Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


13.08.2025 | 16:50

img196

“УЧ ОЙ ҚОВУНИМ…” МАТАЛИ ЎЗГАРГАНИГА ЎН ЙИЛЛАРДАН ОШДИ

Қадим замонлардаги Хоразм аҳлининг тирикчилигини аниқ-тиниқ акс эттирадиган матални эшитганмисиз: “Уч ой қовуним, уч ой совуним. Уч ой қовоғим, уч ой чавоғим”. “Қовун”, “қовоқ” – тушунарли. Лекин “совун” ва “чавоқ” нима дегани?

Амударё ҳар икки соҳилда яшовчи кишиларга фақат суви билан эмас, турли балиқлари билан ҳам тириклик манбаи бўлган. “Чавоқ” – бу балиқ. “Совун” деганда табиат неъматларини турли усуллар билан қишга сақлаб қўйиш – ёз-у куздаги тўкинликдан қолган ризқ тушунилади.

Қовун воҳада неча минг йиллардан буён экилаётгани қадим битиклар, сайёҳларнинг ёдномаларида тилга олинади. X асрда араб сайёҳи Ёқут бошқа ўлкаларда учрамайдиган қовунлар ҳақида ҳайрат билан ёзган. Хоразмни “ўн минг қалъали” юрт деб таърифлар экан, ҳар қалъадаги тўкин бозорларда миришкорлар ширин-шакар қовунларини центнерзон баҳода сотаётганига урғу берган.

Савдогарлар эса ажиб йўллар билан карвонларда Хоразм қовунларини Бағдодга асл ҳолатида – униқтирмай етказгани ҳам айни ҳақиқат. Тилни ёрар қовунлар салкам ўз вазни миқдорида тиллога сотилган.

Беш аср илгари хонлик Европага куз-қиш ойларида қовун экспорт қилгани архив ҳужжатларида қайд этилган. Бугина эмас, қовун мағзидан тайёрланган қовунқоқи Олмония ёки Фарангистон қироллари дастурхонларини ноёб емак ўлароқ безаган.

Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичи Хоразм қовунларига “иккинчи умр” бахш этди – Хивада ҳар йили август ойида республика Туризм қўмитаси ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Қовун сайли” халқаро фестивали ўтказиш анъанага айланди.

Бу йил ҳам анъана давом этиб, усаинн давомида “Арда Хива” мажмуасини турли қовунларнинг ўзига тортар ҳидлари тутиб кетади. Айниқса, мазкур фестивал хорижлик сайёҳларнинг эътиборини тортади. Чиройли қилиб терилган, баландлиги қадим меъморий обидалар билан беллашадиган, турли ранг ва кўринишдаги қовунларни фақат томоша қилиб қолмасдан, ундан татиб кўриш, тўйганча истеъмол қилишни ким хоҳламайди дейсиз?

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмстанциясидаиқариш марказининг сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба стансиясида воҳада етиштирилган 124 турдаги қовуннинг уруғи сақланади. Нафақат сақланади, балки барча нав қовунлар оз майдонларда бўлса-да экилиб, уларнинг намуналари ҳар йили “Қовун сайли”да намойиш қилинади.

Рақамнинг ҳайратланарли эканини тасаввур қиляпсизми? 124 турдаги қовунлар! Шу ўринда аждодларимизнинг малакаси, тажрибаси ва салоҳиятига қойил қоламиз, раҳматлар айтамиз! Беҳад фахрланамиз ҳам.

Баҳор адоғида бошқа вилоятлардан келтирилган тезпишар тарвузлар қаторида воҳада етиштирилган тезпишар қовун турлари ҳам аҳоли дастурхонига етказиб берила бошлади. Кунда-кунора кўчалар бўйлаб қовун-у тарвуз сотаётган юк машиналарни болалар ўраб олишгани манзараси кўзларни қувонтирди. Ёзнинг илк ойи ўрталарига келиб эса воҳа табиатига мос, офестиваль йўқ гурваклар пишиб етилди ва аҳоли тилиги тилни ёрар Саилгаовун таъмидан баҳраманд бўлди.

Шу ўринда қовунчиликдан келадиган даромад ҳақида мухтасар айтмоқ лозим. Воҳада полизчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлафестивальҳқари, аҳоли қўшимча томорқаларида қовун етноминацияларл-йилдан кўпайтираётгани ортида ҳам айнан кам чиқим эвазига яхшигина даромад топиш иштиёғи ётибди. Очиқ майдонларга экилган тезпишар қовун гектарига ўртача 250  сентнер тош босади. Баҳор оёғида ҳар бир килограмм қовун 6-7 минг сўмдан сотилди. Ёз ойларига келиб эса нарх 2-3 минг сўмга тушди. Демак, бир гектарга қовун эккан деҳқон ўртача ҳар гектардан 100 миллион сўм атрофида даромад топади. Бошқа бирор экин бу қадар соф даромад олиб келмайди. Шоли ёки бошқа экинларни етиштиришда сарф-харажатлар умумдаромаднингмўътадил ярмини ютиб юборса, қовун етиштиришга сарфланган харажат оладиган даромаднинг энг кўпи билан 15 фоизини ташкил қилади. Бир марта – ундаям гектарига 200 килограмм минерал ўғит берилиши бир ёқ, бор-йўғи ҳали палак ёзар вақтида бир борстанциясииши бир ёқ.

