Go‘zal Turkiston
0:00
/
Toshkent
temperature icon 9°C

TAVSIYA QILAMIZ


20.08.2025 | 16:38

img182

Ислом цивилизацияси марказида қурилиш ишлари режага мувофиқ давом этмоқда

2025 йил 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор туманида барпо этилаётган Ислом цивилизацияси маркази биноларидан бирининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқизиш жараёнида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса технологик қоидаларга риоя этилмагани сабабли юзага келгани маълум қилинди.

Расмий маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 19 квадрат метрлик қисми зарарланди, аммо бинода фуқаролар жабрланмади ва ички қисм мутлақо шикастланмади.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда воқеага оид турли асоссиз маълумотлар тарқалгани кузатилди. Хусусан, мажмуада Марказ ходимлари фаолият юритаётгани ва ноёб артефактлар зарар кўргани ҳақида хабарлар тарқалди. Расмий манбалар бу маълумотларни рад этмоқда.

Маълум қилинишича:
– Ислом цивилизацияси маркази ходимлари ҳали бинога кўчиб ўтмаган, чунки қурилиш ишлари якунланмаган;
– Мажмуада ҳеч қандай тарихий экспонатлар, жумладан, Каъба ёпинчиғи жойлаштирилмаган;
– Барча ноёб артефактлар алоҳида назорат остида хавфсиз бинода сақланмоқда;
– Янги мажмуа ҳали расмий равишда қабул қилинмаган ва фойдаланишга топширилмаган.

Қурилиш ишлари “Ўзоғирсаноатлойиҳа” АЖ (лойиҳачи), “Трест-12” АЖ (бош пудратчи), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси (буюртмачи) ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги махсус дирекция томонидан амалга оширилмоқда. Шунингдек, лойиҳага хорижнинг етакчи компаниялари ва дизайнерлари ҳам жалб этилган.

Ислом цивилизацияси маркази расмийлари қурилиш жараёнлари белгиланган режа асосида давом этаётганини, якунланиш арафасида эканини маълум қилди. Шу билан бирга, жамоатчиликка расмий манбалар орқали эълон қилинаётган ахборотларга ишониш, турли асоссиз хабарларга эътибор бермаслик тавсия этилди.


ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР

“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]

21.01.2026 | 15:59

img831

МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ

Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]

21.01.2026 | 12:50

img825

ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!

Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]

21.01.2026 | 09:47

img859