04.09.2025 | 12:21
250
“ЎТЛОВИ УЗОҚ БЎЛСИН!”
Хоразмда биров енгил машина олса, қутлаб борганда айтиладиган “Ўтлови узоқ бўлсин!” ибораси мазмуни уловнинг ўзига ва эгасига узоқ умр тиламоқдир. Қадим боболаримизга от ҳам улов, ҳам йўлдош вазифасини бажарган бўлса, техника тараққиёти замонасида унинг ўрнини енгил машиналар эгаллади. Инсон боласи борки, ўзига улов олмоқни орзу қилади. Имкони бори ҳам, йўғи ҳам.

Ёдимда, 1966 йили отам тракторчилиги учун колхоз берадиган иш ҳақини (аслида, айнан 1966 йил 1 июлдан колхозчиларга иш ҳақи пул билан тўланган, унгача “иш куни”га буғдой тарқатишган) рўзғорга етказиб юрган бўлса-да, ташландиқ ерларни ўзлаштириб, шоли экиб, гурунчини Бухорога элтиб сотиб ва яна боғимиз ортидаги жийдаларни тердириб, қўшнилардан ҳам бир неча тонна жийдани арзонроқ олиб Боку шаҳрида сал қимматроқ пуллаб, тўплаган пулига “Урал” русумли аравачали мототсикл харид қилган. Бу мототсиклни Бокудаги бир дўкондан олганлар ва бизга икки ҳафтадан сўнг поезд орқали етиб келган.
Отам салкам қирқ уйли элатимизда биринчи бўлиб улов – мотоцикл олганди. Қувончимиздан кўкларга учиб юрган пайтимизда тўсат отамни прокуратурага чақириб қолишган. Отам кечқурун маҳзун қиёфада қайтган ва терговчилар “Бу мототсиклни қайси пулингга олдинг?” деб роса эзишганини айтиб берганди.
Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлгани учун неча йил райқўм ва ижроқўмларга қатнаб, навбатга ёзилиб, ва ниҳоят, 1981 йили “Москвич” машинаси олди. Машинани райқўм бюроси “меҳнат илғорига мукофот” сифатида берди, гарчи пулини тўлаган бўлсак-да. Отам бу пайтда эллик хонадонга яқинлашиб қолган элатимизда енгил машина олган биринчи киши бўлди.
Кейинчалик камина ҳам университетни тугатиб, аввал туман, сўнг республика матбуотида ишлаб, ниҳоят, 1989 йили навбат орқали “Москвич” енгил машинаси олиш бахтига муяссар бўлдим. Бу пайтда элатимизда иккитагина енгил машина бор эди.
Коммунизм қуришни мақсад қилган, ҳар қадамда шунга монанд чақир-қлар илинган совет замонида енгил машина олиш энг олий бахт саналарди. Гарчи енгил машиналар ишлаб чиқариш совет давлатида ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида бошланган бўлса-да, токи бу давлат тарих саҳавтомобильушиб кетгунча бўлган даврда аҳолисининг беш фоизини енгил машина билан таъминлай олди, холос. СССРда ишлаб чиқарилган енгил машиналар русуми, от қуввати, хавфсизлиги даражаси бўйича дунёдаги автомобилсоз давлатлар ишлаб чиқарган машиналар орасида энг охирги ўринлардан бирини эгаллаганини ҳам қайд қилиш керак.
Яна бир аянчли ҳолат: СССРда энг нуфузли енгил машина “Волга” ҳисобланиб, у 9600 сўм турарди. Бундай машинани харид қилишга имкони борлар ҳам уни ололмасди – назорат органлари сиқувига тушарди. Шу сабаб, лотереясига “Волга” машинаси чиққан одамни топиб, бир ярим-икки ҳисса ортиқча баҳода сотиб олиш мажбуриятида қолишарди. Лотерея ютуғига чиққан нимарса назоратдан ташқарида эди.
