03.09.2025 | 12:26
350
АНВАР ОБИДЖОН МАКТУБИ
Уч йиллик ҳарбий хизматни машҳур Бойқўнғир космодромида ўтаганман. Синов ракетасини парвозга тайёрлаш осон иш эмасди. Ҳарбий қўмондонлик штабида ишлаганим учун қўшни қисмлар билан ҳам алоқа қилиб турардим. Бир куни шу ерда олтиариқлик Абдусалом исмли йигит билан танишиб қолдим. Адабиётга қизиқадиган, мусиқани яхши тушунадиган, рубоб чалишга қўли келиб қолган йигит экан, суҳбатимиз тез қовушди. Бўш пайтлари бирга дам оладиган, радио қўшиқлар тинглайдиган бўлдик. Абдусалом ёшлигида онаси ўқиб берган Иброҳим Адҳам қиссаларидан сўзлар, мен эса ҳарбий хизматни тугатишим билан Тошкент университетининг журналистика факултетига кириб ўқиш орзуимдан гап очардим.

Мен Ўшда ўқиб юрган кезларим ёзган кичик-кичик ше рларимдан айримларини Абдусаломга ўқиб берган эдим, унга маъқул келиб, “Аҳмаджон, шу бизнинг Олтиариқда Анваржон исмли бир йигит бор-да, шеърлар машқ қилади, қўли анча келиб қолган, машқларини юборса, кўриб бермайсизми?” деб қолди. Бепоён қозоқ даштининг жазирамасида, яна ҳарбий кийимда денг, Тошкент газеталари босмаса ҳам тинимсиз шеърлар жўнатиб турган навқирон ижодкор сифатида, “Майли, юборсин, ўқиб кўрамиз”, дедим устозларга хос виқор билан.
Орадан бир ой ўтар-ўтмас, Анваржондан хат келди. Беш-олтита шеър. Сўзлари тўла ёдимда қолмаган, аммо футбол тўпига бағишланган шеърнинг маъноси қуйидагича: “Ҳамма бу тўпни оёғи билан аёвсиз тепади, боши билан уради, кўкраги билан туртади, жаҳли чиқса, майдондан ташқарига отиб юборади, фақат дарвозабонгина меҳрибонлик билан икки қўллаб бағрига босади, силаб-сийпалайди…”
Содда ва равон сатрлар. Кулгили жойлари кўп. Болалар учун ёзилган бошқа шеърларда учрамайдиган ўхшатишлар, ажойиб топилмалар. Ўқиб бўлгач, Абдусалом иккимиз уларни малакали мутахассислардай жиддий таҳлил қилдик, унча-мунча тортишув, баҳс ҳам бўлди. Сўнг мен ёш шоирга газета-журналлардан менга келадиган жавоб хатларидан фойдаланган ҳолда: “Ҳурматли Анвар Обиджон, шеърларингизни ўқидим, баъзилари яхши чиқибди. Юморингиз бор экан. Болалар ҳаётини яқиндан биладиганга ўхшайсиз. Ҳаракат қилинг, кўп ўқинг, устозлардан ўрганинг, эринманг, шундай машқ қилишда давом этсангиз, келажакда сиздан яхши шоир чиқиши мумкин”, деган хат ёздим.
* * *
Ҳарбий хизмат тугагунча ана шундай маънода хат олишиб турдик. Орадан кўп йиллар ўтиб, Фарғона театри биносида Ўзбекистон халқ шоири, болалар учун ёзилган йигирмадан ортиқ бадиий асарларнинг муаллифи Анвар Обиджон туғилган куннинг 60 йиллиги нишонланганида, менга “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири сифатида сўз беришди. Шоирнинг юбилейи баҳонасида мен ўша кунлари водий туманларини зир айланиб, газета обунаси билан шуғулланаётган, бир жойда кўнглим кўтарилиб, бир жойда ҳафсалам пир бўлиб юргандим.
Саҳнага кўтарилиб, сўзимни ўша… ҳарбий хизматдан Олтиариққа йўллаган хатларимдан бошладим: “Ҳаёт қизиқ нарсада, Анвар Обиджон бугун ўзбек болалар адабиётига янги ҳаво олиб кирган, бадиий ифодада ўз йўли ва овозига эга таниқли шоир. Мен эса оддий муҳаррирман. Анваржон ўшанда менинг буюк маслаҳатларимга амал қилмаганида борми, у бугун бу саҳнада эмас, менга ўхшаб, қишлоқма-қишлоқ юриб, туман газетасига обуна уюштириб юрган бўларди…”
Зал кулгидан ларзага келди.
