Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


23.10.2025 | 15:28

img232

КЎНГИЛНИ РОМ АЙЛАБ

(Кутилмаганда Саттор Суробдан долзарб мавзу – тўй машмашаси ҳақида ғазалнамо SMS кепқолди. Телефон совумасдан Сиз, азиз ўқувчиларга узатяпмиз. Камоли эҳтиром ила Мулла Хунобингиз)

Тўртелиш*да тўртта улпат эллик-эллик гиром айлаб,
Тўйхонага кириб бордик мардонавор хиром айлаб.

Дастурхонни ранги ўчди зумда, лаганлар анграйиб,
Закускани бунда қилдик бир чеккадан қирон айлаб.

Тўй эгаси Тўйчи алкаш ўз тўйида май улашмас,
Қўл кўкисда, йироқлардан ияк қоқар киром айлаб.

Қорин қаппайди-ю кўзлар раққосага мойил ўлди,
Беаёв жилвалар қилди қурғур кўнгилни ром айлаб.

Сайқалламиш ани тақдир бастини хумга ўхшатуб,
Лабин писта, юзин хурмо, қабоқларин бодом айлаб.

Тўк ургандай қалтирайди “Лазги” чалинган чоғида,
Яқосидан “кал”ни тиқдим санъатин эҳтиром айлаб.

Жўшиб қалбим, отарчини бир чеккага қилиб санжоб,
Уч-тўрт қатла наъра тортдим микрапўнни ачом айлаб.

Шул нафис ҳолатни кимдир видйўга олмиш басма-бас,
Тармоқларда кулги қилмиш шараф-шоним ҳаром айлаб.

Шундай моховнусхалар бор, уят они талоқ қилган,
Қани энди калла қўйсанг афт-ангорин шром** айлаб.

Ҳафта бўлди, Саттор Суроб, хотин кетган лаънат айтиб,
Хижолатда шифтга боқиб ётиппан тарки жом айлаб.

Мелодий 2025, 17-ўктабр,
тонготар чоғи миям қайнаб ёздим.

чорраҳа (туркий)    
*чандиқ (славёнча)


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img856