16.12.2025 | 16:31
363
ЯҚО ТУТАМЛАБ
Нохуш кунлардан бирида тилпўнда пидбўл кўриб ўтириб, танаффусда дунёга ҳам бир бўйлаб қўяй деб ивирсиб, бир жуфт ювуқсизнинг наҳслашган гурунгини билмай босиб олдим. Таассурот будур:

Истиғфор айтганим айтган:
эркакми бул, аёл ёки,
Кўрганим алвасти тушму ё,
ажина хаёл ёки.
ИТ*дан тарқаган нусхаси
муханнасдан бичим олган,
Бул эрларга сўроқ ёки,
хотунларга савол ёки.
Чалиб сурнай – чирмандалар,
шуҳратланур шармандалар,
Ювуқсизлар арзандалар…
уят топди завол ёки.
Ҳеббиммижозга бир қаранг,
елкада адраси таранг,
Ғамзада устози фаранг,
қийиқму бу рўмол ёки?
Қиёматдан хавотирман,
калима айтаётирман,
Бўлурму ҳеч ҳўкизжонга
ҳўкиз жуфти ҳалол ёки?
Ияк силлиқ, кўса дейсан,
зулфин қизлар кўрса дейсан,
Сақолин қиртиш айлагондир ё,
валади бесақол ёки.
Сўқир кўзга ойна невчун,
нигоҳда на маъни, мазмун,
Яқин шарқда ҳайдаганлар,
итаргандир шимол ёки.
Буюкларга осилсам гар
ном қозонгум дейди занғар,
Ҳаром ўлиб хор бўлурсан,
бор, кўзимдан йўқол ёки!
Муборак тахаллусимни бул палидларга бахшида лаънатномага тиркамаслик учун шеърга қўшмай, енгимни бурнимга қалпоқ айлаб, қавс** ичинда тажанг битдим.
*Ижтимоий тармоқ
**декабрнинг эскича номи бўлса керак.
Саттор СУРОБ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 5 декабрдаги 49-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
828
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
821
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
856