* * *
Анвар Обиджон ўзининг таъбири билан айтганда, бир муддат “кўзга кўринмас, аммо масъулияти жиддий мансаб”ларда жонбозлик кўрсатиб, ҳаётни кузатди, қаламини чархлаб, ана ундан кейин бўлажак қаҳрамонлари Гулмат ҳамроҳлигида ёш Мешполвонни пойтахтга етаклаб келди. Фақат шу эмас, бўлажак шоир пойтахтга Олтиариқнинг оҳорли овози, ўзи кйодимдабилган қанчадан қанча юртдошларининг ажабтовур характери, учирим-қочиримлари, аския пайровларини ҳам олиб келди. Туман газетасида узоқ йиллар қалам тебратгани журналистика соҳасида ўзини намоён этишига ёрдам берди. Буни унинг ўзидан эшитайлик:
“Бошланғич синфдалигимдансамбльлар машқ қилардим. Илк шеърларимдан бири “Ғунча” журналида босилгач, ўзимни бинойидек шоир санай бошладим, мактабдагилардан бирортаси: “Ҳа, шоир”, деб илжайиб ўтса, бу кесатиқ эканини сезиб турсам ҳам, барибир, ич-ичимдан суюниб кетардим.
Ҳарбий хизматдан қайтиб, колхозда ишлаб юрган вақтимда туман газетасига кичик-кичик хабарлар ёза бошладим. Устозлар шеърларимнинг у ер-бу ерига қалам теккизиб чиқаришса, унча ўпкаламасдим, аммо энг “қуйи табақали” газетанинг шумшайган бир ходими келиб-келиб мендек “шоир”нинг мақоласини таҳрир қилса, пешонам тиришарди. Туманимиздаги “Пахта учун” газетасига ишга ўтганимиздан кейин анчагача шаштимдан тушолмай юрдим. Жимжимадор сўзларни очерк ёки лавҳалардпублицистикасидашлатиш мумкинлигини, мақола эса имкон қадар жонли халқ тилига яқин бўлиши, бунда безанчоқликнинг даражаси эмас, хабарнинг қиммати муҳим эканлигини англагунимча яна бир-икки йил ўтди.
1974-йили “Она ер” деган биринчи китобим чоп этилди, ҳоврим анча пасайиб, шоирлигимни ортиқча пеш қилмайдиган бўлиб қолдим. Чунки, бу соҳанинг ичида юриб билдимки, газетада ишлайдиган бўлсанг, шоирлик журналистлигингни маълум даражада тўлдириши мумкин, лекин ҳатто энпублицистиканингбу жабҳада пишиб етилган энг оддий журналистнинг олдПублицистикаэмас”.
* * *
Ўзбек болалар адабиёти узоқ йиллар турлича савиядаги бадиий ифода босқичларидан ўтиб келди. Қизил мафкура бешигида бўлса-да, улғайди. Ёш ўзбек китобхонларининг шеър қандай ёзилиши хусусидаги тасаввури Зафар Диёр, Қуддус Муҳаммадий, Илёс Муслим, Қудрат Ҳикмат, Толиб ЙўлдосПублицистикамин каби истеъдодли шоирлар ижоди асосида шаклланган ва буни ҳеч ким инкор этмайди. Ютуғи ҳам, камчилиги ҳам ўзимизники. Ижодкор, у қайси соҳада бўлмасин, албатта, ўз қарашларидан келиб чиқади. Аммо дунё ўзгаргани сари одамларнинг турмуш тарзи, ўй-хаёллари ҳам ўзгариб боради, катталар билан бирга болалар ҳам улғайиб, кўз ўнгимизда беғубор нигоҳлари билан дунёга боқадиган, биз эътибор бермаган нарсаларни идрок этадиган, яхши-ёмоннинг, рост ва ёлғоннинг фарқига борадиган бўлишади.
