13.10.2025 | 10:20
203
ТАКЛИФ ВА ТАШАББУСЛАР САММИТИ
Озарбайжоннинг Габала шаҳрида “Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик” шиори остида ўтказилган навбатдаги саммитда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг иқтисодий, сиёсий ва хавфсизлик, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларини кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди. Ўзбекистон етакчиси бу сафар ҳам туркий давлатлар ўртасида стратегик шериклик, абадий дўстлик ва биродарлик тўғрисида шартнома ишлаб чиқишни таклиф қилди. Албатта, мазкур ташаббуснинг аҳамияти беқиёс. Шартнома халқларимизни янада яқинлаштиришга, кўп томонлама ҳамкорлигимизнинг узоқ муддатли ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Яна бир омилни эсдан чиқармаслик керак. Дунёда авж олаётган, охири кўринмаётган низо ва урушлар бизнинг давлатларимизга ҳам салбий таъсирини кўрсатмоқда. Ҳар қандай можаро ўз чегараларида қолмай, занжир реакциясини келтириб чиқариши мумкинлигини инобатга олсак, Президентимизнинг глобал вазиятни чуқур таҳлил этиш ва керакли қарорлар қабул қилиш мақсадида ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлар раҳбарларининг учрашувларини мунтазам ўтказиб бориш, биринчи қўшма учрашувни келгуси йили Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббуси билан чиққани муҳим аҳамиятга эга эканига амин бўламиз.
Президентимиз туркий давлатларнинг иқтисодий шериклик бўйича доимий кенгашини тузиш ва унинг лойиҳа офисини Тошкентда жойлаштириш, янги иқтисодий имкониятлар маконини шакллантириб, туркий давлатларнинг саноат альянси, “Туркий яшил йўлаклар” тизими ва “Яшил трансформация” консорциумини ташкил этиш бўйича ҳам реал ва аниқ ташаббусларни илгари сурди.
Доимий кенгаш ва лойиҳа офиси иқтисодий режаларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш учун мустаҳкам платформа яратади. Бу эса савдо, инвестиция ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради. Саноат альянси туркий давлатлар ўртасида саноат кооперациясини кучайтириш ва рақобатбардош тармоқларни яратишга ёрдам беради. “Туркий яшил йўлаклар” тизими савдо жараёнларини соддалаштиради, божхона тартиб-қоидаларини уйғунлаштириб, товарларнинг тез ва самарали ҳаракатини таъминлайди. “Яшил трансформация” консорциуми туркий давлатларни экологик тоза технологияларни жорий этишга, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва барқарор ривожланишга ундайди. Бу ташаббуслар туркий давлатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги ролини мустаҳкамлайди, уларнинг глобал муаммоларни ҳал қилишдаги иштирокини кенгайтиради.
Президентимизнинг органик қишлоқ хўжалиги бўйича экспертлар гуруҳини ташкил этиш ва туркий органик маҳсулотларнинг ягона брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш таклифи озиқ-овқат хавфсизлигига хизмат қиладиган муҳим ташаббусдир. Экспертлар гуруҳи туркий давлатларда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади, тажриба алмашади ва илғор технологияларни жорий этишга ёрдам беради. Ягона бренд органик маҳсулотлар сифатини назорат қилиш ва стандартларни уйғунлаштириш имконини беради, бу эса истеъмолчиларнинг ишончини оширади. Шунингдек, органик маҳсулотлар соғлом овқатланишга ва экологик тоза ишлаб чиқаришга ҳисса қўшади.
Бу ташаббус ҳудудларда янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг даромадларини оширишга хизмат қилади. Ягона бренд туркий давлатларнинг жаҳон бозоридаги имижини яхшилайди ва уларни сифатли, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар сифатида танитади.
