Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 10°C

TAVSIYA QILAMIZ


07.09.2025 | 15:51

img235

“УНИ САРСОН ЭТДИ РАСВО ЗАМОНА”

“Падаркуш” драмасидаги бадавлат, аммо маънавий қашшоқ ота образи орқали Маҳмудхўжа Беҳбудий замона бойларининг типик образини яратган. Аммо истиснолар ҳам йўқ эмасди. XX аср бошларида минтақада маърифатли зодагонлар ҳам топиларди. Улардан бири нуроталик Қозоқбой бўлиб, етти авлодига етадиган хазиналарга кўмилиб яшар эди. Шунга қарамай, ўғли Болтанинг эркатой, ялқов ва ишратпараст бўлиб улғайишини истамайди. Эрта кундан илмга ошно қилиш ҳаракатига тушади. Бу йўлда тажрибали муаллимларга шогирдликка бериб, фарзандини ҳофизи Қуръон ва араб тили билимдони қилиб тарбиялайди. Қозоқбой хат-саводи ҳадди аълосига етган дилбандини ёнига олиб, 1909 йилда оғир ва машаққатли ҳаж амалларини адо этади. Дунё кезиб қайтган Болтани ҳамқишлоқлари Ҳожи Болта деб эъзозлашарди.

Ҳожи Болта замонасининг фозилларидан бўлган. У Файзулло Хўжаев билан Мир Араб мадрасасида ўқиган. Икки маслакдош жадидлар сафида юртни озод қилишга, маорифда ислоҳотларни амалга оширишга бел боғлашади. Хўжаев сиёсий фаолиятга шўнғиб кетган бир пайтда Болта 1916–1920 йилларда мадрасада янгича усуллар асосида дарс бера бошлайди.

Амирлик тугатилгач, совет сиёсати воқеалар ривожини тескари томонга айлантириб юборди. Нуротанинг Осиё баланд маҳалласида истиқомат қилган Болта мударрис 1932 йилда солиқ комиссияси йиғилиши қарори билан қулоқ қилинади. Илми уни очлик ва қашшоқликдан сақлаб қолади. Аммо вақт ўтиб ана шу илми учун таъқибга учрайди.

1937 йилга келиб Файзулла Хўжаев қамоққа олинади. У бир йўлини қилиб, дўстини огоҳлантиради: “Ҳожи, қатағон рўйхатида сиз ҳам борсиз. Хатни олгач, уни йўқ қилинг ва зудлик билан ўзингизни четга олинг”.

Бу хабар етгач, Ҳожи Болта катта ўғли Аҳмад билан яширин йўллар орқали Душанбега кетади. Эртаси куни НКВД ва ГПУ одамлари Гулов деган “қизил комиссар” бошчилигида Болтанинг ота уйига бостириб келади. Уй соҳибининг қочгани аниқ бўлгач, оиласи сиқувга олинади. Оқибатда, икки гектарлик ҳовли ва бор мол-мулк мусодара қилиниб, бола-чақалар бир жуфт кўрпа-ёстиқ билан кўчада қолади.

Кўп ўтмай Душанбеда ҳам қора кунлар бошланади. 1939 йилда Ҳожи Болта дўсти Садриддин Айнийдан махфий мактуб олади ва Қарши шаҳрига келади. Исковучлар уни дунёнинг нариги четидан ҳам топиб отишга қасд қилганди. Бироқ улардан олдин 1940 йилда ажал ўқи нишонга бехато тегди…

Айнийнинг хайрихоҳлиги беғараз бўлиб, бир муддат олдин Ҳожи Болта домланинг Муслиҳиддин исмли ўн олти яшар илмли, фаол жиянини бир ойдан кўпроқ уйида яшириб қўйган эди. Бу йигит ҳам жадидлар ҳаракати фаолларидан бўлиб, гўзал шеърлар ёзарди. Унинг форс-тожик тилидаги байти ёзилган дастхат ўзи турган болохона деворида қолган. Мазмуни бундай:

Бино деворига ёздим изҳора,
Бу мен бечорадан бўлар нишона.
Билсинлар, бу мискин нечун дарбадар:
Уни сарсон этди расво замона.

Дарҳақиқат, у кунларда “Алишер Навоий”станцияда ёзилганидай, “адолатнинг дояси ҳақсизлик, мурувват ва шафқат гулзорининг боғбони зулм эмиш. Замон донога дор, жоҳил учун ёр” эди. Бу дорга нафақат зиёлиларнинг, балки уларнинг оила аъзолари ва яқинларининг ҳам боши тикилган бўлиб, қатағон машинаси бутун-бутун сулолаларни янчиб ташлаган эди.

Бу мўжаз тарих кимгадир ёднома, кимгадир панд, кимгадир дарак. Ким қандай қабул этмасин, замирида “бирни кўриб фикр, бирни кўриб шукр қил” деган ҳақиқат ётади. Қарангки, юз йил олдин илстанциясиғ қилган зиёлстанциясифқат қувғинга олиниб, қамоққа солиниб, ваҳшийларча қатағон қилинган бўлса, бугун янги сиёсат шарофати ила айни ана шундай элимиз ойдинлари ардоқда, обрў-эътиборда. Афсуски, биз хом сут эмган бандалар ўз аждодларимизнинг бир кунлик азоб-уқубатларини ҳам тасаввур этолмаймиз, баски, бугуннинг ҳам шафоатини аниқ-тиниқ баҳолай билмаймиз.

Дарвоқе, олтин конидан олтин чиқмай қолмас экан. Ҳожи Болтага ҳамсафар бўлган ўғли Аҳмад отасидан кўп ва хўб илм ўрганган бўлиб, ўз билганларини фарзандига ҳам ўргатган эди. Ҳожи Болтанинг невараси Рустам Аҳмедовнинг “Ўзбекистон халқ ўқитувчиси” деган юксак даражага эришгани ҳам бежиз эмас.

Суюндик МУСТАФО,
“Дўстлик” ордени совриндори

“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img828

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img821

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img855