Фикримча, ўтган асрнинг етмишинчи йиллари мана шу муҳим ҳолатни болалар шеъриятида Миразиз Аъзам, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон каби ижодкорлар бошқалардан кўра бир муддат аввал сезишди. Болалар учун ёзиш катталар учун ёзишдан ўн чандон қийин ва масъулиятли эканлигини тушунишди. Шуниси ажабланарлики, ўша етмишинчи йиллари собиқ тузум ижтимоий-сиёсий ҳаётида, жамиятда ҳам жиддий бир ўзгариш ёки муҳим бурилиш бўлмаган, ҳамма соҳа, айниқса, адабиёт мафкуравий қолиплар белгилаб берган андозаларга амал қилиб фаолият юритаётган эди. Бу фикрни ўша йиллари эълон қилинган болалар шеъриятида яққол кўриш мумкин. Аммо… бошқа миллий адабиётларда аста-секин сезилаётган ўзига хос янгиланиш шабадалари, масалан, Сергей Михалков, Самуил Маршак, Корней Чуковский, Николай Носов каби таниқли-ижодкорларнинг болалар ҳаётига доир янгича қарашлари изсиз кетмади. Болаларга ёзганда уларнинг бевосита ўзига, хаёлот оламига суяниш, бу ёруғ оламни бола кўзи билан ҳам кўра олиш, феъл-атвор, қувлик-шумликларига эътибор бериш зарурлигини англаган шоирлар ижодида мутлақо янгича талқинлар пайдо бўлди. Улар ортидан келаётган ёшлар ижодида болалар дунёси янгича қиёфада кўрина бошлади.
* * *
Анвар Обиджон пойтахт ижод муҳитига тез сингди, жаҳон адабиётининг болаларга аталган энг яхши намуналарини синчиклаб ўқиди. Улар қайта-қайта чоп этилаётгани, бугун ҳам севиб ўқилаётгани сабабини тушунишга ҳаракат қилди. Ёзувчилар уюшмасидаги бир муҳим йиғинда ўзини болалар ёзувчиси деб юрадиган ва шу мақоми билан ғурурланадиган ижодкорга: “Сиз ҳар йили китоб чиқараётганингиз билан эмас, болалар китобларингиздан нима олаётгани билан фахрланинг”, дегани ёдимда. Орадан кўп ўтмай, Анваржоннинг “Баҳромнинг ҳикоялари”, “Масхарабоз бола”, “Безгакшамол”, “Жуда қизиқ воқеа”, “Олтин юракли автобола”, “Даҳшатли Мешполвон” шеърий тўпламлари, “Булбулнинг чўпчаклари”, “Ғалати мактублар”, “Гурунгдаги гаплар”,йодингизгана”, “Ўзимизнинг ансамбл”, “Ширин сўйлар жажживойлар”, “Каламушлар кемаси”, “Сиз эшитмаган қўшиқлар”, “Осмондан тушган созанда” туркумлари кичик ёшли ўқувчилар қўлига бориб етар экан, ўшанда юқоридаги анчайин аччиқ гап беҳуда айтилмагани, ижод майдонида болалар учун янгича ёзадиган истеъдодли бир қалам соҳиби шаклланаётганидан далолат эди.
Янгича ёзиш нима дегани? Ўқиймиз: “Каламушвой, каламуш, саводинг сал чаламиш. Ёз десалар “темир” деб, сен ёзибсан “кемир” деб”, “Қарға кирди кинога, ўхшаб Буратинога. Ҳамма жойлар эди банд, бориб деди нописанд: “Менга қара, вей, Лайлак, еганмисан ҳеч калтак, қани турчи ўрнингдан, ҳе, ўргилдим бурнингдан”.
* * *
Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари охирига келиб, ўзбек бадиий публитсистикасида шиддатли бир жараён юзага келди. Матбуот зиммасига жамиятда кечаётган мураккаб жараёнларни, яқин ўтмишимизда содир бўлган нохуш, адолатсиз воқеаларни ҳаққоний ёритиш, жамият аъзоларини янги мустақил давлат қуришдек ягона мақсад атрофида бирлаштиримўъжазгинаи юкланди. Негаки, ҳар қандай ўтиш даврида жамият ҳаётидаги хуш-нохуш воқеаларни синчковлик билан кузатиш, таҳлил этиш, бунда жамиятнинг уйғоқ, фикрловчи қатламига таяниш таъсирчан публитсистиканинг ўта кучли ваколатига айланади. Шундай бўлди ҳам. Публитсистика бу вазифани талаб даражасида бажарди.