Давлатимиз раҳбари Габала саммитида тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувлар ишлаб чиқиш лозимлигини қайд этди. Гап шундаки, бугунги кунда ТДТ мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо кўлами йил саин ортиб бораётганига қарамай, мавжуд салоҳиятимизга нисбатан етарли даражада эмас. Ҳозирда мамлакатларимиз ўртасидаги савдо ҳажми 58 миллиард долларга етган, ушбу кўрсаткич туркий давлатлар умумий ташқи савдо айланмасида атиги 7 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, ташқи савдонинг катта қисми учинчи мамлакатлардан қилинадиган импортга тўғри келади.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон етакчисининг ташаббуслари ўзаро савдони ошириш борасида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш, экспорт ва импорт ҳажмларини оширишнинг янги механизмларини жорий этиш ҳамда бу жараёнларга илғор технологик платформаларни кенгроқ жалб қилиш имконини беради. Мавжуд салоҳият ва имкониятлар ишга солинганда, ташкилот аъзолари ўртасида ички савдони яқин истиқболда 100 миллиард долларга кўтариш мумкин бўлади.
Ўзбекистон Президенти Туркий инвестиция жамғармаси фаолиятини кенгайтириш, халқаро ва миллий молия институтлари билан ҳамкорлик дастурини қабул қилишни тавсия этди. Таъкидлаш жоизки, 2023 йили 500 миллион АҚШ доллар (Венгриядан яна 100 миллион доллар) капитал билан ташкил этилган Туркий инвестиция фонди ҳам ҳозирча реал фаолликни намойиш этмаяпти: инвестиция лойиҳалари муҳокама босқичида қолмоқда, амалдаги ижро мавжуд эмас. Демак, жамғарма ҳисобидан ТДТ доирасида лойиҳаларни мақсадли ва тизимли аниқлаш механизмини ишлаб чиқиш зарур.
Тан олиш керак, кейинги йилларда Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари билан қўшма инвестицион лойиҳаларни рўёбга чиқариш борасида яхши натижаларга эришди. Масалан, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон биргаликда Қамбарота ГЕСи қурилиши ва эксплуатацияси лойиҳасини амалга оширмоқда, ҳамкорликда қўшма автомобиль заводлари ишга тушди. Ушбу амалий тажрибани ТДТ доирасида қўллаш хорижий инвестиция ҳажмини оширишга имкон яратади. Ташкилотнинг барқарор инвестицион макон сифатидаги нуфузини юксалтиради, ўзаро сармоявий ҳамкорликнинг реал механизмларини яратади, шунингдек, бугунги глобал савдо занжирларининг узилиши фонида қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги салоҳиятини кенгайтиради.
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт-транзит салоҳиятидан унумли фойдаланиш борасида ҳам қатор таклифларни ўртага ташлади. Жумладан, Ўрта коридор бўйлаб транзит тарифларини мақбуллаштириш, чегаралардан ўтиш жараёнларини соддалаштириш, замонавий логистика тизимлари ва қўшма операторларни яратиш шулар жумласидан. Бугунги кунда Ўрта коридор бўйлаб ташилаётган юк ҳажми қарийб 3 миллион тоннага яқин, келажакда бу кўрсаткични 10 миллион тоннагача ошириш кутилмоқда. Бироқ инфратузилманинг ҳали тўлиқ ривожланмагани сабабли, Ўрта коридорни минтақавий йўналишдан қитъалараро транзит артериясига айлантириш жараёни бироз суст кечяпти. Жумладан, ҳозиргача мазкур лойиҳада иштирок этувчи давлатлар ҳудудидан ўтувчи юк ташишнинг атиги 4-5 фоизи қитъалараро савдога тўғри келади.
Ўзбекистоннинг ташаббуслари Осиё ва Европа ўртасида стратегик кўприк сифатида эътибор қозонаётган ушбу муҳим транспорт йўлагини ривожлантиришга қаратилган. Ушбу транспорт йўлагининг самарадорлигини ошириш орқали ТДТ мамлакатлари нафақат халқаро транзит, балки минтақавий иқтисодий интеграциянинг муҳим иштирокчилари сифатида ҳам мавқейини мустаҳкамлаши мумкин бўлади.
Давлатимиз раҳбарининг саммитдаги Ўрта коридорни ривожлантириш ва уни Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли ҳамда Трансафғон йўлаги лойиҳалари билан боғлаш таклифи минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш ва иқтисодий интеграцияни кучайтиришга қаратилган. Ўрта коридор – Хитойдан Европага Марказий Осиё ва Каспий денгизи орқали ўтувчи муҳим транспорт йўлагидир. Бу йўлнинг ривожланиши минтақа давлатларига савдо алоқаларини кенгайтириш, экспорт-импорт операцияларини осонлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш имконини беради.
Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, божхона тартиботларини рақамлаштириш ва тарифларни оптималлаштириш ҳам Ўрта коридорнинг самарали фаолиятини таъминлаш учун муҳимдир. Рақамлаштириш жараёнларни тезлаштиради, бюрократияни камайтиради ва коррупция хавфини пасайтиради. Тарифларни оптималлаштириш эса транспорт харажатларини камайтириб, Ўрта коридордан фойдаланишни жозибали қилади. Мамлакатимиз раҳбари туркий давлатларни рақамлаштириш билан шуғулланишга узоқ вақтдан бери чақириб келади. Мутахассисларнинг фикрича, 2028 йилга бориб рақамли иқтисодиёт ҳажми 16,5 триллион долларга етиб, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 17 фоизини ташкил қилади. Яъни, рақамлаштиришнинг иқтисодий самарадорлиги яққол кўзга ташланади.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ТДТга аъзо ва кузатувчи мақомига эга давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари динамик равишда ўсиб бораётганини кузатиш мумкин. Ташкилотнинг Ўзбекистон умумий ташқи савдосидаги улуши 16 фоизга етди. Эътиборлиси, ТДТ мамлакатлари, хусусан, Қозоғистон ва Туркия Ўзбекистоннинг тегишлича учинчи ва тўртинчи асосий ташқи савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Қолаверса, Ўзбекистон ТДТда иштирок этувчи қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, шунингдек, Озарбайжон билан эркин савдо режими, Туркия ва Венгрия билан энг кўп қулайлик режими шартлари асосида савдо-иқтисодий муносабатларни йўлга қўйган.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ва бошқа ТДТ мамлакатларининг қулай географик жойлашуви уларнинг глобал ишлаб чиқариш ва савдо занжирларида асосий бўғин бўлиш имконини беради. Мисол учун, Ўзбекистон Марказий Осиё ва ТДТ маконида транспорт-логистика ҳамда ўзаро боғлиқликни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. Қозоғистон ва Қирғизистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига, Венгрия Европа Иттифоқига, Туркия эса Европа Иттифоқининг божхона иттифоқига аъзо ҳисобланади. Шунингдек, Туркманистон ва Озарбайжон Кавказ ва Марказий Осиёни боғловчи муҳим давлатлардир.
Маданий-гуманитар мавзулар ҳеч қачон давлатимиз раҳбарининг эътиборидан четда қолмайди. Ўзбекистонда қўшма тадқиқотлар ва инновациялар майдонига айланадиган Туркий давлатлар халқаро университетини ташкил этиш ташаббуси илмий салоҳиятни бирлаштириш ва тадқиқотларни ривожлантиришга қаратилган. Бу ерда қўшма тадқиқотлар олиб борилади, инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилади ва туркий дунё учун долзарб бўлган муаммоларга ечим изланади. Университет туркий давлатлар учун юқори малакали кадрларни тайёрлайди, улар иқтисодиёт, технология ва бошқа соҳалардаги муаммоларни ечишга қодир бўлади.
2026 йилда “Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ижоди – Туркий дунё маънавий ҳаётида” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси муҳим аҳамиятга эга. Бу икки буюк сиймо бутун туркий дунё учун ардоқли мутафаккирлардир. Уларнинг ижодини тарғиб қилиш туркий халқларнинг умумий маданий асраш ва ривожлантиришга хизмат қилади. Анжуман доирасида турли давлатлардан келган олимлар Низомий Ганжавий ва Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиш бўйича ўзаро тажриба алмашадилар. Конференция туркий халқларнинг маънавий бирлигини мустаҳкамлашга, умумий қадриятларни қайта кашф этиш ва ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ёрдам беради.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саммитда сўзлаган нутқи нафақат ташкилот, балки бутун Евроосиё минтақаси учун аниқ, пухта ўйланган ва энг муҳими, прагматик ҳаракатлар дастури сифатида янгради, десак, айни ҳақиқат бўлади. Ўзбекистоннинг таклифлари шунчаки ташаббуслар йиғиндиси эмас, балки туркий дунёни маданий-тарихий бирликдан реал иқтисодий ва стратегик кучга айлантиришга қаратилган яхлит дастуриламал сифатида ўртага ташланди.