Айнан сарф-харажатнинг камлиги сабаб сўнгги йилларда янги боғ ташкил қилган фермерлар боғ ораларига қовун экиш тажрибасини кенг қўллай бошлашди. Боғ орасига экилган қовун гектерига 150станциясиҳосил беради. Ёз ўрталаригача қовун йиғиштириб олинади – кузда эса мевалар пишиб етилади. Бир майдондан шу тахлит икки марта ҳосил кўтарилади.

Айрим фермерлар буғдойдан бўшаган майдонларга қовуннинг тезпишар навларини экиб, куз ярмида ҳосил кўтариш тажрибасини қўллашмоқда. Бу билан ҳам сув тежалади, ҳам қисқа муддатда – уч ойда яхшигина даромад олинади.

Ўтган йили боғотлик фермер Мурод Явмутов қадим боболар анъанасини қайта тиклади – дунёнинг икки юз давлатида амал қиладиган “Ҳалол” сертификати эгаси бўлган бу тадбиркор илк бора Буюк Британияга қовун экспорт қилди.

Биз ҳали чорак асрдан буён воҳа қовунчиларининг Япония, Жанубий Корея каби давлатларга қовун мураббоси, қовун уруғи экспорт қилаётганлари, уларнинг сафи йил сайин ошиб бораётганини айтмаяпмиз. Биргина ўтган йили воҳа полизчилари хорижга салкам 1 миллион долларлик қовун уруғи сотишди. Бу уруғлар экиш учун эмас – Шарқий Осиёдаги айрим давлатла да қовун уруғидан турли дори-дармонлар тайёрлаш технологиялари амалиётда эканлиги билан изоҳланади.

Ҳозирда воҳада қовуннинг тезпишар ҳамда қишки навларидан энг кўпи билан ўн тўрт тури экиляпти. Илмий тажриба стансиясида авайлаб сақланаётган юздан ортиқ қовун навлари уруғлари ўз даври келишини кутяпти.

Болалик давримизда – ўтган асрнинг олтмишинчи-етмишинчи йилларида воҳада кўплаб экилган қовуннинг айрим навлари бугун полизларда кўринмайди. Таъми ширинлигида гурвак билан беллашадиган “Қари қиз” навли қовуннинг таъми катта авлод вакилларининг оғзида қолган. Ёки мағзи бир қарич келадиган, ҳар бирининг оғирлиги 25-30 килограмм тош босадиган “Олахомма” навли қовун ҳам бугун камёб. Полизчилар бу навли қовунни анча кеч пишиши сабаб экмай қўйишган. Ишонамизки, қишлоқ хўжалигига янгича технологиялар тезкор кириб келаётган ҳозирги даврда юқорида эслатилган қовун навларини тезпишар навлар билан чатиштириш орқали қайта экиш ва  парваришлаш тажрибасини йўлга қўйиш керак.

Қадим ва ҳамиша навқирон Хивада “Қовун сайли” бошланмоқда. Уч кун давом этадиган фестивал ўтган йиллардагидан завқлироқ, ҳашамлироқ ўтиши аниқ. Сайилга ташриф буюрадиган меҳмонлар сони ҳам бу йил рекорд кўрсаткичга етиши ҳеч шубҳасиз.

Заҳматли меҳнатлари ҳосиласи бўлган ширин-шакар қовунлари билан фестивал аҳлини хурсанд қилган миришкорлар бир қанча номинатсиялар бўйича муносиб тақдирланадилар. Бош соврин – замонавий қимматбаҳо енгил машина ҳам ҳақиқий эгасини топади, албатта!

Бугина эмас. Айнан полизчиликка берилаётган эътибор самараси ўлароқ, “уч ой қовуним” матали эскиргани – энг асосийси. Бугун воҳа полизчилиги дарғалари ўзлари етиштирган қовунларни узоқ муддат сақлаш ва баҳорий байрамларда эл дастурхонига етказиш тажрибасини кенг ўзлаштиришди. Бунда уларга ҳудудларда барпо қилинга  йирик ҳажмли музлатгичлар қўл келяпти. Бундан ташқари, тажрибали миришкорлар қовунларни мўтадил иқлимли хоналарда қумга кўмиб сақлашдек аждодлар тажрибасидан ҳам фойдаланишяпти.

Воҳада қовуннинг 124 нави борлигини юқорида ҳайрат ва ифтихор билан қайд этгандик. Рақамни келтиришда сал шошибмиз. Ўтган йилнинг ўзида Хоразм илмий тажриба стансияси ҳамда Урганч давлат университети олимлари воҳа тупроғи ва иқлим шароитларига мос учта янги қовун навини яратишибди. “Ифтихор”, “Гандимён” ҳамда “Кумуш” деб ном берилган янги қовун навлари тажриба стансияси майдонларида илк бора экилди ва яхшигина ҳосил кўтарилди. Бугун бошланиб, уч кун давом этадиган “Қовун сайли”да илк бора шу янги нав қовунлар фестивал иштирокчиларига тақдим қилинади.

Бу Юртбошимиз ташаббуси билан бошланган “Қовун сайли” фестивалининг қисқа фурсатдаги самараси ва ютуғи залворли эканидан дарак беради.

Қадим Хивага “Қовун сайли”га марҳамат!

Рўзимбой ҲАСАН

“Жадид” газетасининг 2025 йил 8 августдаги 32-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img824

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859