Ижодкор зиёлилар истиқлол манфаатларини ўз уй, ўз оилаларини ҳимоя қилгандай ҳимоя қилишди. Газеталарда оташин мақолалар эълон қилинди. “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида эълон қилинган кўплаб мақолалар асосида ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Публитсистика умри тугаб бораётган эски тузумнинг ғайриинсоний қадриятларини, сохта шиорларини аёвсиз фош қилди, миллатни уйғонишга, қизил салтанатнинг таназзули муқаррарлигини, миллат ўз тақдирини ўз қўлига олиши мумкин бўлган буюк имконият эшик қоқаётганини англашга чорлади.
Газетанинг фаол муаллифлари орасида Анвар Обиджон ҳам бор эди. Мустақилликка эришиш арафасида эълон қилинган мақоласига “Ё аҳиллик, ё қуллик” деб сарлавҳа қўйди. “Муҳаррир дўстим, масалани мана шундоқ, яъни кўндалангига қўйиш керак: ё бугунги имкониятдан фойдаланиб, эркин бўламиз, мустақил давлатга айланамиз, ё яна… занжирларфильмларатига қайтамиз”, деди.
Анваржон босиқ, чуқур мулоҳазали ижодкор эди. Бирдан жўшиб кетмасди. Минбарга югурмасди. Унинг ижоди қуруқ шиорлардан бутунлай холилиги билан ажралиб туради. Мана, унинг баъзи фикрлари: “Исёнкорлик, чорловчайодк, теран мушоҳада шеърият кемасининг елкани учун йўлчи шамол вазифасини ўтайди, шиддатига шиддат қўшади. Аммо бу шиддат кўп сонли “оддий шеърхонлар”ни ўзига эликтирувчи унсурлар: сўзлар шираси, тасвир нафосати, ифода назокати ила уйғунлаша олмас экан, шеър қуруқшоқланиб, қофиялаштирилган наср тусига киради, таъсир доираси тораяди, бир тўп зиёлилар даврасидан нарига ўтиши қийин кечади. Шу икки муҳим жиҳатни ўз ижодида омухталаштира олиш камдан кам шоирга насиб этган”.
* * *
Анваржон истиқлол мавзусида кўп мақолалар ёзди, шеърлар битди. Умрининг охиригача она юрти Фарғонада бўлаётган ўзгаришлар, ибратли ишлардан қувониб яшади, деҳқон юртдошларининг ноёб тажрибаларини оммалаштирди. “Фарғоналиклар” китобини Ватанни қандай севиш кераклиги тўғрисидаги дарслик сифатида ҳаммамизга совға қилди.
Анваржон адабиётга водийнинг ноёб лутфини олиб кирди, болалар шеъриятида маҳорат мактабини яратди. Нутқимизни гўзал иборалар, ўхшатмалар, ташбеҳлар билан бойитди. “Марғилонликларнинг сўзлашув маданияти жуда юқори, – деб ёзади шоир “Фарғоналиклар” китобида. – Будиссертациясиан келиб, суд идорасида ишлаган бир танишим эридан ажрашмоқчи бўлган ёш жувон инг сўзлаш тарзидан лол қолганини менга гапириб берган. Аёл арзини шундфакультетидаибди: “Худо хайрингизни берсин, бек ака, ярашинг деб қистамасинлар мани. У кишим билан бирга яшашнинг қиттак иложи бўлса, сиздек мартабали зотнинг гапини ерда қолдирармидим… Майли, яна бир уйланиб кўрсинлар. Илойим, янги топган хотинлари мандан сабрлироқ, мандан озодароқ чиқсин”.
Марғилон Кумушбиби юртилиги ёдингизга тушдими?!
Устоз Эркин Воҳидов истеъдодли шогирдига қуйидаги тўртликни бағишлаган:
Шоир Анвар Обиджонга ҳазил шеър йўқ,
Ўйлар, акам тўрт йўл ёзса ўлармиди?
Унинг ўзи тўппонча-ку, ҳар сўзи ўқ,
Қурол билан ҳазиллашиб бўлармиди?!
