Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


04.12.2025 | 16:32

img278

ҚАЛИН ПУЛИ

Қалин пули – уч минг. Минг – қизи учун.
Яна минг – сандиғи, кийгизи учун.
Хўш, яна минг нега? Ҳар лаҳза сенга
Санчиб турадиган бигизи учун.

Эркин Воҳидовнинг ҳазил тариқасида ёзилган ушбу тўртлиги минг йиллик тарихга эга бўлган бир анъанани эслатади. Қалин пули, яъни никоҳ маросимида қиз учун куйов томонидан бериладиган мол-мулк ёки пул. Қалин пули қадимий туркий халқларда энг муҳим никоҳ урф-одатларидан бири сифатида шаклланган. Нега айнан қалин пули? Сўзнинг қалин сифатига бирор дахли борми?

“Девони луғатит турк” китобида қалïн шаклида учраб, сеп, қалин пули тарзида изоҳланади. Англашиладики, бу сўз узоқ йиллик тарихга эга. Ўзбек тилининг этимологик луғатида ҳам қалин – никоҳ тўйида қиз учун куйов томонидан бериладиган мол, пул деб келтирилган. Қалин/қалïн сўзи қадимги туркий тилдаги қал-/қалï феълидан ҳосил бўлиб, “кўтарилмоқ” маъносини билдиради. Эҳтимол бу сўз қиз қадрининг кўтарилиши, келиннинг жамиятдаги мавқейи юксалиши ва куйов томонидан кўрсатилган эътибор билан бевосита боғлиқдир.

Ўрхун-Энасой битикларида ҳам қалин пули бериш анъанаси мавжудлиги қайд этилган. Бу эса қадимги туркий халқларда никоҳ, оила ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашда қалин пулининг ўрни борлигини кўрсатади.

Қаллиқ сўзи ҳам қалин сўзига бегона эмас. Ҳозирги ўзбек тилида қаллиқ сўзини бўлажак келинга ҳам, куёвга ҳам ишлатишади. Лекин бу тўғри эмас. Авваллари унаштирилган қиз “қалинлиқ” деб аталган экан. Қалин сўзига -лиқ қўшимчаси қўшилиб, қалинлиқ – қалини тўланган деган маънони англатган. Давр ўтиши билан бу сўз қаллиқ шаклини олган. Семантик жараёнлар натижасида эса сўзнинг асос ва қўшимчадан ясалганлиги унутилиб, яхлит сўз сифатида кўрила бошлаган. Қайлиқ сўзи ҳам худди шу маънодаги сўзнинг сал бошқача шакли. Демак, қалинлиқ сўзи фақат фонетик жиҳатидан эмас, семантик жиҳатидан ҳам бироз ўзгаришга учраган.

Қалин, қалинлиқдан келиб чиққан қаллиқ, қайлиқ сўзлари этимологиясига бир назар ташлашнинг ўзиёқ тил тарихининг мураккаб жараён эканини яққол кўрсатади. Сўзлар шаклан бироз ўзгарган бўлса-да, уларнинг туб замирида қадимий туркий халқларнинг никоҳ қадриятлари яшаб келмоқда.

Ирода РАҲМОНАЛИEВА

“Жадид” газетасининг 2025 йил 28 ноябрдаги 48-сонида


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img823

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859