Бугунги кунда ТДТ – ўсиб бораётган сиёсий ва институционал аҳамиятга ва катта салоҳиятга эга бўлган тўлақонли ташкилотдир. Бу салоҳият нафақат умумий манфаатлар ва сиёсий интилишларнинг мослигига, балки уни бошқа халқаро бирлашмалардан ажратиб турадиган бетакрор пойдеворга ҳам асосланган. Прагматик манфаатлар атрофида шаклланган кўплаб халқаро бирлашмалардан фарқли ўлароқ, туркий давлатларни тарихий хотира, этник илдизлар ва маданий қариндошлик бирлаштиради. Бу омил нафақат рамзий бирликни таъминлайди, балки чуқур интеграция учун ҳам шароит яратади.
Ташкилотнинг ўзига хослиги яна шундаки, барча аъзо давлатларда сиёсий барқарорлик таъминланган ва ўзаро дўстона муносабатлар ўрнатилган. Бу халқаро амалиётда кам учрайдиган ҳолат, яъни ҳамкорлик қарама-қаршиликларни бартараф этиш эмас, балки манфаатларнинг табиий уйғунлиги ва тарихий яқинлик асосига қурилган. Шу сабабли, Ўзбекистон учун ташкилот фаолиятини – бу энергетика, транспорт ёки маданий лойиҳалар бўладими – аниқ мазмун билан тўлдириш ўта муҳим.
Бошқача айтганда, гап шунчаки рамзий иттифоқ эмас, балки ташаббусларни ишлаб чиқиш ва аниқ натижаларга эришишга қодир бўлган жонли механизм ҳақида кетмоқда. Айнан ТДТда қарама-қаршиликка эмас, балки умумий илдизларга, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва прагматизмга асосланган ҳамкорликнинг муқобил моделини таклиф қила оладиган бирлашмага айланиш учун ноёб имконият мавжуд.
Давлатимиз раҳбарининг долзарб ташаббуслари эса, ташкилот самарадорлигини янги босқичга кўтаришга, янги иқтисодий имкониятлар яратиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамият касб этади.
Ситора БАРЛИБОЕВА,
филология фанлари бўйича фалсафа доктори
“Жадид” газетасининг 2025 йил 10 октябрдаги 41-сонида
ЎЗИ УСТОЗ БЎЛАР УСТОЗ КЎРГАНЛАР
“– Мени танимадингизми, ахир мен фалончи блогерман!– Узр, қайси ном билан қандай мавзуларда блог юритасиз?– Барча мавзуда. Интернетда ҳамма “Ҳаққуш” номи билан билади мени.– Шунақами? Мен билган кўпгина блогерлар аниқ бир йўналиш бўйича фаолият юритади.– Улар менга ўхшаб кўп соҳани тушунмайди-да, шунинг учун биттаси билан чекланади.– Қайси соҳа бўйича мутахассиссиз?– Олий маълумотим йўқ. Мактабни битирганман”. […]
21.01.2026 | 15:59
826
МАТЕМАТИКА – МУВАФФАҚИЯТ МАНБАИ
Суҳбатдошимиз Ўзбекистон Фанлар академияси ва Бутунжаҳон Фанлар академияси академиги, Давлат мукофоти лауреати Ўткир Розиқов айни пайтда ЎзФА В.И.Романовский номидаги Математика институти директори ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда. У қарийб қирқ йиллик фаолияти давомида математик анализ, алгебра ва эҳтимоллар назариясининг замонавий усуллари билан физик ва биологик системаларнинг термодинамикаси ва динамикаси назарияларини яратиб, уларни табиий фанларга қўллашда […]
21.01.2026 | 12:50
820
ОҒАМИЗ ОМОН БЎЛСИНЛАР!
Мен Муродбой Низанов билан илк бор 2004 йилда танишганман… Йўқ, адашдим. Бу инсонни анча аввалроқ, ўспирин чоғларимда истеъдодли ижодкор сифатида таниганман. Мактабда ўқиб юрган пайтларимда адабиётга ҳавасим баланд эди. Қўлимга тушган китоб ва газета-журналларни иштиёқ билан мутолаа қиламан. Колхозда бригадир бўлиб ишлайдиган раҳматли амаким ўзи обуна бўлган “Ёшлик”, “Шарқ юлдузи”, “Муштум” журналларини ўқиб бўлгач, менга […]
21.01.2026 | 09:47
855



