24.07.2025 | 10:28
311
МАРЖОН ИПГА ТИЗИЛСА ГЎЗАЛ
“Матбуот тарихи – уйғониш даври тарихининг бир бўлагидир”, деб ёзган эди атоқли жадид бобомиз Ҳожи Муин. Шу вақтгача “Бизнинг узоқ ва бой тарихга эга журналистикамиз бор”, дея бот-бот такрорлаб келинди. Аммо бу мерос асосан тор доирага таниш бўлиб, унинг ҳақиқий кўламини кўрсатиб берадиган, омма кўз олдида гавдалантирадиган лойиҳага қўл урилмаганди.

Президентимизнинг “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳада туб бурилиш ясади. Айнан ушбу тарихий ҳужжатда “Ўзбек журналистикаси антологияси” китобини нашрга тайёрлаш, бунинг учун зарур маблағ ажратиш масаласи белгиланди. Натижада, миллий журналистикамизнинг шонли тарихини кўрсатувчи “ойина” яратилди. Хўш, бу ойина ўзида нималарни акс эттиради?
Яқинда нашрдан чиққан икки жилдли “Ўзбек журналистикаси антологияси” қуйидаги бўлимлардан иборат: “Қадимги давр журналистикасидан лавҳалар”, “Миллий журналистика шаклланиши ва такомилининг асоси ( асрлар)”, “Жадид журналистикаси (XIX аср охири – XX аср бошлари)”, “Иккинчи жаҳон уруши даври журналистикаси”, “Турғунлик даври журналистикаси: мураккаб сиёсий жараён ва матбуотдаги эврилишлар”, “Қайта қуриш ва ошкоралик даври журналистикаси”, “Мустақиллик даври ўзбек матбуоти”, “Ўзбекистон фотожурналистикасидан лавҳалар”, “Мустақиллик йиллари телевидениеси ва радиоси”, “Ўзбекистон интернет журналистикаси”.
Мажмуа милоддан аввалги V–IV асрдан то бугунги кунгача бўлган икки ярим минг йиллик давр давомида яратилган журналистик материалларни ўз ичига олади.
185 нафар муаллифнинг 200 дан ортиқ ижод маҳсулини тўплаш ва нашрга тайёрлашда Ҳалим Саидов, Акбар Нурматов, Карим Баҳриев, Назира Тошпўлатова, Нурбой Жабборов ҳамда яна ўн нафар фидойи олим ва журналист жонбозлик кўрсатган. Ижодий гуруҳга Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов раҳбарлик қилган. Шунингдек, таҳрир ҳайъатида Абдусаид Кўчимов, Аҳмаджон Мелибоев, Хуршид Дўстмуҳаммад каби катта устозларнинг борлиги антологиянинг нечоғлик аҳамият касб этишидан дарак беради.
Ҳар иккала жилд “Ўзбекистон” нашриётида тайёрланиб, минг нусхадан, сифатли ҳолда чоп этилган.
Ушбу хайрли ва масъулиятли иш Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги шукуҳи кезиб юрган кунларда амалга оширилгани ҳам бежиз эмас. “Ўзбек миллий матбуотининг бошланиш даври жадидлик ҳаракати билан чамбарчас боғлиқдир”, деб ёзади профессор Ҳалим Саидов “Жадид журналистикаси” бўлимига кириш қисмида. Жадид матбуотини эса Мунаввар қори ва Исмоил Обидийнинг “Тараққий” газетаси, Беҳбудийнинг “Ойина” журнали ва бошқа нашрларсиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Журналистикамиз тарихини “Миллатни ким ислоҳ этар?” (Ибрат), “Таърих ва жуғрофия” (Беҳбудий), “Бизни жаҳолат – жаҳли мураккаб” (Мунаввар қори), “Ким нимани яхши кўради?” (Авлоний), “Биз ким ва нималардан қўрқамиз?” (Қодирий) каби бебаҳо мақолаларсиз ёзишнинг иложи бормикан?! Турли манбаларда сочилиб ётган ана шундай долзарб материаллар бир муқова остига жамлангани билан антология қадрли ва қимматлидир. Халқ дейдики, маржон гўзал, ипга тизса янада гўзал.
Ҳамкасб сифатида “Жадид”чиларни қувонтирган жиҳат ҳам бор: таҳририятимизнинг Адабиёт ва санъат бўлими мудири Гулчеҳра Умарованинг мақоласи ҳам антологиядан жой олган. Ҳавас қилдик… Аммо бошқалар “рўйхатларда йўқ эди номим” дея хафа бўлишга, “ижодимиз ўзбек журналистикаси тарихидан жой олишга номуносиб экан-да”, деган ўйларга берилишга ошиқмасинлар. Чунки китоб сўзбошисида таъкидланишича, бу борадаги ишлар давом эттирилиб, антологиянинг III ва IV жилдларини ҳам нашрга тайёрлаш ва чоп эттириш режалаштирилган. Демак, камчиликлар ўрни тўлдирилиб, I–II жилдларга кирмай қолган фидойи журналистларнинг сара ижод намуналари, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар ўрин оладиган янги китоблар дунёга келади.
Отабек БАКИРОВ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 18 июлдаги 29-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



