27.09.2025 | 14:49
267
РЎЙХАТДАГИ 9-МАҲБУС
Тарих шарафли номларда мужассам. Исмоил Ғаспрали дейишимиз билан бутун бир маърифатпарварлик тўлқини, тафаккур ислоҳоти ва ижтимоий уйғониш жараёни кўз олдимизда гавдаланади. Профессор Бегали Қосимов таъкидлаганидек: “Бу ном юз йил муқаддам туркий дунёдаги энг машҳур ном эди. Уни Қашқардан Лондонгача, Санкт-Петербургдан Бомбейгача билар эдилар”.

Исмоил Ғаспралининг Қримда бошлаган жадидлик ҳаракати бир муддат ўтиб, Хоразмга ҳам кириб келди. Хива хони Ферузхон, валиаҳд Асфандиёрхон, қозикалон Салимохун, Мамат маҳрам ва бош вазир Исломхўжа каби давлат арбоблари хайрихоҳлиги туфайли Хива, Янги Урганч ва бошқа ҳудудларда жадид мактаблари ташкил этилди. Жадидлик ҳаракати бу ерда ҳам дастлаб маърифий йўналишда қулоч ёйиб, тобора ижтимоий аҳамият касб эта борди. Ҳар бир ҳудуднинг ўз етук намояндалари етишиб чиқди.
Ана шундай тарихий муҳитда, жадидлик ғоялари Хоразмда аста-секин илдиз отаётган бир паллада, 1898 йили Хива хонлигининг Қўнғирот беклигида қаҳрамонимиз Менлиҳожи Ибниаминов дунёга келди. У чорвадор оилада туғилган бўлса-да, бу унинг жадидлик ғояларидан йироқ ўсганини англатмайди, аксинча, тарбия топган муҳитида замон талаб қилаётган ислоҳотларга эҳтиёж кун сайин кучайиб борар, шу жиҳатдан, Менлиҳожи каби ёшларнинг илғор ғоялар таъсирида ўсиб-улғайиши табиий жараён эди.
Ҳужжатларда Менлиҳожи Ибниаминов таҳсили борасида айтарли маълумот учрамайди. Қайдлар унинг 1921 йили Хоразм Халқ Совет Республикаси халқ вакиллари қурултойида Вазирлар Кенгаши раиси этиб сайланганига боғланиб кетади. Қаҳрамонимиз ўшанда бор-йўғи 23 ёшда эди. Аввало, навқирон ёш ортида жадид муҳитида шаклл нган, таълим орқали дунёқараши теранлашган, сиёсий воқеликка бефарқ қарамайдиган шахс қиёфасини кўрамиз. Қолаверса, бу мавқе жадидли ғояларининг амалий кучга айланиб борганини ҳам англатади. Буни қай ўринларда кўрамиз?
1921 йилнинг октябрида РСФСРнинг Фавқулодда комиссияси Хоразм Халқ Совет Республикасига келади. Бу “ташриф” РКП(б) Марказий Комитетининг Туркистон бюроси ва Туркистон ишлари бўйича комиссияси раиси Адолф Иоффе раҳбарлигид амалг оширилади. Аслида, бу ҳаракат Хоразм ҳукумати олиб бораётган ички сиёсатни назорат остига олишга қаратилган эди Бироқ ХХСР бундай ҳукмфармонликка жим қараб турмай, ўз мунос батини билдиради. Хусусан, бош вазир Менлиҳожи Ибниаминов ва Марказий ижроия комитети раиси Отамахсумохун Муҳаммадраҳимов кескин қаршилик кўр сатад .
РСФСРнинг Хоразмдаги мухтор вакили Иосиф Бик 1921 йил 10 ноябрда ўзининг ташқи ишлар халқ комиссарлигига озган хатида: “Ҳозирги Хоразмнинг ҳукумат раҳбарлари Хоразм учун керак эмас. Ҳукумат бутунлай Менлиҳожи Ибниаминов ва Отамахсумохун Муҳаммадраҳимов қўлига ўтди. Миллий масала билан айрбольшевикларгасия шуғулланади”, деб ёзади.
19 ноябрь куни Иосиф Бик ички ишларга аралашгани учун унинг воҳага қайти келма лиги талаб қилиниб, марказга мурожаат йўлланади. Аммо бунга вақтида муносабат билдирилмайди. 22 ноябрда совет ҳукуматига навбатдаги радиотелеграмма юборилади. Унда Иосиф Бик ўз ваколати доирасидан чиқиб, Хоразм ҳукуматини халқ душмани сифатида тарғиб қилаётгани, миллатлар орасида адоват қўзғатаётгани айтилади. Шу боис, уни зудлик билан чақириб олиш қатъий талаб қилинади. Агар масала ечимини топмаса, “ ‘зига яхши бўлмаслиги” ҳақида ог ҳлант рилади. Бироқ аввал бўлгани каби, бу мурожаат ҳам эътиборсиз қолдирилади. Натижада в зият янада кескин тус олади.
1921 йил 23 ноябрда Отамахсумохун Муҳаммадраҳимов, Менлиҳожи Ибниаминов бошчилигида ҳукумат йиғилиши ўтказилиб, Иосиф Бик 24 соат ичида ХХСР ҳудудини тарк этиши бўйича қарор имзоланади. Ушбу қарор радио орқали ҳам ўқиб эшиттирилади. Шундан сўнггина вазият таранглигини сезган марказ қўзғалади – Иосиф Бикни қайта ишни асман маълум қилади.