Эсимда, тўққизинчи синфда ўқиб юрган кезларимизда “Ҳазорасплик бир дўкончи “Форд” машинаси сотиб олибди” деган гаплар тарқалди. Шу пайтгача “Форд” машинасини чет эл киноларида кўрганмиз, холос. Ҳазорасп бозорига борганда ўша машинани кўрган бир қўшнимиз “Катта қайиққа ўхшаркан” деган ва ҳатто уни ушлаб кўрганини айтиб мақтанган. Гўё эртакдаги каби ноёб машинани кўриш учун уч тенгқур жўра Ҳазораспга борганмиз ва дарров топганмиз. Негаки, дўконлардан бири олдида тумонат одам тўпланиб туришганди. Ўша ерга борсак, ҳақиқатан ҳам “Форд” машинаси турибди. Эскилигидан кузови ёнларига занг тушган машина дийдорига бирор эллик одам тўпланган экан. Бизга машина ёнига бориш, уни ушлаб кўриш насиб этмади, эгаси қандайдир иши чиққанини айтиб, машинани ҳайдаб кетди…
Ҳозир йўлларда юрган енгил машиналарнинг русумини санаб адоғига етолмайсан.
Болалигимда энг кўп эшитадиган сўзларимдан бириси “кўлик” сўзи эди. Кимдир туман марказига ёки қўшни қишлоқдан ўйга айтишса, масофа узоқлиги учун тўрт томонга термилиб, нажот изларди. Шу пайтларда “Кўлик топилса борамиз”, “Кўлик бўлсайди, ишим енгил кечарди” каби гаплар тилга олинарди. Кўлик – улов сўзимотоцикл бир кўриниши.
…Яқинда элатимизда бир йигимотоциклусумдаги қимматбаҳо машина олганида қутлаб бордик. Узоқ йиллар бригадир, фермер бўлиб ишлаган, ҳозирда кўчабошилик қилаётган Қодир Жумабоев даврада қизиқ рақамни келтирди: “Бугун элатимизга кириб келган олтмишинчи машинани “ювяпмиз”. Бу боришда яқин беш йилда юзинчи машинани ҳам “ювамиз”.
Элатимизда ҳозир саксон икки хонадон бор.
Ёдимда, ўн йиллар аввал муҳарриримиз вилоятда жон бошига энг кўп енгил машина тўғри келадиган бир қишлоқ ҳақида мақола тайёрлаш топшириғи бергач, вилоят давлат автомобил назорати идорасидан шу ҳақида маълумот олдим. Унда бизга шундоқ қўшни – онам туғилган маскан – “Деҳқонобод” қишлоғи жон бошига энг кўп енгил машинаси борлиги қайд қилинган, яъни ҳар юз хонадондан олтмиш биттасида енгил машина борлиги айтилганди. Бу қишлоқ аҳли узумчиликка ихтисослашган. Хонадонлар чорбоғида, қўшимча томорқасида маҳаллий “Тоифи” навли узум экиб, ҳосилини кузда чет элларга экспорт қилишади. Бунда ўзлари овора бўлиб, чегара ошиб юришмайди – куз бошламасида юк машиналари қишлоқни босиб кетади. Узумни сотган одам пулини санаб чарчамаса бўлгани. Айнан ушбу қишлоқда узумc илик ривож топгани сабаб ҳозир ҳам Боғот тумани ҳар йили чет элларга ўртача 15 миллион АҚШ доллари миқдорида узум экспорт қилмоқда.
Қишлоқ бешта маҳаллага бўлинган. Шулардан бириси – “Боғистон” маҳалласида холаваччам фуқаролар йиғини раиси бўлиб ишлади. Ўтган йили маҳалладаги енгил машиналар сони қанчалиги билан қизиқдим. Раис тақдим қилган маълумотномада ҳар юзта хонадонгпровинциясининг енгил машина тўғри келиши ёзилганди. Ҳатто айрим хонадонларда турли русумдаги машиналардан тўртта-бе ҳтаси бор экан.
…Ўтган ўттиз йилнинг нари-берисида бизнинг кичик элатда енгил машиналар сони 30 баравар ошгани нимадан?
