Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


01.01.2026 | 11:11

img377

ХУШХАБАР!

Ҳо-о-о-й-й, яхшила-а-а-р-р-р!
Эшитмадим демангла-а-р-р!
Қулоқ солинглар, қулоқ!
Замин-у Самони хушхабар тутди!
Хушхаба-а-р-р!!!
Инсонлиги ёдига тушди
Одамзоднинг,
ёдига-а-а-а!..

Йилнинг биринчи кунидан, илк соати, илк дақиқаларидан бошлаб бутун ер юзидаги барча катта-кичик низолар, қирғинлар, урушлар батамом тўхтади. Умумбашарият бир ёқадан бош чиқариб, ялпи АҲДЛАШУВ, ДЎСТЛАШУВ, БИРОДАРЛАШУВ битимига имзо чекди! Замонамиз алломалари, уламо-ю донишмандлари, мутараққий ва қудратли давлат раҳбарлари, энг закий, энг доно зиёлилари инсон табиатидаги э-энг ардоқли, энг қудратли, энг боқий туйғу бўлмиш МЕҲР-МУҲАББАТ, МЕҲР-ОҚИБАТ туйғусига қулоқ тутган ҳолда йил охирига қадар том маънодаги ИНСОНПАРВАРЛИК ғоясини илгари сурдилар. Кўҳна тарих кўрмаган шоён ВОҚЕА юз бермоқда!

Гина-кудуратлар унутилади, қасд олишларга чек қўйилади, кўзлардан, сўзлардан меҳр ёғади, эъзоз ёғади, раҳм-шафқат ёғади! Бутун йил мобайнида куррайи заминимизда: бирорта инсоннинг дили вайрон бўлмайди; қонлар тўкилмайди; уй-жойлар тўзонга айланмайди. кўзлардан қувонч-шодиёна аримайди; бадавлат ночорга қайишади; тўқ очнинг ҳолидан хабар олади; нафақат бир мамлакат, давлат ҳудудида, балки бутун дунё миқёсида адолат, раҳм-шафқат мусиқаси жаранглайди.

Олам эркин нафас олади, табиат неки тирик жон бор – ҳамма-ҳаммасига Она оғушига, Она қучоғига айланади. Сувлар шарқираб оқади, шабада дилга ором бағишлайди, Қуёш ҳарорати, тун-кун таровати яшашга, яшашга ва янада эмин-эркин яшамоққа ундайди.

Ёмғир-қор эмас, ризқ-рўз, барака ёғади. Далаларимиз мўл-кўл ҳосил беради. Оилалар фаровон, хонадонлар қувончга тўлиб-тошади. Кексаларимиз иззатда, ёшларимиз меҳнатда бўлишади. Беморлар соғаяди, касал хоналар ҳувиллаб қолади. Фарзандлар чеҳрасидан шодон кулги аримайди. Жиноятга қўл бормайди. Она табиат, Ер-у Осмон эркин нафас олади. На ҳавода, на қалбларда ғубор қолади. БИР ЙИЛ! БИР ЙИЛ! БИР ЙИЛ! Инсон иродаси, инсон заковоти, инсон онг-у тафаккури бир йил чинакам ИНСОНдек яшашга қурби етади! Йил мобайнида башарият ўзини ўзи даволайди, хаста кўнгли, хаста руҳи, хаста нафси измидан чиқади – инсонлашади. “ИНСОН ЎЗИНГ!” дея бонг урган ЎЗБЕК шоири нинг огоҳлик қўнғироғига қулоқ осади! Собит-у сайёрада Инсон ўзинг, инсон ўзинг! Жондек азиз заминдошлар! Ҳамнафаслар! Қучоқ очиб қарши олайлик, улкан орзулар йилини!

Хуршид ДЎСТМУҲАММАД,
адиб

“Жадид” газетасининг 2025 йил 1 январдаги 1-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img858