Аммо Бик қарорга бўйсунмай, 27 ноябрь куни Хивадаги қизил армия қўшинларига таянган ҳолда, фавқ лодда ажлис чақиради. Ўша куннинг ўзида уюштирилган фитнага кўра, бир қатор шахслар “халқ душмани”га чиқарилиб, қамаш ва отиб ташлашга қарор қилинади. Бик шундан сўнг Хивадаги пулемёт ва милтиқ билан қуролланган 300 нафар қизил армия қўшинини ишга солади. Аввалига, ҳарбий нозир Миркомил Миршароповнинг уйига бостириб кириб, бутун ҳовлини ўққа тутдиради. Уни кўчада оломон кўз ўнгида дўппосланган ҳолда олиб кетишади. Кейин Отамахсумохуннинг уйи нишонга олинади, бироқ ўзини топишнинг иложи бўлмайди.
Нотинч сиёсий вазият оқибатида Менлиҳожи Ибниаминов ҳам турли айбловларга дучор бўлади. “Панисломчилик”, “Миллий иттиҳод” ташкилотида фаол иштирок этганликда айбланиб ҳибсга олинади ҳамда ҳарбий судга топширилади. Суд уни дастлаб отувга ҳукм қилади. Бироқ тез орада иш қайта кўриб чиқилиб, жазо 10 йиллик қамоқ билан алмаштирилади. Текширувларда бўйнига илинган айбловлар ўз тасдиғини топавермагач, қаҳрамонимиз озод этилиб, яна лавозимга қайтади. Хусусан, 1921 йил 27 ноябрда ХХСР Марказий ижроия комитети томонидан Халқ кенгаши вазири ўринбосари вазифасига тайинланади.
Менлиҳожи Ибниаминов 1923 йил 20 октябрда чақирилган Хоразм советлари сездида Марказий ижроия комитети аъзолигига сайланади. Ортидан 22 октябрь куни қабул қилинган қарорга кўра, ХХСР Ички ишлар вазири лавозимига қўйилади.
1924 йилнинг мартида РКП(б) Марказий қўмитасининг Ўрта Осиё бюроси раиси Р.И.Карклин Хоразмга келади. Бошқача айтганда, бу ҳолни марказнинг сиёсий вазиятни ўз йўналишига солиш борасидаги қатъий ҳаракатларидан бири сифатида баҳолаш мумкин.
Бу жараёнда Менлиҳожи Ибниаминовнинг юқори мансабларни эгаллаши унинг ҳокимият тизимидаги нуфузини янада мустаҳкамлайди. Бир томондан, ушбу тайинлов қаҳрамонимиз тажрибаси тан олинганини кўрсатса, бошқа томондан, марказнинг унга нисбатан ишончини сақлаётганини ҳам англатарди.
Менлиҳожи Ибниаминов 1925 йилдан бошлаб савдо соҳасидаги масъул лавозимларда фаолият юритади. Бу йилларда унинг маъмурий соҳадаги тажрибаси, ташкилий салоҳияти янада юксалади. Ҳукумат тизимида узлуксиз ишлаши уни турли соҳаларда: сиёсат, маориф, савдо, иқтисодда етук бошқарувчи сифатида камол топтиради.
…1937 йили авж олган қатағон тўлқини Хоразм ва Қорақалпоғистон минтақасини ҳам қамраб, сентябр ойида Менлиҳожи Ибниаминовга нисбатан жиноий иш қўзғатилади. Етти ой давом этган қийноқлардан сўнг, 1938 йил 14 апрелда Қорақалпоғистон АССР Ички ишлар халқ комиссарлиги ҳузуридаги давлат хавфсизлиги органлари томонидан Ибниаминовга Ўзбекистон ССР Жиноят Кодексининг 63-64-моддалари билан айблов ҳукми эълон қилинади.
1938 йил 13 октябрда СССР Олий суди ҳарбий коллегиясининг кўчма сессиясида Ўзбекистондаги 42 маҳбус отувга ҳукм қилинади ва рўйхатдаги 9-маҳбус Менлиҳожи Ибниаминов, у билан бирга эл озодлиги учун курашган Сафарбой Нуржанов, Оллоназар Пирназаров, Ўразинбет Динманов, Мамбет Жахсимуродов, Алланиёз Айтешев, Абу Қудабоев, Андер Ташенов ва бошқалар қатл қилинади.
Биз бир оғиз “қатл” деган сўзни умуммиллат фидойилари тақдирига тегишли эканини, бу ифода ортида фидойи инсон қисмати билан бирга босқинчиларнинг ваҳшиёна сиёсати, ерли аҳолини одам ўрнида кўрмаслиги, қолаверса, ҳар бирконцертнишмани” тамғаси босилган шахс ортида қолган оиласи: ота-онаси, жигарлари, аҳли аёли, мурғак болаларининг ҳам умри уқубатга айланганини тасаввур қилишимиз керак. Бу фожиаларнинг бари мустамлака касофати, эл-элатнинг ягона ғоя атрофида бирлашиб, якдил бўла олмагани, фикрий парокандалик ва маҳаллийчилик каби иллатлар туфайли миллат бошига тушганини унутмаслик шарт. Зеро, ҳар бир қатағон қурбони тимсолида бугунги авлод учун ибратли тарих сабоғи мужассамдир.
Рустамбек ШАМСУТДИНОВ,
тарих фанлари доктори, профессор
“Жадид” газетасининг 2025 йил 19 сентябрдаги 38-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