* * *
Шоирнинг ижод оламини бугун адабиётшунос олимлар, ёш тадқиқотчилар завқ ва қониқиш билан тадқиқ этмоқдалар. Бу ишни академик Бахтиёр Назаров бошлаб берган эди: “Анвар Обиджон шеърларидаги бадиий гўзаллик ҳақида гап кетар экан, унинг асарларида шу хусусиятни келтириб чиқарадиган гармонияни алоҳида таъкидлаш ўринли бўлади. Бу гармония асосларини Анвар Обиджон шеърларида талқин этилаётган руҳий-ҳаётий муаммо ифодасига энг аниқ, тиниқ, қисқа, ихчам, сунъийликдан ҳоли баён, ҳаққонийлик ва ҳаётий образлилик ташкил этади. Улар ўзининг самимийлиги, ифода йўсини ва руҳиятдаги халқоналиги, айниқса, миллийлиги, ҳатто, маълум маънода водиёналиги ҳамда барчаси жуда соддалиги билан ажралиб туради. Ватан ҳақида не-не шеърлар битилган. Лекин Анвар Обиджон Ватаннинг қисқа, мўжазгина, янги талқинини топа олади.
Деҳқонвачча шу Ватан
Иккимизга онадир.
Тупроғининг тафтидан
Товонимиз ёнади.
Бироқ, мунис шу она
Иккимиз-чун икки зот:
Сен учун у бошпана,
Мен учун у эътиқод”.
Анвар Обиджон адабий тилимизни халқона йўлда янада жозибали қилиб бойитишга бутун ижод умрини бағишлади, десак, муболаға бўлмайди. Икки қадрдон дўст – Турсунбой Адашбоев ва Анвар Обиджон ўзбек болалар адабиётини кенг маънода янги сифат босқичига олиб чиқишди. Болаларга қандай ёзиш кераклигини насрда Худойберди Тўхтабоев, назмда шу икки ижодкор намоён қилишди. Болаларга хос жамики хусусиятлар – қувноқлик, зукколик, қувлиг-у шумлик, ҳозиржавоблик, ҳотамто-ю чапанилик, катталардай фикрлашга ҳаракат қилиш Анвар Обиджон шеърларининг мағзи эди. Ижодий давраларда “Болаларга ёзиш учун уларни севиш, тилини, дилини тушуниш керак”, деган гапни кўп такрорларди. Бунга ўзи қатъий амал қилгани боис, болалар адабиётида Анвар Обиджон номи билан боғлиқ ижодий мактаб юзага келди. Бу мактаб сабоқларини ўтаган қанчадан қанча ёшларнинг ижод намуналари устоз ўгитлари беҳуда кетмаганидан далолат беради.
Анвар Обиджон болалар билан бирга катталар учун ҳам баракали ижод қилди. Асарлари асосида филмлар суратга олинди, спектакллар қўйилди. Ҳажвий ғазаллари, шеърий “уч чаноқ”лари, ҳайвонлар, буюмлар, қушлар тилидан ёзилган мактублари китобхонлар томонидан зўр қизиқиш билан ўқилади. Мамлакатимиз мактабларида унинг шеърларини ёд олмаган, катталар орасида мулла Гулматни танимаган, “Фарғонада биттагина” қўшиғини тингламаган мухлисни топиш қийин. Аслида, асл ижодкорнинг ҳар бир асари келажакка мактуб саналади. Фақат уни ўқий ва уқий ола билиш керак.
* * *
Президентимизнинг фидойи адибимизни “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотлагани замирида шу Ватан, шу халқ равнақи, маънави ати ва маърифати учун қилинган ҳар қандай холис меҳнат, албатта, шуҳрат топади, эътироф ва эътиборда бўлади, деган теран ҳикматни англадим. Демак, биз зиёлилар Худо берган ижодкорларимиз меросини кенгроқ тарғиб қилишимиз, ёшларимизга изоҳлашимиз, мураккаб ҳаёт йўлларини ибратли шарҳлашимиз, индалло, сўз сеҳри орқали она тилимизга, она халқимизга меҳр-у муҳаббат туйғусини тарбиялашга қамровдор эътибор қаратишимиз зарур экан.
Аҳмаджон МЕЛИБОЕВ
“Жадид” газетасининг 2025 йил 29 августдаги 35-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
830
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
823
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
858



