигида ўзаро ҳамжиҳатлик, дўстлик муҳитини мустаҳкамлаш, узоқ-яқин давлатлар билан Ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлидадиссертацияётган алоқаларга биз  ам баҳоли қудрат ҳисса қўша олсак бундан чексиз бахт ҳиссини туямиз.

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшаси обод масканга айланмоқда. Ҳали Ватанимиз бундан-да ривожланиб, юксак натижаларга эришади. Биз жипс бўлиб ҳаракат қилсак, олий мақсадимизга адиссертациясини

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча бовурдошларимни байрам билан табриклайман!

Мобил МАМЕДОВ,
Ўзбекистон озарбайжон миллий маданий маркази раиси:

– Ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасидаги дўстлик, қардошлик риштасининг тарихий илдизлари минг йилликларга бориб тақалади. Тил, маданият, анъаналар ўртасидаги яқинлик бугунги ҳамкорлигимизнинг мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

Икки дўст давлатнинг Президентлари томонидан олиб борилаётган сиёсат ижти оий-сиёсий, маданий, адабий муносабатни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлмоқда.

Икки халқ ўртасидаги дўстлик ҳақида гапирар эканмиз, Навоий ва Фузулийнинг маънавий устоз-шогирдлик риштасини, Абу Али ибн Сино таълимини олиб йирик олим бўлиб етишган Баҳманёр Озарбайжонийнинг шуҳратини, XX аср бошидаги жадидлар ташаббуси билан йўлга қўйилган таълим ва санъат соҳасидаги ҳамкорликни эсламай бўлмайди. Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг қуйидаги сатрлари ҳам бежиз ёзилмаган:

Ўзбекман, англамай қаёққа бордим,
Шу инжа озарий тилни, забонни.
Дўстлик бу – муҳаббат янглиғ фараҳким,
Билгай у на ҳадни ва на довонни.
Вурғуннинг шеъри деб жон чекса ўзбек,
Озар ҳам аярми Ғафурдан жонни…

Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги билан барча қардошларимизни муборакбод этаман! Икки елкадош халқ ҳамкорлиги абадий бўлсин!

Гуландом СУБҲАНОВА,
Ўзбекистон тожик миллий маданий маркази раиси:

– Мамлакат мустақиллиги бу шунчаки байрам эмас, бу муқаддас издиҳомдир. Ҳар йили юртимизда турли тадбирлар ва байрамлар ўтказилади. Лекин Ватанимиз Мустақиллиги куни алоҳида ғурур ва шараф билан нишонланади.

Сабаби, Ўзбекистонда бугун турли миллат вакиллари тинч-тотув, осойишта ва фаровон ҳаёт кечиришмоқда. Уларнинг давлат ва жамоат ишларида фаоллиги, Ватан тақдирига бефарқ эмаслиги барчамизга ғурур бағишлайди.

Ўзбек-тожик халқлари азалдан бир дарёдан сув ичиб, қадрият ва анъаналари муштарак бўлган эл ҳисобланади.

Сўнгги йилларда минтақамиздаги давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар янги босқичга кўтарилиб, дунё сиёсатида “Марказий Осиё руҳи” деган ибора пайдо бўлди. Шу йил март ойида Ўзбекистон – Қирғизистон – Тожикистон чегаралари ўзаро туташган нуқтада “Дўстлик” стелласи ўрнатилгани яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганидан яна бир ёрқин далолатдир. Ахир, “икки тилда сўзлашувчи бир халқ” деган таърифлар бекорга айтилмаган ва бу ҳаётда ўз исботини топмоқда. Бунинг қадрига етишимиз, Ватанимиз равнақига ўз хиссамизни қўшишимиз зарур ва шарт!

Гулдона АВЕЗДУРДИEВА,
Ўзбекистон туркман миллий маданий маркази раҳбари:

– Барчамизга маълумки, миллатларнинг урф-одатлари, анъана ва қадриятлари, тиллари бир-биридан фарқланади. Лекин Ўзбекистонда яшаб келаётган биз – турли миллат ва элат вакилл рининг мақсади бир – тинч, осойишта, хотиржам, ўзаро тотув, аҳил бўлиб яшаш.

Республика туркман маданий маркази ҳамда 200 мингдан ортиқ туркман миллатига мансуб фуқаро шу табаррук диёр тараққиёти йўлида меҳнат қилиб, тинчлик ва хотиржамликда истиқомат қилиб келмоқда.

Ўзбек-туркман халқлари азалдан дўст-у биродар бўлиб яшашган. Қиз олиб-қиз беришган, қон ришталари боғланган. Бу ришталар бугун икки дўст давлат раҳбарларининг оқилона сиёсати туфайли янада мустаҳкам бўлиб бораётир.

Қайсики давлатда миллатлараро муносабатлар мустаҳкам экан, у юрт, албатта, равнақ топгусидир. Яқинлашиб келаётган муқаддас байрам – Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги барчамизга қутли бўлсин! Бирдамлик ва ҳамқадамлик барқарор бўлғай!

Зарнигор ИБРОҲИМОВА ёзиб олди.

“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img827

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img820

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855