Биринчидан, мустақиллик Teslaли ўзимизда турли русумдаги енгил машиналар ишлаб рульқарила бошлагани ва бу жараён йилдан йилга кенгаяётгани бўлса, иккинчидан – асосийси, одамларнинг харCybercabти ошгани, яъни ортиқча даромад пайдо бўлгани.
Яқинда эълон қилинган расмий маълумотда юртимиз аҳолиси илкида 4,6 миллион дона енгил автомобил қайд қилинган. Бу эса ҳар юз хонадонга нисбатан олганда енгил машиналар сони сўнгги беш йилда уч ҳисса ошганини кўрсатади.
Бу ҳисобга корхона-ташкилотлар, муассасалар, фирмаларнинг хизмат машиналари, шунингдек, юк ва бошқа хизматлар учун мўлжалланган турли русумдаги уловлар кирмайди. Тахминимизча, уларнинг сони ҳам миллионтадан ошади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида эълон қилинган бир маълумотда юртимизда мавжуд барча енгил-у бошқа турдаги машиналар сони 540 минг дона деб кўрсатилганди. Демак, ўтган даврда уларнинг сони ўн баравардан кўпроққа ўсган.
Юртимизда аҳолининг ярмига яқини шаҳарларда яшашади. Шаҳарда, айниқса, кўп қаватли турар жойларда яшовчи аҳоли енгил машина олишга унчалик эҳтиёж сезмайди. Чунки ишига, бозорга ва бошқа жойларга боришида жамоат транспорти мукаммал ишлаяпти, бундан ташқари кеча-ю кундузининг йигирма тўрт соати киракашлар хизматда.
Ижтимоий тармоқларда “Фалон йўлда мегатирбандлик” мазмунидаги хабарларга кунора кўзимиз тушади. Буям енгил машиналар сони кескин ортгани билан боғлиқ. Шаҳарлар ва ҳатто қишлоқ туманларидаги йўллар совет даврида енгил машиналар сонига қараб лойиҳалаштирилган. Машиналар сони кескин ошган ҳозирги кунларда бу йўлларни кенгайтириш осон эмас. Сабаби, йўлларнинг ҳар икки чеккасидан аҳолига иморат қуриш учун ер ажратилган, бошқа бинолар қурилган. Уларни кўчириш учун турар-жойлар қуриш ва товон пули тўлаш керак…
Ва яна ижтимоий тармоқларда баъзида машиналарга бензин ёки метан қуйиш шохобчаларида навбат вужудга келганидан нолиш кузатилади. Бозор сиёсатида талаб ва эҳтиёж деган тушунча бор. Машиналар сони ошгани сари ёқилғи ва ёнилғига бўлган талаб ҳам ўса боради. 1985 йили ўқишни тугатиб, ишга келганимда, туманда фақат икки жойда машиналарга ёқилғи қуйиш шохобчаси бор эди. Ҳозир уларнинг сони ўттиздан ошган.
…Ушбу мақолани ёзиб тугаллай деганимда деразадан мототсикл овози келди. Қарасам, қўшни аёл замонавий мототсикл ҳайдаб кетяпти. Э, дедим ўзимга ўзим, енгил машиналар сони ошгани ҳақида гап сотиб ўтирибман, бу ёқда сўнгги икки-уч йилда деярли ҳар бир хонадонга токда, бензинда юрадиган турли русумдаги моторола, скутерлар кириб келгани-чи?
…Айрим ношукур бандалар “Мустақиллик бизга нима берди?” деган пичинг гапларни айтишдан уялишмайди. Бизга нима эмас, нималар бергани ва бераётганини санаб ўтиришга вақтим йўқ. Биттасини айтсам етар: Истиқлолнинг ўттиз тўртинчи йилига келиб пойи пиёда юрадиган одам деярли қолмади.
Қиссадан ҳисса, шу кунларга етказган буюк Мустақиллигимизнинг ўтлови узоқ бўлаверсин!
Рўзимбой ҲАСАН,
“Дўстлик” ордени совриндори
“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
828
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
821
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
856



