10.07.2025 | 12:11
571
ВОРОНКАНИНГ ЎЗБЕКЧАСИ НИМА?
Мен тилимизга рус тилидан кирган воронка сўзининг ўзбекчасини топишга қийналардим. Воронка сўзи ҳатто “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”га ҳам кирган: “ичи тешик нарса, найча” деб изоҳланган.

“Ичи тешик нарса” дегани аниқ бир буюмни ифодаловчи сўз эмас, яъни от эмас. Найча эса, воронканинг моҳиятини ифодалаб беролмайди. Чунки найча бошқа нарса. Шунинг учунми, салкам юз йиллик тил тарихида бу идиш катта шаҳарларимиздан чекка-чекка қишлоқларимизгача воронка деб аталиб келди. Бомба ёки замбаракнинг ўқи портлаган жойда ҳосил бўлган чуқурликни ҳам воронка дейишган.
Ҳолбуки, воронка сўзининг муқобили қадимги тилимизда бўлган. Қаюм Каримовнинг “Қадимги туркий тил луғати” китобида аңут (ангут) сўзига шундай изоҳ берилади:
Аңут – май ва суюқликларни қуйишда қўлланадиган асбоб, идиш, воронка, лейка.
Маҳмуд Кошғарий “Девони”нинг 1-томида “Журт кичик bolsa aңut bӭ ur – Идиш оғзи кичик бўлса, катта воронка қўй” деган мақолни келтиради ва бу мақол кичик ишни катта қилиб кўрсатадиган кишига нисбатан қўлланади, деб изоҳланган.
Эшқобил ШУКУР
“Жадид” газетасининг 2025 йил 4 июлдаги 27-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
827
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



