Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


16.09.2025 | 09:36

img335

“ЮТСАМ ЮТДИМКИ, КАМ БЎЛМАДИМ…”

Эмма АН:
Бундан 33 йил олдин менда ўзбек тилини ўрганиш фикри туғилганди. Бу, албатта, Ўзбекистоннинг ўз мустақиллигини қўлга киритиши билан боғлиқ.

1991 йилдан сўнг юртимизда ўзбек тили курслари фаолияти сезиларли даражада ривожланди. Бу курсларда асосан бошқа миллат вакиллари тил ўрганишарди. Бошқа корейс миллатдошларим қаторида мен ҳам ўзбек тилини мукаммал ўрганишга киришгандим. Бироқ ўша пайтлар ўтиш даври бўлгани учунми, дарсларга мунтазам қатнашиш имконим бўлмади. Шу сабабли, тил ўрганишим бироз чўзилди. Вақт ўтиб, курсларни муваффақиятли тамомлаб, ўзбек тилини тушунадиган, бемалол фикримни ифодалайдиган бўлдим.

Мен тил ўрганган пайтда ҳамма кирилл алифбосида ёзарди. Хабарингиз бор, кейинги йилларда асосан лотин алифбосида иш олиб борилмоқда. Саводимни ошириш ва невараларимнинг ўзбек тили дарсларига қарашиш учун яна ўзбек тили курсларига қатнай бошладим. Ҳозир невараларим мактаб дастури доирасида ўзбек тилини катта иштиёқ билан ўрганмоқда.

Тил билишим менга эркинлик берди, десам ишонасизми? Истаган жойимда, хоҳлаган одамим билан мустақил мулоқот қила оламан. Ўзимга керак бўлган манзилни кўчадаги исталган одамдан сўраб, топиб бора оламан.

Ўрни келганда, ўзбек тили билан боғлиқ хотирамда қолган айрим воқеаларни айтиб берай. Икки қизим ва невараларим билан Туркияга саёҳат қилдик. Ҳаво алмашганигами, қизим бетоб бўлиб қолди. Шифокорга олиб бордик. У ерда маҳаллий аҳоли рус тилиниям, корейсчаниям тушунмайди. Беихтиёр туркларга ўзбекча гапириб юбордим. Албатта, улар мени яхши тушунишди. Тил ўрганишнинг фойдасини мана шу мусофирликда англаб етганман. Туркияда ўтган саёҳатимиз давомида фақат ўзбекча мулоқот қилганмиз…

Яна бир ҳолат: рўзғорлик қилиш учун бозорга борганимда, менинг ўзбекча гапирганимни кўрган сотувчилар харидимга чегирма қилиб беради. Нархидан ўтиб беришмаса, ўзбекча савдолашаман. “Бўлиши қанча, неча пул қиберасиз, озроқ келиштириб беринг”, дейман чапани ўзбеклардек. Қисқаси, ўзбекчани ўрганиб ютсам ютдимки, асло кам бўлмадим.

Невараларимнинг дунёқарашини кенгайтириш ва ўзбек маданияти билан таништириш мақсадида уларга ўзбекча китобларни ўқиб бераман. Ҳаммасидан ҳам, ўзбек халқ эртаклари невараларимнинг севимли китобига айланиб улгурган. Эшитиб тушунишни ривожлантириш учун оилавий ўзбекча концертларга тушиб турамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, давлат тили билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштирувчи мутасаддиларга таклиф сифатида баъзи фикрларимни айтиб ўтмоқчи эдим.

Ўзбек тили курсларига бориб, тил ўрганиш учун ҳаммада ҳам имкон бўлмаслиги мумкин. Шуни ҳисобга олиб, бошланғич даражадаги ўзбек тилини ўргатиш учун қўлланма ва луғатларни кўпроқ чоп этиш лозим. Керак бўлса, уларни маданий марказлар орқали бошқа миллат вакилларига текин тарқатишсин. Бугун ҳамманинг қўлида телефон. Юртимизнинг ихтирочи ёшларига янада кўпроқ  ўзбекча сўзлашгич иловалар яратишларини таклиф қилардим. Ўйлайманки, мурожаатим ўз эгаларига етиб боради.

Мен, Ўзбекистон фуқароси сифатида давлат тилини билиш ҳар бир юртдошимиз учун бурч, қолаверса, ҳаётий зарурат, деб ҳисоблайман.

Дилмурод ДЎСТБЕКОВ ёзиб олган.

“Жадид” газетасининг 2025 йил 5 сентябрдаги 36-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img830

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859